Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Сабохат Чориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий рақс воситасида ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2757. 
Илмий раҳбар: Қодиров Қутлуғбек Бекмуродович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти 
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий рақс воситасида ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс воситасида ўқувчиларни тарбиялашда уларда рақс ҳаракатларини эгаллаш учун мотивация (миллий ўзликни англаш, ҳис-ҳаяжонларни юзага келтириш имкониятлари, бағрикенглик асосида завқланиш) юксак ахлоқий ғояларга содиқлиги (шаъни ва қадр-қимматини сақлаш, миллий ифтихор ва миллий ғурурни намоён этиш, эстетик туйғунинг ривожланиши, ижтимоий ҳаёт гўзалликларини ҳис этиш; гўзалликка интилиш эҳтиёжининг ривожланиши) медитация методларига устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс воситасида ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялаш мазмуни ўқувчиларни миллий рақс воситасида, маънавий-эстетик тарбиялаш мазмунини  миллий рақс ўргатишнинг мазмуни, дидактик мақсадлари, педагоглар (балетмейстер, концертмейстер, жўрнавоз) фаолияти, ўқитувчи фаолияти, педагогик самараси; (“Миллий рақс”, “Таълим жараёни”, “Маънаий-эстетик риожлантириш” компонентлари) Баёт”, “Қўғирчоқ”, “Пахта”, “Доира дарс” қарс тинглаш, тўлқин, ғоз сузиш, қийин ифори, занг ҳаракатлари асосида маънавий-эстетик тарбиялаш мазмунини белгиловчи тарбия жараёнига фаол киритиш негизида мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс санъатини ўргатишнинг амалий-услубий мазмуни ҲТМУ (ҳаракат, тасвирлаш, мактаб, умумлаштириш)” ҳамда “тактма-такт” технологиялари билан бойитилган ва дидактик хусусиятлари (ижодий, ҳисcий-рағбатловчи, вариатив ўқув топшириқлари)га кўра такомиллаштирилган;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс санъатини ўргатиш тизими мазмуни мультипредметлилик ва яхлитлик тамойиллари мақсад (ижтимоий буюртма, таълимий ва тарбиявий мақсадлар), педагогик жараён (касбий компетенциянинг таркибий қисмлари, мазмун, шакл, восита ва баҳолаш мезонлари) ҳамда натижавий компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларни миллий рақс воситасида маънавий-эстетик тарбиялаш педагогик технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс воситасида ўқувчиларни тарбиялашда уларда рақс ҳаракатларини эгаллаш учун мотивация (миллий ўзликни англаш, ҳис-ҳаяжонларни юзага келтириш имкониятлари, бағрикенглик асосида завқланиш) юксак ахлоқий ғояларга содиқлиги (шаъни ва қадр-қимматини сақлаш, миллий ифтихор ва миллий ғурурни намоён этиш, эстетик туйғунинг ривожланиши, ижтимоий ҳаёт гўзалликларини ҳис этиш; гўзалликка интилиш эҳтиёжининг ривожланиши) медитация методларига устуворлик бериш асосида ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларидан Сурхондарё халқ таълими тааъсаруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс санъатини ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 05-12-10-4207-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда фанга оид компетенциялар ривожланганлигини баҳолаш самарадорлигини оширишга эришилган; 
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс воситасида ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялаш мазмуни ўқувчиларни миллий рақс воситасида, маънавий-эстетик тарбиялаш мазмунини  миллий рақс ўргатишнинг мазмуни, дидактик мақсадлари, педагоглар (балетмейстер, концертмейстер, жўрнавоз) фаолияти, ўқитувчи фаолияти, педагогик самараси; (“Миллий рақс”, “Таълим жараёни”, “Маънаий-эстетик риожлантириш” компонентлари) Баёт”, “Қўғирчоқ”, “Пахта”, “Доира дарс” қарс тинглаш, тўлқин, ғоз сузиш, қийин ифори, занг ҳаракатлари асосида маънавий-эстетик тарбиялаш мазмунини белгиловчи тарбия жараёнига фаол киритиш негизида мувофиқлаштирилган ҳолда методик жиҳатдан яхлит тизими ишлаб чиқилган ўқувчиларни миллий рақс воситасида маънавий-эстетик тарбиялаш мазмуни, тамойиллари ва омилларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Сурхондарё халқ таълими тасарруфидаги муассаларида Термиз давлат университетида 2019-2021 йилларда бажарилган “Мусиқа таълими ҳамда саньат назарияси ва амалиёти интеграциясини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш” мавзусидаги  амалий лойиҳаси доирасида ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялашни педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш жараёнини лойиҳалаштириш тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 89-02-571-сон маълумотнома). Натижада, бу жараёнлар рақс воситасида маънавий-эстетик тарбиялаш самарадорлиги ошишига хизмат қилган; 
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс санъатини ўргатишнинг амалий-услубий мазмуни ҲТМУ (ҳаракат, тасвирлаш, мактаб, умумлаштириш)” ҳамда “тактма-такт” технологиялари билан бойитилган ва дидактик хусусиятлари (ижодий, ҳисcий-рағбатловчи, вариатив ўқув топшириқлари)га кўра такомиллаштирилган тавсиялардан Сурхондарё халқ таълими тааъсаруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс санъати йўналишидаги ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 20 сентябрдаги 05-12-10-4207-сон маълумотномаси). Натижада, болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс асосида маънавий-эстетик тарбиялаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида миллий рақс санъатини ўргатиш тизимини  мазмуни мультипредметлилик ва яхлитлик тамойиллари мақсад (ижтимоий буюртма, таълимий ва тарбиявий мақсадлар), педагогик жараён (касбий компетенциянинг таркибий қисмлари, мазмун, шакл, восита ва баҳолаш мезонлари) ҳамда натижавий компонентларига устуворлик бериш асосида фаолиятли модел такомиллаштиришда Сурхондарё халқ таълими тааъсаруфидаги муассаларида Термиз давлат университетида 2019-2021 йилларда бажарилган “Мусиқа таълими ҳамда саньат назарияси ва амалиёти интеграциясини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида ўқувчиларни маънавий-эстетик тарбиялашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 89-02-571-сон маълумотнома). Натижада, мазкур фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish