Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраева Умринисо Рахматовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек жадид адабиётини ўрганишда Бегали Қосимов тадқиқотларининг ўрни”,  10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil1342.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Расулова Умида Абдуғафуровна, филология фанлари доктори, доцент; Тўлаганова Санобар Панжиевна, филология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди Туркистон жадидчилик ҳаракати ва жадид адабиётига доир Бегали Қосимов тадқиқотларини ўрганиш, олимнинг мавзуга доир илмий изланишлари тадрижини ва ўзбек жадидшунослиги такомилининг илмий-назарий асосларини яратишдаги хизматларини очиб бериш, олим тадқиқотларининг жадидшуносликдаги ўрнини белгилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бегали Қосимов илмий лабораториясининг индивидуал хусусиятлари, унинг ўзбек жадид адабиётига доир илмий-назарий концепцияси, адабиётшуносликка олим олиб кирган янгиликлар очиб берилган;
адабиётшуноснинг жадидчилик ва жадид адабиётига доир тадқиқотлари - илк, такомил ва жаҳон адабий ҳаракатчилиги контекстида текширилиши тарзида тадрижий таснифланиб, ҳар бир босқичга хос хусусиятлар очиб берилган;
олимнинг адабий манбага ёндашув мезонлари, услублари ҳамда у асослаган илмий тамойиллар адабиётшуносликнинг сўнгги ютуқлари негизида баҳоланган;
Бегали Қосимовнинг Туркистон жадидчилик ҳаракати ва жадид адабиётига доир илмий ишлари мавзуга доир тадқиқотлар билан қиёсий-типологик аспектда текширилиб, улардаги муштарак ва фарқли жиҳатлар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек жадид адабиётини ўрганишда Бегали Қосимов тадқиқотларининг ўрни мавзусидаги илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Бегали Қосимов илмий лабораториясининг индивидуал хусусиятлари, унинг ўзбек жадид адабиётига доир илмий-назарий концепцияси, адабиётшуносликка олим олиб кирган янгиликлар ҳамда адабиётшуноснинг жадидчилик ва жадид адабиётига доир тадқиқотлари - илк, такомил ва жаҳон адабий ҳаракатчилиги контекстида текширилиши тарзида тадрижий таснифланиб, ҳар бир босқичга хос хусусиятларга доир назарий қарашлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-F-030 – «Ўзбек адабиёти тарихи» кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 15 июндаги 04/1-2067-сон маълумотномаси) ҳамда ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017–2020 й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил февралдаги 17.02/02-сон маълумотномаси). Натижада Бегали Қосимов тадқиқотларидаги илмий усуллар ва мезонларни аниқлашга эришилган; 
олимнинг адабий манбага ёндашув мезонлари, услублари ҳамда у асослаган илмий тамойиллар адабиётшуносликнинг сўнгги ютуқлари негизида баҳоланганлиги Бегали Қосимовнинг Туркистон жадидчилик ҳаракати ва жадид адабиётига доир илмий ишлари мавзуга доир тадқиқотлар билан қиёсий-типологик аспектда текширилиб, улардаги муштарак ва фарқли жиҳатлар далилланганлиги хусусидаги таклифлар Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларининг 2022 йил январь ва февраль сонидаги сценарийсини тайёрлашда, шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Mahalla» радиоканалининг «Сўнмас юлдузлар», «Умрбоқий сиймолар» эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 21 апрелдаги 1/84-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, уларнинг бу давр адабиёти ва ижодкорлари фаолияти бўйича илмий тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish