Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмуродова Зарифа Рахмонбердиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Француз ва ўзбек достонларида этномаданиятга хос лексемаларнинг қиёсий тадқиқи (“Chanson de Roland” ва “Алпомиш” достонлари материали асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil618
Илмий раҳбар: Уринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped 83.01. 
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Мухамедовна, филология фанлари доктори, профессор; Қўчқорова Садоқат Тошпўлатовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз ва ўзбек фольклор асарлари этнографиясини тадқиқ этиш орқали этномаданий лексемаларнинг матнларда қўлланиши, услубий имкониятларидаги ўзига хосликларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз ва ўзбек халқлари урф-одат, маънавий қадриятларининг жангда миниладиган отга ном қўйиш, қурол-яроқни номлаш каби ўзига хос хусусиятлари ҳамда илоҳий кучларга ишониш, тўй ва аза удумлари сингари ўхшаш жиҳатлари очиб берилган;
француз ва ўзбек тилининг этномаданий лексикаси таркибидаги фитонимлар, зоонимлар, ойконимлар ва топонимларнинг тузилиши маҳаллий аҳолининг миллий-маданий турмуш тарзи, урф-одатлари ҳамда анъаналарига мос равишда таркиб топганлиги далилланган;
моддий ва маънавий маданиятга оид этномаданий лексемаларнинг кийим-кечак, мусиқа асбоблари, ҳайвон ва ўсимлик номланиши каби этнолингвистик, жанговор отлар номлари, қурол-аслаҳа номлари каби этимологик, маиший урф-одатлар, ўлпон бериш, солиқ солиш номлари таҳлилидаги лексик-семантик хусусиятлар очиб берилган;
қиёсланган достонлар матнида учрайдиган этномаданий лексиканинг нутқий истеъмолдаги хўжалик, ўсимлик, ҳайвон, қуш номларига оид луғавий ва ижтимоий тартибини ифодаловчи лексемаларга хос семантик хусусиятлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек достонларида этномаданиятга хос лексемаларнинг қиёсий тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
француз ва ўзбек халқлари урф-одат, маънавий қадриятларининг жангда миниладиган отга ном қўйиш, қурол-яроқни номлаш каби ўзига хос хусусиятлари ҳамда илоҳий кучларга ишониш, тўй ва аза удумлари сингари ўхшаш жиҳатлари очиб берилиши ҳақидаги илмий-назарий қарашлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 23 декабрдаги 17.01/235-сон маълумотномаси). Натижада, фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган ўзбек урф-одат микромайдонининг қиёсий, умумий-лексик тизимдаги ўрнини белгилаш ва унинг соҳа лексикасига мансублигини кўрсатишга доир илмий мақолалар ҳамда матн ва тилшунослик ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга эришилган;
француз ва ўзбек тилининг этномаданий лексикаси таркибидаги фитонимлар, зоонимлар, ойконимлар ва топонимларнинг тузилиши маҳаллий аҳолининг миллий-маданий турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналарига мос равишда таркиб топганлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Erasmus+ дастури 58545-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: «Computational linguistics at Central Asian universities» инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 20 апрелдаги 967/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида шакллантирилган электрон платформада ўзбек халқ достонларининг этнографик луғатини тузишда ва ўзбек луғатшунослиги тизимида компьютер ёрдамида тузилган луғатларнинг ўрни ва афзалликлари амалда исботлаб бериш ҳамда унинг соҳа лексикасига мансублигини ёритишга хизмат қилишига эришилган;
моддий ва маънавий маданиятга оид этномаданий лексемаларнинг кийим-кечак, мусиқа асбоблари, ҳайвон ва ўсимлик номланиши каби этнолингвистик, жанговор отлар номлари, қурол-аслаҳа номлари каби этимологик, маиший урф-одатлар, ўлпон бериш, солиқ солиш номлари таҳлилидаги лексик-семантик хусусиятлар очиб берилганлиги ҳамда қиёсланган достонлар матнида учрайдиган этномаданий лексиканинг нутқий истеъмолдаги хўжалик, ўсимлик, ҳайвон, қуш номларига оид луғавий ва ижтимоий тартибини ифодаловчи лексемаларга хос семантик хусусиятлар аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 23 декабрдаги 17.01/235-сон маълумотномаси). Натижада, француз ва ўзбек урф-одатларнинг семантик таркибларини аниқлаш ҳамда уларни воқелантирувчи лисоний бирликларни тизимлаштириш бўйича маълумотлар ишлаб чиқилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish