Sayt test rejimida ishlamoqda

Насирова Хилола Пулатжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ инфекцияли беморларда С гепатитни даволашга янгича ёндашувлар», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3. PhD/Tib397.
Илмий раҳбар: Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Шахноза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори;  Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ инфекцияли беморларда С гепатитни даволашда вирусга қарши дори воситалари билан даволашнинг клиник-лаборатор ва антифибротик самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОИВ инфекцияли беморларда сурункали вирусли гепатит Сда жигар циррози ривожланишини аниқлашда жигар фиброзининг жадаллашиш тезлиги ва унинг аҳамиятини башоратлаш учун фиброгенезнинг патогенетик механизмлари ва APRI ҳамда AFP даражасининг предикторлик қийматга эгалиги исботланган;
ОИВ юқтирган беморлардаги сурункали гепатит Сда жигар фиброзини циррозга ўтишини башоратлаш учун уларнинг чегаравий даражаси қийматини аниқлаш йўли билан AFP, APRI ва IL-6 кўрсаткичларининг башоратловчи аҳамияти асосланган;
ОИВ инфекцияли беморларда гепатит Сни «Sofosbuvir 400 mg+Daclatasvir 60 mg» схемаси асосида вирусга бевосита таъсир этувчи дори воситалари билан даволашнинг юқори вирусологик самараси исботланган;
ОИВ юқтирган беморларда сурункали гепатит Сда ВБТК дорилар таъсирида жигар фибрози даражасининг пасайиши исботланган. AFP, APRI, IL-6 лаборатория маркерлари ва ГГТПнинг ижобий динамикаси жигар фибрози регрессиясини кўрсатиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ОИВ инфекцияли беморларда С гепатитни даволашга янгича ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ретровирусга қарши даволаш фонида ОИВ инфекцияли беморларда вирусли гепатит Сда вирусга қарши даволаш самарадорлигини башоратлаш алгоритми бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ретровирусга қарши даволаш фонида ОИВ инфекцияли беморларда вирусли гепатит Сда вирусга қарши даволаш самарадорлигини башоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 февралдаги 8н-д/108-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали вирусли гепатит С ва ОИВ инфекция бирга кечганида ташхислаш ва даволаш механизмини жорий этиш, шунингдек ОИВ инфекцияли беморларда сурункали вирусли гепатит С ни ташхислаш ва даволашни яхшилаш имконини яратди;
ОИВ инфекциясида тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича олинган тадқиқот натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги «ОИВ инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга тадбиқ этиш тўғрисида» ги 81-сон буйруғига киритилган ва ОИТС га қарши курашиш марказларининг амалий фаолиятига жорий этилган. Ушбу буйруқ ОИТС га қарши курашиш марказидаги ОИВ инфекцияли беморларда сурункали вирусли гепатит С билан касалланган беморларни даволаш тизимини  такомиллаштириш имконини берган;
ОИВ ва сурункали вирусли гепатит С ко-инфекцияли беморларни олиб бориш тактикаси бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги «Вирусли гепатит С ва ОИВ инфекцияси: ко-инфекцияли шахсларни олиб бориш тактикаси» клиник баённомасига киритилди ва ОИТСга қарши курашиш марказининг амалий фаолиятига жорий этилди. Мазкур баённома ОИВ инфекцияли беморларда сурункали вирусли гепатит С ни даволаш тизимини такомиллаштириш имконини берди;
ОИВ инфекцияли беморларда С гепатитни даволашга янгича ёндашувлар бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан ОИТСга қарши курашиш марказининг ихтисослаштирилган юқумли касалликлар клиникаси ва Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 декабрдаги 08-39517-сон маълумотномаси). Олинган  натижалар, сурункали вирусли гепатит С билан оғриган ОИВ инфекцияли беморларни даволашдаги ҳаражатларни камайтиришга ва сурункали вирусли гепатит С билан бирга келган ОИВ инфекцияли беморларда жигар циррози ва гепатокарцинома ривожланиш ҳавфини пасайтиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish