Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохитдинова Наврўза Муродулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни такомиллаштириш технологияси (аниқ ва табиий фанлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped.2585.
Илмий раҳбар: Норбўтаев Хўшбоқ Бобоназарович, педагогика фанлари доктори (DSc). 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аскаров Аброр Давлатмирзаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни такомиллаштиришнинг илмий методик ва дидактик таъминотини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни инновaцион-педагогик фаолиятга мослашув босқичлари мотивaцион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонларининг амалий-касбий фаолият тузилмаси билан интерналлик даражаси ва яхлитлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришнинг илмий, назарий-методологик асослари  аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни инновaцион-педагогик фаолиятга мослашув босқичлари мотивaцион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонларининг амалий-касбий фаолият тузилмаси билан интерналлик даражаси ва яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни такомиллаштиришда ўқувчилар иқтидори, қобилияти, лаёқати ва қизиқишларини аниқлашга йўналтирилган методик тизим бошланғич синфларда табиий ва математика фанларини ўқитишда фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситалари асосида ривожлантирилган;
бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни такомиллаштиришда ўқитишнинг самарали методлари (муаммоли, мантиқий, оғзаки баён этиш, кузатиш, тажриба ўтказиш), замонавий таълим технологиялари (кластер, ақлий ҳужум, Бумеранг, ижодий ўйин), шакллари (дарсда, дарсдан, синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар) табиий, тасвирий, кўргазмали каби воситалар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида интеграциялашган таълимни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни инновaцион-педагогик фаолиятга мослашув босқичлари мотивaцион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонларининг амалий-касбий фаолият  тузилмаси билан интерналлик даражаси ва яхлитлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришнинг илмий, назарий-методологик асослари  аниқлаштириши натижасида илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 559-сон “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ўқувчиларда билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантириш таълим мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 19 февралдаги 01/11-01/10-253-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув фанлари ўртасидаги алоқадорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий коммуникатив ва эркин мулоқотга киришиш жараёнининг ўсишига эришилган;
бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни инновaцион-педагогик фаолиятга мослашув босқичлари мотивaцион, когнитивлик, интегративлик, рефлексивлик мезонларининг амалий-касбий фаолият  тузилмаси билан интерналлик даражаси ва яхлитлигини босқичма-босқич таъминлаш асосида аниқлаштиришнинг янги вазиятларда қўллаш мазмуни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим фанлари концепциялари, ДТСлар ва бошланғич синф дарсликлари мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 19 февралдаги 01/11-01/10-253-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари бошланғич синфларида интеграциялашган таълимни фанлараро алоқадорликда ўқитишнинг модернизациялашган, интеграциялашган тизимини яратишга хизмат қилган;
бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни такомиллаштиришда ўқувчилар иқтидори, қобилияти, лаёқати ва қизиқишларини аниқлашга йўналтирилган методик тизим, бошланғич синфларда табиий ва математика фанларини ўқитишда фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситалари асосида ривожлантиришини амалиётга жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари, яъни Сурхондарё, Сирдарё, Наманган вилоятларида 6 та умумтаълим мактабларининг 2-4-синфларидан 460 нафар ўқувчига дарсда, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотларда табиий фанларни фанлараро ўқитиш амалиётида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 19 февралдаги 01/11-01/10-253-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабининг 2-4-синфларда табиий фанларни интеграциялаш мазмунида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни такомиллаштиришда ўқитишнинг самарали методлари (муаммоли, мантиқий, оғзаки баён этиш, кузатиш, тажриба ўтказиш), замонавий таълим технологиялари (кластер, ақлий ҳужум, Бумеранг, ижодий ўйин), шакллари (дарсда, дарсдан, синфдан ва мактабдан ташқари машғулотлар) табиий, тасвирий, кўргазмали каби воситалар асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига муфовиқ 2018-2021 йилларда бажарилган “Бошланғич таълимда ўқувчилар билимини ўстириш ва умумий ривожлантиришнинг психологик-педагогик аспектлари” мавзусидаги амалий лойиҳа  доирасида  умумтаълим мактаблари бошланғич таълим жараёнида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 19 февралдаги 01/11-01/10-253-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синфларда интеграциялашган таълимни такомиллаштириш орқали дарс сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish