Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирисбоева Ёқутхон Ўтбосаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга касбий педагогик тайёргарликларини такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3071.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ярматов Рахимбой, педагогика фанлари доктори, доцент.   
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга касбий педагогик тайёргарликларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабати ҳамкорликда бажариладиган индивидуал таълим траекторияларини қуриш,  ўз фаолиятини таҳлил қила олиш компетенцияси ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг ўзаро динамик алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга киришиш жараёни мулоқотга оид касбий сифатларни ривожлантирувчи коммуникатив-ижодий ва креатив қобилиятларни динамик ривожлантиришга қаратилган самарали ижодий мулоқотнинг натижавий самарадорлигига хизмат қилувчи топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар касбий-педагогик тайёргарлиги вариатив ўқув дастурларининг инвариатив компонент билан интеграциясини болалар ҳаёти ва саломатлигининг хавфсизлиги ҳамда  интеллектуал даражасига мослигини таъминлаш, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивларига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг болалар билан шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатини ривожлантириш мезонлари касбий билимларни ўқитишнинг таълимий дидактик функциялари ҳамда ички интеграллашув даражаси барқарорлигинининг синергетик, феноменологик ва креативлик омилларининг яхлитлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида талабаларида аксиологик ёндашув асосида педагогик тайёрлигини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
талабаларнинг болалар билан шахсга йўналтирилган ўзаро муносабати ҳамкорликда бажариладиган индивидуал таълим траекторияларини қуриш,  ўз фаолиятини таҳлил қила олиш компетенцияси ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларининг ўзаро динамик алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Математик тасаввурларни шакллантириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-096-сон нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача таълим йўналиши талабаларнинг болалар билан муносабатида ижтимоий-психологик холат мослаша олиш самарадорлиги ошган; 
талабаларнинг болалар билан ўзаро муносабатга киришиш жараёни мулоқотга оид касбий сифатларни ривожлантирувчи коммуникатив-ижодий ва креатив қобилиятларни динамик ривожлантиришга қаратилган самарали ижодий мулоқотнинг маҳсулдор бўлишига хизмат қилувчи топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Математик тасаввурларни шакллантириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-096-сон нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача таълим йўналиши талабаларининг болалар билан муносабатга киришиш самарадорлиги ортган;
талабалар касбий-педагогик тайёргарлиги вариатив ўқув дастурларининг инвариатив компонент билан интеграциясини болалар ҳаёти ва саломатлигининг хавфсизлиги ҳамда  интеллектуал даражасига мослигини таъминлаш, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивларига интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар асосида “Математик тасаввурларни шакллантириш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-096-сон нашр рухсатномаси). Натижада мактабгача таълим йўналиши талабаларни янги вазиятларга мослашувчанлигини ошириш имкони яратилган;
талабаларнинг болалар билан шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатини ривожлантириш мезонлари касбий билимларни ўқитишнинг таълимий дидактик функциялари ҳамда ички интеграллашув даражаси барқарорлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 28 мартдаги 02-07-2637-сон маълумотномаси). Натижада ўқув дастурларининг инвариатив компонент билан интеграциясини таъминлашга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish