Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Хайрулло Одилжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон-37 ғўза навидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехникаси элементларини ишлаб чиқиш», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Qx239.

Илмий раҳбар: Халиков Баҳодир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Саломов Шавкат Туробович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Тунгушова Дилбар Абдукаюмовна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги «Андижон–37» ғўза навини якка қатор ва қўшқатор усулида парваришлашнинг ресурстежамкор агротехнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор янги дехқончилик тизимида оч тусли бўз тупроқлари шароитида  янги «Андижон–37» ғўза навидан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминловчи мақбул экиш усули, кўчат қалинлиги ва маъданли ўғитлар меъёрлари аниқланган;

якка қатор ва қўшқатор усулида экиш тупроқнинг агрофизикавий ва сув-физик хоссаларига таъсири аниқланган;

янги «Андижон–37» ғўза навини озиқлантириш меъёрларининг тупроқни агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;

янги «Андижон–37» ғўза нави якка қатор ва қўшқатор усулларда экилганда  кўсакларининг очилиши, бир дона кўсакдаги пахта вазни, пахта ҳосили, биринчи терим салмоғи ва пахта толаси сифатига экиш усули, кўчат қалинлиги ва маъданли ўғитлар меъёрларининг таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги «Андижон-37» ғўза навида экиш усули, кўчат қалинлиги ва маъданли ўғитлар меъёрларини қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

оч тусли бўз тупроқлари шароитида «Андижон–37» ғўза навининг мақбул кўчат қалинлигида парваришлаш бўйича ишлаб чиқилган агротехник тадбирлар 2011–2014 йилларда Андижон вилояти, Пахтаобод туманидаги «Тожибой ота», «Келажак», «Олтин» фермер хўжаликларида жами  103,3 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 07/20-18-сон маълумотномаси). «Андижон-37» ғўза навининг кўчат қалинлигини ошириш ҳисобига гектаридан қўшимча 4–5 центнер пахта ҳосилдорлигига эришилган;

турли экиш усуллари бўйича ишлаб чиқилган агротехнологиялар Бўз туманидаги «Илхомжон», «Баҳодир» фермер хўжаликларида 81,3 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 янардаги 07/20-18-сон маълумотномаси) Натижада мазкур экиш усулларини қўллаш бўйича гектаридан 3-5 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;

янги «Андижон-37» ғўза навини озиқлантириш меъёрлари бўйича ишлаб чиқилган технологиялар Шаҳрихон туманидаги «Обод диёр», «Гулистон равнақи»  фермер хўжаликларида жами 187,2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 8 янардаги 07/20-18-сон маълумотномаси). Мазкур озиқлантириш меъёрлари билан ғўза парваришланганда гектар ҳисобига 5–6 центнергача қўшимча пахта ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 18–20 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish