Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Барчиной Мирзаҳамдамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped551.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Сулаймонов Асқарали Пайғамович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кахарова Мавлуда Мукаррамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлашнинг назарий асослари ва дидактик тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш тузилмаси ўқувчиларда ўқув топшириқларига нисбатан интеллектуал ва эрудитив фаоллик, бадиий мушоҳада, масъулиятлилик каби сифатларни ривожлантиришнинг педагогик параметрлари бўйича такомиллаштириш ижтимоий-педагогик зарурат эканлиги асосланган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг педагогик ва психологик хусусиятлари ва мазмуни, педагогик имкониятлари ўқув-билув жараёнини герменевтик ёндашув, контекстли технологияларни талаба шахсига йўналтириш, лойиҳалаштирилган дидактик тизимнинг синергетик ривожланиш тамойилларига устуворлик бериш орқали аниқланган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг педагогик моделининг таркибий тузилмаси компонентларининг педагогик жараёндаги интеграцияси интенсивлиги мониторинг ва натижавийлик босқичларини аниқлаш кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлашнинг дидактик тизим ресурсларини тизимли-фаолиятли, аксиологик, акмеологик, шахсий-фаолиятли, компетентли ёндашув имкониятлари ички психологик ҳамда ташқи педагогик омиллар асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш тузилмасини ўқувчиларда ўқув топшириқларига нисбатан интеллектуал ва эрудитив фаоллик, бадиий мушоҳада, масъулиятлилик каби сифатларни ривожлантиришнинг нейропедагогик параметрлари бўйича такомиллаштиришга оид таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 27 июлдаги 02-07-2010/04-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган.
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккурни шакллантиришга тайёрлаш имкониятларини ўқув-билув жараёнини герменевтик контекстли технологияларини талаба шахсига йўналтириш, лойиҳалаштирилган дидактик тизимнинг синергетик ривожланиши каби тамойилларга устиворлик бериш асосида аниқлашга оид таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 27 июлдаги 02-07-2010/04-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг педагогик-психологик асосларини такомиллаштиришга шароит яратилган.
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг педагогик модели таркибий тузилмаси компонентларининг педагогик жараёндаги ннтеграцияси  интенсивлигининг мониторинг ва натижавийлик босқичларини аниқлаш кўрсаткичлари асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастурининг  “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар ва бошқа саналарда кенг аҳоли орасида амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар” номли IX бандида белгиланган  “Мамлакатимиздаги машҳур олимлар, тадбиркорлар, ёзувчилар, маданият, санъат ва спорт соҳасида катта ютуқларга эришган шахсларнинг ҳаёти ва ижоди, хусусан мактаб даври ҳақидаги ибратли воқеаларни ҳикоя қилувчи видеороликлар тайёрлаш”га бағишланган   вазифалар ижросини таъминлашда  фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 8 сентябр 260-сон маълумотномаси). Натижалар бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини таркиб топтиришга тайёрлашнинг дидактик тизими ҳамда педагогик моделини такомиллаштиришга хизмат қилган.  
бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккур элементларини шакллантиришга тайёрлашнинг дидактик тизим ресурсларини тизимли-фаолиятли, аксиологик, акмеологик, шахсий-фаолиятли, компетентли ёндашув имкониятларини ички психологик ҳамда ташқи педагогик  омиллар асосида аниқлаштиришга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастурининг “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар ва бошқа саналарда кенг аҳоли орасида амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар” номли IX бандида белгиланган  “Мамлакатимиздаги машҳур олимлар, тадбиркорлар, ёзувчилар, маданият, санъат ва спорт соҳасида катта ютуқларга эришган шахсларнинг ҳаёти ва ижоди, хусусан мактаб даври ҳақидаги ибратли воқеаларни ҳикоя қилувчи видеороликлар тайёрлаш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда  фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 8 сентябр 260-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини мактаб ўқувчиларида бадиий тафаккурни шакллантириш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish