Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновнанинг  
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тамкин Бухорий ҳаёти ва адабий мероси”,  10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1753.  
Илмий раҳбар: Бекова Назора Жўраевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроил, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жўраев Жалолиддин, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди  ХIХ аср охири –  ХХ аср бошларида яшаб ижод этган зуллисонайн шоир Абдураҳмон Тамкин Бухорий адабий меросининг манбалари, унда акс этган умумбашарий мавзулар, жанр, мотив ва образларнинг анъанавийлиги ҳамда янгиланиши, бунда ижодкорнинг лингвопоэтик ва лингвостилистик маҳоратини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарифжон-Махдум Садри Зиёнинг “Тазкори ашъор”,  Абдуллоҳхожа Абдийнинг “Тазкират уш-шуарои мутааххирин” ва Шайх Абдулқодир Кароматулло Бухорийнинг “Армуғони саббоғ”, С.Айнийнинг “Ёддоштҳо” ва “Намунаи адабиёти тожик” адабий манбалар, тазкиралар  асосида Абдураҳмон Тамкин таржимаи ҳоли, ижодий биографияси, ХIХ аср охири –  ХХ аср бошларида Бухоро адабий муҳитидаги ижтимоий-сиёсий ва адабий шароитнинг Абдураҳмон Тамкин ижодига таъсири асосланган;
Абдураҳмон Тамкин Бухорий адабий меросининг ўзбек ва тожик мумтоз шеърияти анъаналари тадрижий ривожланишидаги ўзига хос ўрни, шоир лирикасининг ишқ, муҳаббат, садоқат, дўстлик каби ғоявий мундарижаси, бадиияти, поэтик услуби, жанрий таркиби, тил хусусиятлари далилланган;
шоир девонларининг қўлёзма нусхалари, “Мўлистон” ва “Ганжи шойгон” мадҳиялари, “Жароид” асарида ташбиҳ, тажнис, мажоз, истиора, рамз, киноя каби санъат турлари қўлланганлиги далилланиб, девонларининг тўққиз лирик жанр (қасида, ғазал, мухаммас, маснавий, рубоий, қитъа, фард, чистон, муаммо)дан иборат эканлиги аниқланган;
зуллисонайн ижодкорнинг форсий, арабий, туркий тилларда яратган асарлари ҳажми, жанрий таркиби, мавзулар олами, девонидаги шеърлар табдил қилиниб,  шоир лирикасида гўзал бадиият уйғунлигини таъминлашда лафзий ва маънавий санъатларнинг мутаносиблиги, мақолларнинг поэзия тилига яқинлиги, афоризмларнинг тарбиявий аҳамият касб этганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тамкин Бухорий ҳаёти ва адабий меросини тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Абдураҳмон Тамкин Бухорий адабий меросининг ўзбек ва тожик мумтоз шеърияти анъаналари тадрижий ривожланишидаги ўзига хос ўрни, шоир лирикасининг ишқ, муҳаббат, садоқат, дўстлик каби ғоявий мундарижаси, бадиияти, поэтик услуби, жанрий таркиби, тил хусусиятлари далилланган хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуминатар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган  Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2012-2016 йй) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг  2021 йил 7 сентябрдаги 17.01/208-сон далолатномаси). Натижада Тамкин Бухорий девонидаги лирик асарлар ва ҳикоятларнинг жанр хусусиятлари, мазмуни, моҳияти, уларда тилга олинган ахлоқий, ижтимоий, фалсафий, тасаввуфий муаммоларни ёритиб беришга эришилган;
зуллисонайн ижодкорнинг форсий, арабий, туркий тилларда яратган асарлари ҳажми, жанрий таркиби, мавзулар олами, девонидаги шеърлар табдил қилиниб,  шоир лирикасида гўзал бадиият уйғунлигини таъминлашда лафзий ва маънавий санъатларнинг мутаносиблиги, мақолларнинг поэзия тилига яқинлиги, афоризмларнинг тарбиявий аҳамиятига  доир хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуминатар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017-2020 йй) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг  2021 йил 7 сентябрдаги 17.01/208-сон далолатномаси). Натижада Тамкин Бухорий туркий ва форсий шеъриятининг бадиий хусусиятлари, ғоявий тимсоллари, тасаввуфий образлар силсиласини очиб беришга хизмат қилган;
Шарифжон-Махдум Садри Зиёнинг “Тазкори ашъор”,  Абдуллоҳхожа Абдийнинг “Тазкират уш-шуарои мутааххирин” ва Шайх Абдулқодир Кароматулло Бухорийнинг “Армуғони саббоғ”, С.Айнийнинг “Ёддоштҳо” ва “Намунаи адабиёти тожик” адабий манбалар, тазкиралар  асосида Абдураҳмон Тамкин таржимаи ҳоли, ижодий биографияси, ХIХ аср охири –  ХХ аср бошларида Бухоро адабий муҳитидаги ижтимоий-сиёсий ва адабий шароитнинг Абдураҳмон Тамкин ижодига таъсири асосланган илмий хулосалардан «Бухоро» телеканалининг  «Замондош», «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 21 апрелдаги 22/21-сон маълумотномаси).  Натижада, халқимиз ўзининг яна бир аждодининг яратган асарлари ва ибратли ҳаёт йўлидан огоҳ бўлди ва телетомошабинларнинг Бухоро адабий муҳити бўйича тасаввурларини бойитишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish