Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязова Илмира Камилжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълони

Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инсульт ўтказган беморлар эмоционал ҳолатларининг психологик хусусиятлари», 19.00.04 – Тиббий ва махсус психология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3PhD/P187.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD 03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Зарифбой Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсульт ўтказган беморларнинг эмоционал ҳолатларини ўрганиш орқали беморларга реабилитация жараёнини такомиллаштиришда ёрдам берувчи тиббий-психологик хизмат сифатини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаёт сифати кўрсаткичларининг инсульт касаллиги бош миянинг ўнг ва чап ярим шарларда ривожланиши, ривожланиши, кечиши ва даволанишга таъсири натижасида беморларнинг касалликка муносабатига вазиятли ва шахсий хавотирланишнинг интенсив сингиб бориши асосида депрессия даражасини ортиши туфайли, психик саломатлик ҳамда эмоционал ҳолатлар билан шартланган ролли фаолиятнинг намоён бўлишида индивидуал хусусиятларнинг устуворлиги далилланган; 
бош миянинг ўнг ва чап ярим шарларда инсульт ўтказган беморларнинг касалликка муносабатининг диффуз ҳолда учрашига кўра, неврастения, хавотирланувчанлик, апатик, сензитив, эгоцентрик сифатларни беқарор психоэмоционал ҳолат таъсирида кучайиши туфайли шахс индивидуал типологик хусусиятларида дифференциал фарқлар кузатилиши асосланган;
даволанишнинг турли даврларида бўлган беморлардаги ҳаёт сифати кўрсаткичларини психик саломатликка таъсири натижасида шахснинг «ўз-ўзини ҳис қилиши», «фаоллик»ни реактив хавотирланиш призмасида идрок қилинишига асосланиб, эмоционал ҳолатлар дифференциацияси кузатилиши далилланган;
ишемик инсульт ташхиси қўйилган беморларнинг психик саломатлигини барқарорлаштиришда когнитив, ижодий, мотивацион-иродавий, ижтимоий соҳаларга аутоген таъсирни муҳимлигига кўра, эмоционал ҳолатларга экзистенциал-коррекцион ёндашувнинг зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ишемик инсульт ўтказган беморларнинг эмоционал холатларининг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ҳаёт сифати кўрсаткичларининг инсульт касаллиги бош миянинг ўнг ва чап ярим шарларда ривожланиши, кечиши ва даволанишга таъсири натижасида беморларнинг касалликка муносабатига вазиятли ва шахсий хавотирланишнинг интенсив сингиб бориши асосида депрессия даражасини ортиши туфайли, психик саломатлик ҳамда эмоционал ҳолатлар билан шартланган ролли фаолиятнинг намоён бўлишида индивидуал хусусиятларнинг устуворлиги далиллангани тўғрисида Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2022 йил 15 июндаги П-М-05-м сонли буйруғи билан «Психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий Марказининг 2022 йил 15 июнь П-М-05-м-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бўлажак амалиётчи психологларнинг инсульт касаллигини даволашга таъсир қилувчи, ҳаёт сифати кўрсаткичлари, эмоционал ҳолатлари, касалликка муносабат типлари борасида илмий-назарий тайёрлигини сифат жиҳатдан оширишга қаратилган услубий маълумотлар билан бойитишга эришилган;
бош миянинг ўнг ва чап ярим шарларда инсульт ўтказган беморларнинг касалликка муносабатининг диффуз ҳолда учрашига кўра, неврастения, хавотирланувчанлик, апатик, сензитив, эгоцентрик сифатларни беқарор психоэмоционал ҳолат таъсирида кучайиши туфайли шахс индивидуал типологик хусусиятларида дифференциал фарқлар кузатилиши асосланган илмий хулосалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8-7-7/726-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида беморларнинг хавотирланиш, касалликка муносабат, кайфият каби эмоционал соҳа бузилишлари, ўзгаришларни аниқлаш асосида даволашда дифференциал фарқларни эътиборга олиш имконини берган;
даволанишнинг турли даврларида бўлган беморлардаги ҳаёт сифати кўрсаткичларини психик саломатликка таъсири натижасида шахснинг «ўз-ўзини ҳис қилиши», «фаоллик»ни реактив хавотирланиш призмасида идрок қилинишига асосланиб, эмоционал ҳолатлар дифференциацияси кузатилиши далилланган илмий тавсиялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8-7-7/ 726-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида олинган психодиагностик таҳлиллар тиббий психология амалиётида беморларнинг нафақат касалликни ўзини, балки ҳар бир даврга мос эмоционал ҳолатлар дифферециацияси эътиборга олган ҳолатда бажарилиши асосида тиббий-психологик ёрдам самардорлигини кучайтириш имконини берган; 
ишемик инсульт ташхиси қўйилган беморларнинг психик саломатлигини барқарорлаштиришда когнитив, ижодий, мотивацион-иродавий, ижтимоий соҳаларга аутоген таъсирни муҳимлигига кўра, эмоционал ҳолатларга экзистенциал-коррекцион ёндашувнинг зарурати асосланган ҳақида илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий марказининг 2022 йил 15 июндаги П-М-05-м сонли буйруғи билан «Психодиагностика» ва «Психогигиена» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-амалий Марказининг 2022 йил 15 июндаги П-М-05-м-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида инсульт ўтказган беморларнинг когнитив, ижодий, мотивацион-иродавий соҳаларига экзистенциал-коррекцион ёндашув асосида эмоциол ҳолатлари барқарорлашишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish