Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўрахонов Фозил Бобоназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2121.
Илмий раҳбар: Курбанов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Тўраев Эргаш Юлдашевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Джораев Махаматрасул, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказишда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ихтисослашган мактабларда замонавий ахборотлашган таълим муҳитида физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш босқичлари ташкилий–тузилмавий компонентларининг дидактик имкониятларига  интегратив ёндашув асосида  ташкил этиш хусусиятларига боғлиқ ҳолда аниқлаштирилган;
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларини танлашда ва ечишда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацияли) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
физиканинг амалий машғулотларига оид таянч компетенцияларининг ривожланиш жараёнлари физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасининг  тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида  мультимедиали таълим воситаларининг дидактик имкониятларига (виртуал моделлар, семинар-тренинг, интерфаол) устуворлик берган ҳолда такомиллаштирилган;
ихтисослашган мактабларда ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ва аналитик фикрлашини интенсив ривожлантириш механизми физикадан амалий машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказишда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга йўналтирилган тизимли, фаолиятга доир, шахсга йўналтирилган ёндашувларни физик экспериментал фаолиятга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситаларни (ностандарт масалаларини бажариш)  самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида ўқитишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ихтисослашган мактабларда замонавий ахборотлашган таълим муҳитида физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш босқичлари ташкилий–тузилмавий компонентларининг дидактик имкониятлари  интегратив ёндашув асосида  ташкил этиш хусусиятларига боғлиқ ҳолда аниқлаштирилган  хулоса ва тавсиялардан Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли ихтисослашган мактабларнинг физика фани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 18 апрелдаги 01/11–01/9–508–сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда физикадан амалий машғулотлар доирасида фанга оид компетенция элементларини ривожлантириш механизми такомиллашган;
физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларини танлашда ва ечишда физика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг (фаолиятли, инновацияли) ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг)га устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб–ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187–сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 18 апрелдаги 01/11–01/9–508–сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситаларга асосланган ҳолда ўқитиш технологиялари такомиллашган;
физиканинг амалий машғулотларига оид таянч компетенцияларининг ривожланиш жараёнлари физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасининг  тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида мультимедиали таълим воситаларининг дидактик имкониятларига (виртуал моделлар, семинар-тренинг, интерфаол) устуворлик берган ҳолда такомиллаштирилган тавсияларидан Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли ихтисослашган мактабларнинг физика фанини  ўқитишда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 18 апрелдаги 01/11–01/9–508–сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослашган мактаб ўқитувчиларини физикадан амалий машғулотларини ташкил этишнинг методик имкониятлари такомиллашган ва уларнинг методик тайёргарлиги ошган;
ихтисослашган мактабларда ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ва аналитик фикрлашини интенсив ривожлантириш механизми физикадан амалий машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказишда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга йўналтирилган тизимли, фаолиятга доир, шахсга йўналтирилган ёндашувларни физик экспериментал фаолиятга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситаларни (ностандарт масалаларини бажариш) самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштирилганда  “Interactive physics” дастури моделидан фойдаланиш имкониятларига оид таклиф ва хулосалардан Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли умумтаълим мактабларининг танлов синфлар ва физика фанини ўқитишга ихтисослашган мактабларда лаборатория машғулотларини ўтказишга оид услубий тавсияларни яратишда фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 18 апрелдаги 01/11–01/9–508–сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларининг танлов синфлари ва физика ўқитишга ихтисослашган мактабларда физика ўқитишда дастурий воситалардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг билиш фаолигини таъминлаш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish