Sayt test rejimida ishlamoqda

Орипова Нодима Халиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вариатив моделлаштириш асосида талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш назариясини тизимлаштириш” (Бошланғич таълим ихтисослиги мисолида), 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/ Ped283.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика  фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Худойқулов Холмурод Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Артиқова Мухайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Саллаева Муҳаббат Собировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вариатив моделлаштириш асосида талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс эътиқодини шакллантириш ва педагогик жараённи вариатив моделлаштириш муаммоси дунёқараш ва эътиқоднинг билимларга, ҳиссий-эмоционал туйғуларга, хулоса ва тажрибаларга асосланган кўринишларини шахс қадриятлари, идеаллари, ўз-ўзига бўлган ишончига мослаштириш  асосида аниқлаштирилган;
талабаларда педагогик эътиқодни шакллантириш вариатив моделининг  жараёнли ва мазмунли блоки педагогик эътиқоднинг педагогик билим, педагогик садоқат, педагогик фидоийлик, педагогик виждон, педагогик ҳалоллик, ватанпарварлик каби мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш тизими вариатив ўқув режа, вариатив ўқув дастури, вариатив дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда вариатив ўқув топшириқларини шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллик, инсонпарварлик, кўп даражалилик тамойиллари уйғунлиги асосида аниқлаштирилган;
талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш технологиялари вариатив моделлаштириш асосидаги дидактик жараённинг ташкилий-методик, психологик-педагогик талаблари билан талаба шахсига қадриятли муносабатни таркиб топтириш ёндашувларининг интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш методикасининг самарадорлиги таклиф этилаётган вариатив дастурнинг стратегик  босқичлари ва тактик усулларини ўқув-тарбиявий жараёнга босқичма-босқич татбиқ этиш ва педагогик жараёнда фасилитацион натижадорликни ошириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда педагогик эътиқодни шакллантириш ва амалга оширишга доир ишлаб чиқилган  назария ва методика асосида:
шахс эътиқодини шакллантириш ва педагогик жараённи вариатив моделлаштириш муаммоси дунёқараш ва эътиқоднинг билимларга, ҳиссий-эмоционал туйғуларга, хулоса ва тажрибаларга асосланган кўринишларини шахс қадриятлари, идеаллари, ўз-ўзига бўлган ишончига мослаштириш  асосида аниқлаштирилганига ҳамда талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш тизими вариатив ўқув режа, вариатив ўқув дастури, вариатив дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда вариатив ўқув топшириқларини шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллик, инсонпарварлик, кўп даражалилик тамойиллари уйғунлиги асосида аниқлаштирилганига оид маълумотлардан олий таълимнинг педагогик йўналишларида таҳсил олаётган талаба ва магистрлар учун ишлаб чиқилган “Педагогик касбий компетентлик ва креативлик” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 441-сон буйруғи билан берилган 441-001-сон гувоҳномаси). Натижада ушбу дарслик олий таълим босқичлари ўртасидаги алоқадорлик ва узвийликни таъминлашга ҳамда  талабалар педагогик таълим мазмунини бойитиш имконини берган; 
талабаларда педагогик эътиқодни шакллантириш вариатив моделининг  жараёнли ва мазмунли блоки педагогик эътиқоднинг педагогик билим, педагогик садоқат, педагогик фидоийлик, педагогик виждон, педагогик ҳалоллик, ватанпарварлик каби мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганига оид хулосаларидан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17мартдаги 75-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг педагогик билимлари,  компетентлиги, педагогик эътиқодини тарихийлик ва замонавийлик тамойиллари асосида такомиллаштириш имконини берган;
талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш технологиялари вариатив моделлаштириш асосидаги дидактик жараённинг ташкилий-методик, психологик-педагогик талаблари билан талаба шахсига қадриятли муносабатни таркиб топтириш ёндашувларининг интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилганига оид хулосаларидан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17 мартдаги 75-сон маълумотномаси). Натижада дидактик жараённинг ташкилий-методик, психологик-педагогик талаблари билан талаба шахсига қадриятли муносабатни таркиб топтириш имконини берган; 
талабалар педагогик эътиқодини шакллантириш методикасининг самарадорлиги таклиф этилаётган вариатив дастурнинг стратегик  босқичлари ва тактик усулларини ўқув-тарбиявий жараёнга босқичма-босқич татбиқ этиш ва педагогик жараёнда фасилитацион натижадорликни ошириш асосида такомиллаштирилганига оид хулосалардан олий таълимнинг педагогик йўналишларида таҳсил олаётган талаба ва магистрлар учун ишлаб чиқилган “Педагогик касбий компетентлик ва креативлик” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 441-сон буйруғи билан берилган 441-001-сон гувоҳномаси). Натижада ушбу дарслик олий таълимнинг педагогик йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув-тарбиявий жараёнга нисбатан масъулияти, қизиқиши ва педагогик эътиқодининг юксалишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish