Озодов Эъзозбек Ойбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Усовершенствование системы автоматического управления технологическим процессом очистки оросительной воды», 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3209
Илмий раҳбар: Газиева Рано Тешабаевна, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05
Расмий оппонентлар: т.ф.д. Исмоилов О. , т.ф.н. доцент. Холматов Д.А,
Етакчи ташкилот: "Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти"
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади - шўрланиш даражаси юқори бўлган суғориш сувларини тозалаш жараёнининг алгоритмлари, схемалари ва бошқарув тизимларини такомиллаштириш ва жорий этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деминерализацияланган ва шўрланган сувларни аралаштириш орқали суғориш сувини ҳосил қилиш технологик жараёнининг бошқариш блок-схемаси ишлаб чиқилган;
юқори шўрланган суғориш сувини тозалашни баланс тенгламасига асосланган ҳолда технологик жараёнини бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
бошқарув объектининг ҳолати тўғрисида тезкор маълумот олиш ва бошқарув буйруқларини яратиш учун модулли GSM бошқаруви учун CDMA протоколидан фойдаланган ҳолда сувни тозалашнинг технологик жараёнини масофадан бошқариш тизими учун алгоритм ишлаб чиқилган;
суғориш сувини тозалашнинг технологик жараёнини назорат қилиш ва масофадан бошқариш учун микропроцессор тизими ва ишлаб чиқилган сув деменерализациясини амалга оширишга қаратилган технологик жараёнининг хусисятларини ҳисобга олган ҳолда PWB топологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориш сувларини тозалашнинг технологик жараёнини автоматик бошқариш тизимини такомиллаштириш илмий мавзуси юзасидан сувни тозалашни бошқариш тизимини такомиллаштириш илмий тадқиқот иши орқали яратилган бошқариш алгоритми ва математик модели асосида:
баланс тенгламасига асосан идеал аралаштириш реактори учун деманерализация қилиш ва суғориш учун мос келувчи суғорма сув манбаларини ҳосил қилиш тизими жорий қилиниши асосида “Мирзабек-Расул-Адиз”, “Абдуллобобо Устамов”, “Холов Акмал Чорводор” фермер хўжаликларида автоматик бошқарув тизими билан жиҳозланган сув тозалаш ускунаси жорий қилинди, жорий қилиш давомида 23% иқтисодий муқобиликга эришилди;
суғориш тизимларида автоматик бошқарув тизими билан жиҳозланган сув тозалаш ускунаси Аму-Бухоро ирригация хавза бошқармаси тизимида жорий қилинган ва тескари осматик филтер эксплуатация муддати оширилди (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги гувоҳномаси 20.09.2022 йил 03/26-1870). Тажриба ишлари ва тажрибалар давомида олинган натижалар асосида сувни тозалаш харажатлари 23 фоизга камайтирилди ва дренаж суви суғориш манбаи сифатида муваффақиятли қўлланилиб,ва бу турдаги сув манбалари фойдаланиш мумкин эканлиги тасдиқланди.