Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳматов Шухрат Ахатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларининг инновацион тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш механизми (техника соҳаси ОТМлари мисолида)», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1512
Илмий раҳбар: Низамов Аслитдин Бадреддинович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий - тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Фотима Хакимовна, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларини бошқаришда уларнинг инновацион тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника соҳаси олий таълим муассасалари инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш шарт-шарoитлари ҳолати трансформацияни амалга оширишнинг асосий компонентлари акс эттирилган “5М модели”ни олий таълим муассасасида инновацион тадбиркорлик фаолияти бўйича мақсадлар, механизм, маданият, малака, мустақилликни таъминловчи шароитларни яратиш натижасида такомиллаштириш асосида яхшиланиши асослаб берилган; 
техника соҳаси олий таълим муассасалари инновацион тадбиркорлик фаолиятини баҳолаш методикаси олий таълим муассасаси ва унинг бўлинмаларининг инновацион тадбиркорлик фаолияти бўйича соддалаштирилган интеграл рейтингини шакллантириш имконини берувчи интеграл рейтинг кўрсаткичини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасасининг инновацион тадбиркорлик фаолияти диагностикасини олий таълим муассасасининг инновацион тадбиркорлик фаолиятини баҳолаш, олий таълим муассасаси раҳбари инновацион тадбиркорлик хислатларини баҳолаш методлари асосида амалга ошириш шакллари орқали техника соҳаси олий таълим муассасаларини “Университет-3.0” тизимига самарали трансформациялаш механизми такомиллаштирилган; 
идеал раҳбарга мувофиқ хислатларнинг реал раҳбар хислатларидан фарқи даражасини баҳолаш имконини берувчи, раҳбарнинг касбий лаёқатлилигини баҳолаш формуласини тадбиқ этишни амалга ошириш, хислатлар профилини қиёсий таққослаш орқали шакллантириш асосида техника соҳаси олий таълим муассасаси раҳбар ходимларининг инновацион тадбиркорлик хислатларини баҳолашнинг такомиллаштирилган методи таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника соҳаси олий таълим муассасаларининг инновацион тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш механизмларига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
техника соҳаси олий таълим муассасалари инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш шарт-шарoитлари ҳолати трансформацияни амалга оширишнинг асосий компонентлари акс эттирилган “5М модели”ни олий таълим муассасасида инновацион тадбиркорлик фаолияти бўйича мақсадлар, механизм, маданият, малака, мустақилликни таъминловчи шароитларни яратиш натижасида такомиллаштириш асосида яхшиланиши хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими фаолиятига тадбиқ этилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 06 октябрдаги 89-05-114-сон маълумотномаси). Натижада ОТМни “Университет-3.0” тизимига самарали трансформатсиялашни амалга ошириш механизмини такомилаштиришга эришилган; 
техника соҳаси олий таълим муассасалари инновацион тадбиркорлик фаолиятини баҳолаш методикаси олий таълим муассасаси ва унинг бўлинмаларининг инновацион тадбиркорлик фаолияти бўйича соддалаштирилган интеграл рейтингини шакллантириш имконини берувчи интеграл рейтинг кўрсаткичини аниқлаш орқали такомиллаштирилганлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 06 октябрдаги 89-05-114-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро муҳандислик-технология институти, Жиззах политехника институти, Тошкент кемё-технология институти ва уларнинг бўлимлари инновацион тадбиркорлик фаолияти бўйича интеграл рейтингини соддалаштирилган ҳолда аниқлашга эришилган;
олий таълим муассасасининг инновацион тадбиркорлик фаолияти диагностикасини олий таълим муассасасининг инновацион тадбиркорлик фаолиятини баҳолаш, олий таълим муассасаси раҳбари инновацион тадбиркорлик хислатларини баҳолаш методлари асосида амалга ошириш шакллари орқали техника соҳаси олий таълим муассасаларини “Университет-3.0” тизимига самарали трансформациялаш механизми такомиллаштирилганлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 06 октябрдаги 89-05-114-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро муҳандислик-технология институтида институт кенгашининг 2020 йил 24 апрелдаги 7-сон мажлисида тасдиқланган Низом асосида “Тадбиркорликни ривожлантириш маркази”, вилоят ҳокимлиги билан биргаликда институт кенгашининг 2021 йил 31 августдаги 2-сон мажлисида тасдиқланган Низом асосида “Иқтисодиётда инновациялар” илмий марказлари ташкил этилган. Бухоро муҳандислик-технология институтини миллий ОТМлар рейтингидаги ўрнини 28 пағонага яхшилашга эришилган;
идеал раҳбарга мувофиқ хислатларнинг реал раҳбар хислатларидан фарқи даражасини баҳолаш имконини берувчи, раҳбарнинг касбий лаёқатлилигини баҳолаш формуласини тадбиқ этишни амалга ошириш, хислатлар профилини қиёсий таққослаш орқали шакллантириш асосида техника соҳаси олий таълим муассасаси раҳбар ходимларининг инновацион тадбиркорлик хислатларини баҳолаш методи такомиллаштирилганлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 06 октябрдаги 89-05-114-сон маълумотномаси). Натижада раҳбарларнинг инновацион тадбиркорлик фаолияти бўйича касбий лойиқлиги аниқланган ҳамда бошқарув кадрлар заҳирасини шакллантиришга эришилган, шу билан бирга олий таълим муассасаси инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга оид “Инновацион тадбиркорлик фаолияти” фани магистратура мутахассисликлар ўқув режалари танлов фани блокига киритилган, пировардида “Инновацион тадбиркорлик фаолияти” фанидан электрон дарслик, “Олий таълим муассасаси инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” номли ўқув қўлланма яратилган ҳамда талабалар, илмий изланувчилар фойдаланиши учун тавсия қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish