Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадрахимова Феруза Рузимбаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим ташкилотлари талабаларида медиасаводхонликни ривожлантириш”, 13.00.01. –Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Ped277. 
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матжонов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор; Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларида медиасводхонликни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимга аксиологик ёндашувни жорий этиш орқали талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш матрицаси «излаш, баҳолаш, танлаш ва проекция» каби шартли танловни ифода этувчи механизмни диагностик, таълимий ҳамда фаолиятга доир босқичлар билан қайта алоқага киришувчанлик даражаси барқарорлигини мўътадил намоён бўлиш мантиғига устуворлик беришни мунтазам таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
формал ва ноформал таълим жараёнида талабаларнинг медиаматнлар устида ишлаш технологиялари, медиакомпетентлик, медиа ҳақидаги билимларга эгалик, медиа истеъмоли маданияти, медиатанқид, аналитик ва рефлексив омилларни эгалланганлик даражаси ҳамда таълимий ва касбий соҳага йўналтирилган медиаматнлар шахснинг индивидуал-интегратив сифатлари даражаси ва қайта алоқага киришувчанлик барқарорлигига адекват мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг когнитив, эмотив-қадриятли фаолиятга доир мезонлари, индифферент, потенциал-технологик, креатив-лойиҳавий, аксиологик даражаларининг продукдогенлик жиҳатлари ҳамда медиалойиҳалар билан ишлаш жараёнида талабаларда субъектив позициянинг мўътадил намоён бўлиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълимий ва ҳаётий-маънавий макон сифатида медиамуҳитга ижтимоий мослашуви, шахснинг медиатизациялашга доир илғор хорижий тажрибаларни адаптатив вариантларини лойиҳалаш ҳамда талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятида медиалойиҳалар махсус курсини киритишнинг педагогик шарт-шароитлари миллий идентикликни бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш моделининг амалий компоненти медиабиографик, ахлоқий дилемма, медиаматнларни нарратив таҳлил қилиш ҳамда тадқиқотчиликка доир интерактив таълим технологияларини аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнига йўналтирилган медиаресурсларнинг суггестив таъсири интеоризациялашуви интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг медиасаводхонлигини ривожлантириш технологияси бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
формал ва ноформал таълим жараёнида талабалар томонидан ўзлаштирилган шахсий-субъектив натижа сифатида медиасаводхонликни медиа ҳақидаги билимларга эгалик, медиа истеъмоли маданияти, аналитик ва рефлексив кўникмаларни эгалланганлик билан боғлик медиатанқид, таълимий ва касбий соҳага йўналтирилган медиаматнларни танлашга креатив ёндашув кабиларни тақозо этувчи шахснинг индивидуал-интегратив сифатлари мажмуи сифатида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат йўналиши талабалари учун «Маданиятшунослик» дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи). Натижада, жамиятни ахборотлаштириш шароитида талабаларда умуммаданий ва медиасаводхонликни ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг когнитив, эмотив-қадриятли фаолиятга доир мезонлари, индифферент, потенциал-технологик, креатив-лойиҳавий, аксиологик даражаларининг продукдогенлик жиҳатлари ҳамда медиалойиҳалар билан ишлаш жараёнида талабаларда субъектив позициянинг мўътадил намоён бўлиш мантиқига устуворлик бериш ҳамда талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш моделининг амалий компоненти медиабиографик, ахлоқий дилемма, медиаматнларни нарратив таҳлил қилиш ҳамда тадқиқотчиликка доир интерактив таълим технологияларини аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнига йўналтирилган медиаресурсларнинг суггестив таъсири интеоризациялашуви интенсивлигини таъминлашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг барча тизимларида фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 19 октябрдаги 4-13-23/3444-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда медимаданиятни ривожлантиришга доир медиатадбирлар самарадорлигини оширишга эришилган;
таълимга аксиологик ёндашувни жорий этиш орқали талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш матрицаси «излаш, баҳолаш, танлаш ва проекция» каби шартли танловни ифода этувчи механизмни диагностик, таълимий ҳамда фаолиятга доир босқичлар билан қайта алоқага киришувчанлик даражаси барқарорлигини мунтазам таъминлаш ҳамда талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг когнитив, эмотив-қадриятли, фаолиятга доир мезонлари, индифферент, потенциал-технологик, креатив-лойиҳавий, аксиологик даражаларининг продукдогенлик жиҳатларини медиалойиҳалар билан ишлаш жараёнида талабаларда субъектив позициянинг мўътадил намоён бўлиш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури VI йўналишида белгиланган «Аҳолининг Интернетдаги жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини ошириш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтиришга оид чора тадбирлар» 31 банди «Буюк аждодларимизнинг илмий мероси, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари бўйича маълумотлар билан халқаро Интернет тармоғини бойитиб бориш» мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 20 октябрдаги 02-22/362-cон маълумотномаси). Натижада, ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
формал ва ноформал таълим жараёнида талабаларнинг шахсий-субъектив кўникмалари медиакомпетентлик, медиа ҳақидаги билимларга эгалик, медиа истеъмоли маданияти, медиатанқид, аналитик ва рефлексив омилларни эгалланганлик даражаси ҳамда таълимий ва касбий соҳага йўналтирилган медиаматнларни танлашга креатив ёндашувлар ҳамда таълимга аксиологик ёндашувни жорий этиш орқали талабаларда медиасаводхонликни ривожлантириш матрицаси «излаш, баҳолаш, танлаш ва проекция» каби шартли танловни ифода этувчи механизмни диагностик, таълимий ҳамда фаолиятга доир босқичлар билан қайта алоқага киришувчанлик даражаси барқарорлигини мунтазам таъминлашга оид таклифлар ЎзМТРК «O’zbekiston» телерадиоканалининг «Муносабат», «Ассалом Ўзбекистон», «Мунозара майдони» кўрсатувларининг сценарий дастурларига сингдирилган (ЎзМТРК «O’zbekiston» телерадиоканалининг 2022 йил 25 октябрдаги 01-02-1766-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришда таълим ташкилотлари ва ОАВ ҳамкорлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
рақамли таълим шароитида талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг таълимий ва ҳаётий маънавий макон сифатида медиамуҳитга ижтимоий мослашуви, шахснинг медиатизациялашга доир илғор хорижий тажрибаларни адаптатив вариантларини лойиҳалаш ҳамда талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятида медиалойиҳалар махсус курсини ишлаб чиқиш каби педагогик шарт-шароитларини миллий идентикликни бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-20170923121 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 декабрдаги 02-07-4406/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг медиасаводхонлигини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish