Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврузов Дилшод Примкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аэродинамика масалаларини турбулентликнинг янги моделлари асосида сонли тадқиқ этиш», 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (физика–математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/FM513.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маликов Зафар Маматкулович, техника фанлари доктори, кат.и.х.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Далабаев Умурдин, физика-математика фанлари доктори, доцент;
Закиров Аскар Халилович, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аэродинамика масалаларини ўрганишда қўлланиладиган замонавий турбулентлик моделларининг адекватлигини текширишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
қиздирилган вертикал пластина олдидаги табиий конвекция ва ўққа нисбатан симметрик айланма струя масалалари турбулентликнинг икки суюқлик турбулент модели асосида тадқиқ қилинди ва моделнинг бошқа турбулентлик моделларига нисбатан афзаллиги олинган натижаларнинг бошқа муаллифларнинг тажриба тадқиқотларига мослиги билан исботланган;
ўққа нисбатан симметрик тўғри ва айланма турбулент струя тенгламалари икки суюқлик турбулент модели асосида қайта тузилди ва уларни ечиш учун SIMPLE алгоритмига асосланган сонли усул яратилган;
сиқилувчан ва сиқилмас муҳитлар турбулент оқимлари тенгламаларининг Мизес ўзгарувчиларида ифодаланган ҳолатлари учун такомиллаштирилган, турғун сонли усул ва алгоритм ишлаб чиқилган;
икки суюқлик турбулентлик модели изотроп ва анизотроп турбулент оқимлар учун универсал модел эканлиги тажриба натижалари билан таққослаш орқали кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аэродинамика масалаларини турбулентликнинг янги моделлари ёрдамида сонли тадқиқ этиш асосида
Мизес ўзгарувчилари ва янги турбулентлик моделини қўллаш усули «ЁФА-Фтех-2018-13» фундаментал лойиҳани бажариш жараёнида қўлланилган (В.И. Романовский номидаги Математика институти 2022 йил 15 июндаги №2/219 рақамли маълумотнома). Мизес ўзгарувчилари ва янги турбулентлик  моделини қўллаш натижасида мураккаб масалаларни ечиш жараёнида чегаравий шартларда сингуляр тенгламалар ҳосил бўлади ва уларни ечиш учун тўртинчи тартибли аниқликдаги усулни қўллаш имконини берган;
натижалар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигига қарашли Сўх-Оқтепа ирригация тизимига қарашли каналларда ҳисоблаш усули ва илмий тавсия сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2022 йил 30 сентябрдаги № OQ 7263068 рақамли маълумотномаси). Анизотроп турбулентлик ва қаттиқ девордаги уринма кучланишни ҳисоблаш усуллари ўзгарувчан режимда ишлайдиган суғориш каналлари параметрларини асослайди. Натижада берилган тавсияларга кўра, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган анъанавий суғориш усулларига қараганда сув ресурсларини 75 млн. сўмгача иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish