Sayt test rejimida ishlamoqda

Шовдиров Суннат Аслановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларни шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Пeдaгoгикa нaзaрияcи. Пeдaгoгик тaълимoтлaр тaрихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2402.
Илмий раҳбар: Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сулаймонов Асқарали Пайғамович, пeдaгoгикa фaнлaри номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Caмaрқaнд дaвлaт унивeрcитeти, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, доцент; Абдуллаев Сайфулло Файзуллаевич, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, дoцeнт.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларни шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда тасвирий саводхонликни шакллантиришнинг эмоционал-ҳиссий, когнитив, перцептив, креатив компонентлари тасвирий санъат тили қонун-қоидаларини билиш (текисликдаги нарса-буюмларнинг ҳақиқий шакллари тасвирини яратиш), махсус (график ва ранг-тасвирга оид) кўникмаларни қатъий ўзлаштиришга қаратилган ижодий фаолият тузилмаси интегративлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларни шакллантиришга қўйиладиган дидактик талаблар ўқувчиларнинг тасвирий санъатнинг турлари (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик), жанрлари (портрет, манзара, натюрморт, маиший, маринистик, анималистик, батал) бўйича мақсадга йўналтирилган амалий фаолият тажрибасини артпедагогика асосланган методика орқали фаоллаштириш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларни шакллантириш моделининг амалий компоненти бадиий-эстетик идрок, таҳлил қилиш ва баҳолаш, бадиий-ижодий тасаввур каби таксономик мақсадларни шахсга йўналтирилган таълим технологиялари билан вертикал ва горизонтал йўналишларга асосланган қайта алоқаси продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда тасвирий саводхонликни шакллантиришнинг рангшуносликка оид билимларга эга бўлиш, ёрқин фикрлашни ривожлантириш, ўқитишнинг ноанъанавий моделларидан фойдаланиш, ўқувчиларнинг тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларини шаклланганлигини баҳолаш параметрларини белгилаш каби методик шарт-шароитлари эстетик эҳтиёж интериоризациясининг ташқи намоён бўлиш даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларни шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўқувчиларда тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларни шакллантириш моделининг амалий компонентини бадиий-эстетик идрок, таҳлил қилиш ва баҳолаш, бадиий-ижодий тасаввур каби таксономик мақсадларни шахсга йўналтирилган таълим технологиялари билан вертикал ва горизонтал йўналишларга асосланган қайта алоқаси продуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетининг П3-2014-0829151412 “Тасвирий санъат таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг дидактик имкониятлари” (2014-2015 йй.) амалий лойиҳасининг тасвирий санъат таълимининг шахсга йўналтирилган ёндашув асосида дидактик лойиҳалаш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 апрелдаги 02-07-1047/04 сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларини шакллантириш технологиялари самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
компетенциявий ёндашув асосида ўқувчиларда тасвирий саводхонликни шакллантиришнинг рангшуносликка оид билимларга эга бўлиш, ёрқин фикрлашни ривожлантириш, ўқитишнинг ноанъанавий моделларидан фойдаланиш, ўқувчиларнинг тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларини шаклланганлигини баҳолаш параметрларини белгилаш каби методик шарт-шароитларини эстетик эҳтиёж интериоризациясининг ташқи намоён бўлиш даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университетининг П3-2014-0829151412 “Тасвирий санъат таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг дидактик имкониятлари” (2014-2015 йй.) амалий лойиҳасининг тасвирий санъат таълимига интегратив ёндашувни жорий этишнинг методик асосларини такомиллаштириш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 апрелдаги  02-07-1047/04 сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда тасвирий саводхонликка оид ўқув компетенцияларни шакллантиришда артпедагогикадан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish