Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухтарова Азиза Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Педагог-психологларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Psi81.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор,.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагог-психологларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг психологик хусусиятларини эмпирик очиб бериш орқали уларни касбий фаолиятга тайёрлашга доир амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 педагог-психологларнинг касбий фаолиятга йўналганлигини баҳолашда «педагог-талаба» ва «психолог-мижоз» муносабатлари диадасини ижтимоий перцепция таъсирида ўзаро рефлексив қабул қилиш кўникмасини шаклланганлигига асосланиб, «мулоқотчанлик», «ижтимоий қўллаб-қувватланиш мотиви»нинг динамик хусусиятлари устувор характерга эга эканлиги далилланган;  
педагог-психологларни касбий фаолиятга тайёрлашда ижтимоий масъулият, ижодий қобилиятларнинг мотивацион-регулятив жараёнлари орқали «педагог-психолог» образида интегратив ривожланишига асосланиб,  шахс адаптивлигини дифференциал баҳоланиши муҳим омил эканлиги исботланган;
педагог-психологларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлашнинг аксиологик, гнеосологик, амалий компонентларини ўзаро интегратив таъсири натижасида проектив ҳамда креатив тафаккурни шахс эмпативийлик хусусияти билан уйғунлашуви ички мотивларни намоён бўлишини кучайтирганлиги сабабли «педагог-психолог» сиймосининг барқарор тизимини шаклланиши асосланган; 
бўлажак педагог-психологларни ўқитиш модели ички фаолият мотивлари, педагогик эмпатия ва тафаккурни рефлексив қобилиятларга устуворлик бериш орқали ривожлантириш ҳамда шахс касбий компетентлигини шакллантиришга қаратилган таълимга «профконсалтинг хизмати»ни киритиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагог-психологларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг психологик хусусиятларини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
педагог-психологларнинг касбий фаолиятга йўналганлигини баҳолашда «педагог-талаба» ва «психолог-мижоз» муносабатлари диадасини ижтимоий перцепция таъсирида ўзаро рефлексив синтезлаш кўникмасини шаклланганлигига асосланиб, «мулоқотчанлик», «ижтимоий қўллаб-қувватланиш мотиви»нинг динамик хусусиятлари устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон буйруғига асосан «Психологик хизмат» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19-апрелдаги ПМ 14а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларда педагог-психологларнинг рефлексив кўникмалари ҳамда касбий тайёргарлик даражасининг динамик хусусиятлари ҳақида тушунчалар тизими такомиллашишига эришилган;
педагог-психологларни касбий фаолиятга тайёрлашда ижтимоий масъулият, ахборотлар билан когнитив ишлаш ва ижодий қобилиятларнинг мотивацион-регулятив жараёнлар орқали «педагог-психолог» образида интегратив ривожланишига асосланиб,  шахс адаптивлигини дифференциал баҳоланиши муҳим омил эканлиги исботланган илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19-апрелдаги ПМ 14а-сон буйруғига асосан «Ривожланиш психологияси ва педагогик психология» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-14а-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг талабалар психологияси, касбий фаолият психологияси педагог-психологнинг касбий шаклланиши борасидаги билимларини моҳияти бойитилган;
педагог-психологларни инновацион касбий фаолиятга тайёрлашнинг аксиологик, гнеосологик, амалий компонентларини ўзаро интегратив таъсири натижасида проектив ҳамда креатив тафаккурни шахс эмпативий хусусияти билан уйғунлашуви ички мотивларни намоён бўлишини кучайтирганлиги сабабли «педагог-психолог» сиймосининг барқарор тизимини шаклланиши асосланганлиги билан боғлиқ таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19-апрелдаги ПМ-14а-сон буйруғига асосан «Ривожланиш психологияси ва педагогик психология» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-14а-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психолог кадрларнинг ҳамда психологик хизматларнинг фаолиятини шакллантириш учун зарур илмий-амалий ҳамда услубий база такомиллаштирилган;
бўлажак педагог-психологларни ўқитиш модели ички фаолият мотивлари, педагогик эмпатия ва тафаккурни рефлексив қобилиятларга устуворлик бериш орқали ривожлантириш ҳамда шахс касбий компетентлигини шакллантиришга қаратилган таълимга «профконсалтинг хизмати»ни киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19-апрелдаги ПМ-14а-сон буйруғига асосан «Психологик хизмат» модули мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-14а-сон маълумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг индивидуал хусусиятларини мажмуавий ўрганиш, олий таълим муассасаси психологик хизмати фаолиятини илмий-методик таъминотининг бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish