Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқова Дилором Турсуновнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муслиҳабегим Мискин шеърияти поэтикаси”,  10.00.02 – ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil1714.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Урлович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори (DSc),  доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тaдқиқoтнинг мaқсaди Муслиҳабегим Мискиннинг биографияси яратиш, девонларининг жанрий хусусиятларини ва поэтик маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Муслиҳабегим Мискиннинг Ўзбекистон Республикаси ФА Шарқшунослик институтида хазинасида 972/1, 1962, 1277 инвентарь рақамлари остида сақланаётган девонларининг таркибий тузилиши тавсифланиб, шоира шеърий меросининг ҳажми, ундаги лирик жанрларнинг адади ва ҳар бир жанрдаги шеърларининг миқдори аниқланган;
Муслиҳабегим Мискиннинг таржимаи ҳоли, жумладан, шажараси, таваллуд манзили, турмуш ўртоғи, икки ўғил, бир қизи ва уларнинг тақдири, шоиранинг тез-тез зиёратда бўлиб турган қадамжолари, XIX аср Бухоро адабий муҳитида шаклланиб, соҳибдевон зуллисонайн шоира бўлиб етиши, «Мискин» тахаллуси билан ижод этиши, эътиқодий қарашларининг шаклланиш омиллари каби муҳим жиҳатлар ўзининг шеърий мероси мисолида очиб берилган;  
шоиранинг мумтоз лириканинг 11 жанридаги шеърлари, ғазал ва унинг кенгайтирилишидан ҳосил бўлган жанрлар (ғазал, мустазод, мухаммас, мусаддас, мустаснеъ, муашшар, таржеъбанд) ва бошқа лирик жанрлар (рубоий, фард, соқийнома, маснавий) тарзида таснифланиб, шоира шеъриятининг мавзулар, образлар олами, унинг ғазал, мустазод, мухаммас, таржеъбанд, соқийнома, рубоий, муламмаъ шеърлар ва шеърий ҳикоят яратишдаги бадиий маҳорати очиб берилган;
шоиранинг истиора, ташбеҳ, тансиқ-ус-сифот, сўз такрорига асосланган бадиий санъатлар ва таъдиддан фойдаланишдаги бадиий маҳорати, мусажжаъ ғазаллар битишдаги ўзига хосликлари баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муслиҳабегим Мискин шеърияти поэтикаси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Муслиҳабегим Мискиннинг Ўзбекистон Республикаси ФА Шарқшунослик институтида хазинасида 972/1, 1962, 1277 инвентарь рақамлари остида сақланаётган девонларининг таркибий тузилиши тавсифланиб, шоира шеърий меросининг ҳажми, ундаги лирик жанрларнинг адади ва ҳар бир жанрдаги шеърларининг миқдори ҳақидаги материаллар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда  бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва ЎзРФА ҚҚА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 2 июндаги 17.01/84-маълумотномаси). Натижада шоира мурожаат этган мумтоз лирик жанрлар: ғазал, рубоий, фард, соқийнома, мустазод, мухаммас, мустаснеъ, муашшар, шеърий ҳикоятларининг ўзига хослигини ёритиш, анъанавий ғазалнавислик ва Мискин шеъриятидаги муламмаъ, мусажжаъ ғазалларда мумтоз анъаналарнинг давом эттирилиши ва ижодийликни аниқлаштириш, Мискин шеъриятидаги 4 мисрали соқийнома-маснавийларда яссавиёна оҳангларнинг бадиий ифодасини далиллаш, Мискин ижодида пайғамбарлар образи воситасида фольклор мотивларидан ижодий фойдаланиишдаги шоиранинг бадиий маҳоратини асослаш, тариқат пирлари образларига хос халқчил қарашларнинг шоира шеъриятидаги бадиий ифодасини ёритишга эришилган;
Муслиҳабегим Мискиннинг таржимаи ҳоли, жумладан, шажараси, таваллуд манзили, турмуш ўртоғи, икки ўғил, бир қизи ва уларнинг тақдири, шоиранинг тез-тез зиёратда бўлиб турган қадамжолари, XIX аср Бухоро адабий муҳитида шаклланиб, соҳибдевон зуллисонайн шоира бўлиб етиши, «Мискин» тахаллуси билан ижод этиши, эътиқодий қарашларининг шаклланиш омиллари каби муҳим жиҳатлар ўзининг шеърий мероси билан боғлиқ илмий хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом  Бухоро», «Замондош» кўрсатувларида фойдаланиган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 февралдаги 1/43-сон маълумотномаси). Натижада шоира ижодидаги фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий қарашлар, мавзулар олами, шу билан бирга,  шоира қолдирган адабий мерос ҳажми, мурожаат қилган адабий жанрлар, XIX аср адабиётидаги зуллисонайнликнинг хос хусусиятлари, шоиранинг икки тил нафосатидан фойдаланиш маҳорати, бадиий санъаткорлик салоҳияти борасидаги маълумотлар асосида кўрсатувларнинг илмий-оммабоплик хусусияти орттирилган;
шоиранинг мумтоз лириканинг 11 жанридаги шеърлари, ғазал ва унинг кенгайтирилишидан ҳосил бўлган жанрлар (ғазал, мустазод, мухаммас, мусаддас, мустаснеъ, муашшар, таржеъбанд) ва бошқа лирик жанрлар (рубоий, фард, соқийнома, маснавий) тарзида таснифланиб, шоира шеъриятининг мавзулар, образлар олами, унинг ғазал, мустазод, мухаммас, таржеъбанд, соқийнома, рубоий, муламмаъ шеърлар ва шеърий ҳикоят яратишдаги бадиий маҳорати ҳамда шоиранинг истиора, ташбеҳ, тансиқ-ус-сифот, сўз такрорига асосланган бадиий санъатлар ва таъдиддан фойдаланишдаги бадиий маҳорати, мусажжаъ ғазаллар битишдаги ўзига хосликлари бўйича таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170927147–«Қадимги даврлардан ХIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи»  мавзусидаги амалий лойиҳасининг учинчи босқичидаги режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 11 апрелдаги 04/1-648-сон маълумотномаси). Натижада XIX асрда Бухорода яшаган, зуллисонайн шоира Муслиҳабегим Мискин шеърияти учун XIII асргача яратилган туркий ёзма манбаларнинг муҳим ғоявий-адабий сарчашма бўлганлиги, хусусан, унинг ғазал, рубоий, соқийнома, мустазод, мухаммас, мустаснеъ, муашшар, шеърий ҳикоят сингари жанрларидаги ижод намуналарида яссавиёна ғоя ва мотивлардан ижодий фойдаланилганлиги илмий асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish