Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Абдужалол Абдуҳамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш элементлари асосида физикадан янги лаборатория асбобларини яратиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш (умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped1672.
Илмий раҳбар: Қурбонова Уголай Хасановна, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбанов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёш элементлари ёрдамида янги лаборатория асбобларини яратиш ва улар асосида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиб, физика дарсларини ташкил қилишнинг педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда физика қонунларининг мазмун-моҳиятини методик ўқитишни мазмун, шакл ва воситалари ташкил этадиган ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
физика қонунларининг моҳиятларини тўлароқ очиб беришга хизмат қиладиган қуёш элементлари асосида янги турдаги лаборатория асбобларини  яратиш, уларни методик  ва имкониятларини кўрсатиш мантиқий таркибий қисмлари (янги лаборатория асбобларни билишга ва ишлатишга бўлган эҳтиёж, муаммоли вазият яратиш, ақлий имконият)ни ўқувчиларни креатив фаолиятга имкон берувчи замонавий таълим технологиялари  асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда қуёш элементлари асосида яратилган лаборатория асбобларидан фойдаланиб, физика фанини ўқитишни тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида такомиллаштирилган;
қуёш элементлари асосида яратилган янги турдаги лаборатория асбобларидан фойдаланиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда лаборатория ишларини бажариш методикасини такомиллаштиришнинг ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш элементлари асосида физикадан янги лаборатория асбобларини яратиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш (умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда физика қонунларининг мазмун-моҳиятини методик ўқитишни мазмун, шакл ва воситалари ташкил этадиган ташкилий–тузилмавий компонентларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари амалиётга йўналтириб ўқитишда имитацион технологиялар (дебат, тренинг)га устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан ТДТУ ҳамда Термиз муҳандислик-технология институти ҳузуридаги академик лицейларида, Сурхондарё халқ таълими тааъсарруфидаги умумтаълим мактабларида физикадан лаборатория ишларини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 02-02/4-1685-сон маълумотномаси). Натижада, физика ўқитиш жараёни ва лаборатория машғулотларини ташкил қилиш самарадорлиги ортган;
физика қонунларининг моҳиятларини тўлароқ очиб беришга хизмат қиладиган қуёш элементлари асосида янги турдаги лаборатория асбобларини  яратиш, уларни методик  ва имкониятларини кўрсатиш мантиқий таркибий қисмлари (янги лаборатория асбобларни билишга ва ишлатишга бўлган эҳтиёж, муаммоли  вазият яратиш, ақлий имконият)ни ўқувчиларни креатив фаолиятга имкон берувчи замонавий таълим технологиялари  асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан ТДТУ ҳузуридаги академик лицейда, Термиз муҳандислик-технология институти академик лицейи ва мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида физикадан лаборатория ишларини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 декабрдаги 89-03-5206-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицей ва умумтаълим мактабларида физика мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда қуёш элементлари асосида яратилган лаборатория асбобларидан фойдаланиб, физика фанини ўқитишни тизимли-функционал моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг шахсий муносабатни акс эттирувчи ҳиссий (физика фанига қизиқиш ва эҳтиёжни ошириш) муносабатни қарор топтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсияларидан Сурхондарё халқ таълими тааъсарруфидаги умумтаълим мактабларида физикадан лаборатория ишларини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 10 майдаги 01/11-01/9-650-сон маълумотномаси). Натижада, олинган сертификатлар лаборатория қурилмаларини амалиётга муваффақиятли жорий этишга асос бўлган;
қуёш элементлари асосида яратилган янги турдаги лаборатория асбобларидан фойдаланиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда лаборатория ишларини бажариш методикасини такомиллаштиришнинг ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган тавсияларидан Термиз муҳандислик-технология институти академик лицейи ва мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларида физикадан лаборатория ишларини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 02-02/4-1685-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дарслар ишланмалари меъёрий ҳужжат асосида яратилган лаборатория қурилмалари умумтаълим мактабларида физика ўқитишда физик қонуниятлар мазмунини тушунтиришга ва дарс жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish