Sayt test rejimida ishlamoqda

Элчиева Динара Толубаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчиларининг билимларга қизиқишини шакллантириш учун дидактик имкониятларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1784.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибраимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонетлар: Хасанова Кибриё Хасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг билимларга қизиқишини шакллантириш учун дидактик имкониятларини такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг билишга бўлган қизиқишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари, машғулотнинг турли босқичларида дидактик имкониятларни такомиллаштириш асосида бошланғич синф ўқувчиларида билишга бўлган қизиқишни шакллантиришда ўқитувчининг индивидуал ёндашуви аниқланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг билимларига қизиқишни шакллантиришнинг усуллари янгиликларни қабул қилишга ўргатиш, мантиқий фикрлашни ривожлантириш, машғулотнинг турли босқичларида ижодий, мустақил ишларни ташкил этиш каби билишга оид махсус дидактик жараёнларда такомиллаштирилган;
кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида билим олишга қизиқишни шакллантирадиган асосий компетенцияларни (коммуникатив, информацион иш, ўз-ўзини ривожлантириш ва миллий-маданий компетенцияни) шакллантириш асосида “Машғулотларнинг турли босқичларини ташкил этишга қаратилган дидактик жараён асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг билимга қизиқишини шакллантирадиган машғулотларини ташкил этишнинг дидактик имкониятларини (дидактик хусусиятлар, амалга ошириш босқичлари, технологиялари) аниқлаш асосида машғулот босқичларини танлаш, тизимлаштириш ва лойиҳалаш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг билимларга қизиқишини шакллантириш учун дидактик имкониятларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини ижтимоийлаштиришда  креатив ёндашувни татбиқ этиш орқали ўсмирлар ижодини шакллантиришнинг педагогик асослари (мақсадли йўналтириш, маданият билан тўлдирилган муҳит мазмуни, фаолият технологияси ва механизмлари, мезон ва кўрсаткичлар) шахс маданий шаклланишининг асосий механизмига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетининг ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада 5-6 синф ўқувчиларини ижтимоийлаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омилларини аниқлаштириш имкони оширилган;
ўқувчиларни ижодкорлика йўналтириш ва маданий-инновацион  фаолият, креатив таълим ва шахслараро мулоқот, маданият ва технологияларни уйғунлаштириш орқали умумий ўрта таълим мактаби ва умумий ўрта таълим мактабидан ташқари ҳамда ўқув-тарбиявий ишлар тизими такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-20140906164153 рақамли “Илмий педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларнинг шахсий ва ижодий шакллантириш ва ижтимоийлаштиришнинг ўқув тизимини такомиллаштиришга шароит яратилган;
ўқувчиларни ижтимоийлаштиришда интегративлик, мақсад, мазмун, технологик ва педагогик позицияларнинг бирлигига  асосланиш орқали ўқувчилар ижодини ривожлантириш  тизимига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетининг ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини ижтимоийлаштиришга қаратилган маданий-маърифий муҳитни яратиш имкони оширилган;
замонавий ўсмирларнинг ижодий потенциалини шакллантириш учун шарт-шароитлар сифатида ўқувчиларнинг маданий фаолиятини ташкил этишга ва ўқитувчиларни ушбу жараёнга (ташкилий, мотивацион, ижтимоий-педагогик, технологик) тайёрлашга ёрдам берадиган маданий-маърифий муҳитни яратиш учун психологик ҳамда педагогик  шарт-шароитларга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-20140906164153 рақамли “Илмий педагогик ва ўқув-методик нашрлар орқали ўқувчиларда информациявий таҳдидларга қарши курашиш механизмини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 21 июлдаги 02-07-1940/04-сон маълумотномаси). Натижада керактив ёндашув  асосида ўқувчиларнинг шахсий ва ижодий ресурсларини  шакллантириш жараёнининг муваффақиятини белгиловчи мезон ва кўрсаткичларини асослашга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish