Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужамкулова Махбуба Бобоназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Содда гапда коммуникация ва прагматика муносабати”, 10.00.01 –Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2053.
Илмий раҳбар: Қурбонова Муҳаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Маъруфжон, филология фанлари доктори, профессор; Тоирова Гули, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида содда гапнинг коммуникатив турларини  нутқий акт, дейксис, пресуппозиция ва тагмаъно тушунчалари орқали прагматик хусусиятини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коммуникациянинг тадқиқ объекти нутқий мулоқот, прагматиканинг тадқиқ объекти нутқий вазият эканлиги очиб берилиб, коммуникатив типлар прагматик аспектда уч хил (ахборот узатиш мазмунини ифодаловчи прагматик бирликлар, ахборот олиш мазмунини ифодаловчи прагматик бирликлар, ҳаракатга ундовчи прагматик бирликлар) йўл билан таснифланиши  аниқланган; 
нутқий акт назарияси асосида ифода мақсадига кўра содда гапларнинг вердиктив, вомиссив, бехабитив,  конфлектив, эспрессив, декларатив каби прагматик маънолари  мавжудлиги асосланган;
содда гапларнинг прагматик хусусиятларини очиб берувчи  пресуппозициянинг лингвистик воситалар  (қўшимчалар, ёрдамчи сўзлар ) ёрдамида таҳлил этилиши, тагмаънонинг контекст (матн, синтактик бутунликлар) орқали аниқланиши исботланган;
ўзбек тилида дарак, сўроқ, буйруқ гаплар дейксиснинг мазмуний жиҳатлари шахс дейксиси, замон дейксиси, макон дейксиси, дискурс дейксиси, социал дейксис орқали  прагматик аспектда далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Содда гапнинг коммуникатив ва прагматик хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
коммуникатив аспектнинг тадқиқ объекти нутқий мулоқот эканлиги  ва прагматик аспектнинг тадқиқ объекти нутқий вазият эканлиги, шунингдек,   дарак, сўроқ, буйруқ гапларнинг янги йўналишда уч хил таснифланиши хулосалардан содда гапда коммуникация ва прагматика муносабати бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гyманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2021-2022 йилларда олиб борилган ФА-Фl-ГOOЗ-рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал-илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими 2022 йил 14 мартдаги 17.01/52-сон маълумотномаси). Натижада тил бирликларида коммуникация ва прагматика муносабатини аниқлаш, дарак, сўроқ, буйруқ, эмоционал гапларнинг ўзига хос прагматик қийматини белгилаш асосида ижтимоий ҳаётдаги шахслараро коммуникатив муносабат масалалари илмий далиллар билан бойитилган;
дарак, сўроқ, буйруқ гапларнинг нутқий акт назарияси бўйича бир нечта турлага ажратилиши, дейксис тушунчаси асосида маъновий гуруҳларга бўлиниши хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФААl-Г007-рақамли “Қорақалпок нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги амалий-илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими 2022 йил 14 мартдаги 17.01/54-сон маълумотномаси). Натижада содда гапларнинг семантик, прагматик таҳлили асосида ҳалқ маънавий мероси бўлган нақл ва мақолларда ифодаланган мазмунни англаш ва улар орқали кишиларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга эришилган;
пресуппозициянинг лингвистик воситалар  (қўшимчалар, ёрдамчи сўзлар ) ёрдамида таҳлил этилиши, тагмаъно контекст (матн, синтактик бутунликлар) орқали аниқланиши каби илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (O‘zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston” teleradiokanali” davlat muassasasi 2022 йил 16 мартдаги 06-31-470-сон маълумотномаси). Натижада мулоқот жараёнида иштирокчиларнинг коммуникатив мақсади ва прагматик муносабатини ёритишда телекўрсатув материаллари маърифий ва амалий жиҳатдан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish