Атамуротов Фаррух Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айланувчи релятивистик компакт объектлар атрофида оптик ва энергетик жараёнлар», 01.03.01–Астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/FM113.
Илмий раҳбар: Ахмедов Бобомурат Жўраевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти ва Астрономия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Миртаджиева Каромат Тaхировна, физика-математика фанлари доктори, доцент; Файзуллаев Бируни Амануллавич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айланувчи қора ўра соясининг радиуси ва шакл ўзгариши ҳамда айланувчи қора ўранинг иссиқлик нурланишини тавсифлашнинг назарий методини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Braneworld гравитация моделида қора ўраларнинг кучсиз гравитациявий линза режимида ёруғлик нурларининг оғиш бурчаклари учун ифодалар топилган ва бран параметрининг ўлчамсиз қиймати баҳоланиб, W2/R2= 0.96·10-7қиймати олинган;
қора ўралар бран зарядларининг ортиши энергия чиқариш жараёнининг кучайишига олиб келиши ва 5-ўлчовли қора ўраларнинг энергия нурланиши айланиш параметрининг ортиши билан кучайиши кўрсатилган;
Kerr-Taub-NUT моделида қора ўраларнинг ҳодисалар горизонти гравитомагнетик заряднинг ортиши билан катталашиши кўрсатилган ҳамда ўлчамсиз гравитомагнит заряд l/M<0.85 ва деформация параметри учун |ε|<80 чегаравий қийматлар олинган;
Einstein-Born-Infeld моделида айланиш параметрининг ёки электр зарядининг ортиши билан зарраларнинг марказий объектга яқинроқ ҳаракатланиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
гравитомагнетик зарядга эга бўлган айланувчи қора ўраларнинг сояларига оид олинган натижалар ва уларнинг гравитомагнетик заряднинг кузатув маълумотларига боғлиқлиги, гравитациянинг бошқа моделлари ҳамда рақамли симуляция ёрдамида олинган қора ўра соялари билан қиёслаш хорижий илмий журналларда (Physical Review D, 2017; Astrophysical Space Sciences, 2017; European Physical Journal C, 2017; Monthly Notices of Royal Astronomical Society, 2015) фойдаланилган. Илмий натижанинг қўлланилиши қора ўралар соялари бўйича олинган натижалар гравитацион моделлар учун чегаравий қийматларни аниқлашга хизмат қилган;
юқори ўлчовли ва ўзгартирилган гравитация моделларида олинган қора ўраларнинг энергетик ва оптик хусусиятлари тўрт ва юқори ўлчовли фазо-вақтлари гравитацион ўзаро таъсирларининг фундаментал тамойилларини ривожлантириш бўйича олинган натижалар бир қатор халқаро журналларда (Physical Review D, 2017; Astrophysical Space Sciences, 2017; European Physical Journal C, 2017; Monthly Notices of Royal Astronomical Society, 2015) фойдаланилган. Илмий натижалардан фойдаланиш қора ўраларнинг соялари ҳамда гравитациянинг бошқа моделлари билан таққослашни аниқлашга хизмат қилган.