Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Олимжон Юсупжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коррупцион йўналишдаги латент жиноятларни фош этиш усулларини такомиллаштириш”, 12.00.12 – Коррупция муаммолари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu520.
Илмий раҳбар: Каримов Вахобжон, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Ахроров Бахром Жаббарович, юридик фанлари доктори, профессор; Кабилов Шарифжон Рахимович, юридик фанлари доктори, профессори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коррупцион йўналишдаги латент жиноятларни фош этиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
латент ҳодиса сифатида коррупция кўламини ўлчаш қийинлигини эътиборга олиб, маълумотларни сақлаш, таҳлил қилиш ва кўрсатиш имконини берувчи ГАТ технологияларидан фойдаланиш орқали коррупцияни ҳудудий бирликларда ўлчаш мумкинлиги асослантирилган;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тартиб-қоидаларни соддалаштириш, «ягона дарча» тамойилини янада ривожлантириш, амалдорларнинг иммунитетларни бекор қилиш, уларнинг яқин қариндошлари учун ҳам йиллик даромадлар, харажатлар, мол-мулки ва қарзлар учун декларация тўлдириш амалиётини жорий этиш зарурлиги асослантирилган;
коррупцион йўналишдаги латент жиноятларнинг пайдо бўлишига ижтимоий-психологик муҳитнинг турлича (ижобий-салбий) таъсири, шунингдек, салбий ижтимоий-психологик муҳитни мазкур жиноятлар кўламини ортишига қулай замин яратишини эътиборга олиб, бу турдаги жиноятларни оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ёрдамида, кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, унга қарши курашнинг самарали усулларидан бири эканлиги асосланган; 
ўхшаш типдаги маъмурий бирликларда ва маълум жамоада коррупцион йўналишдаги латент жиноятларнинг маъмурий аналогия усулида ҳуқуқий баҳолаш механизми таклиф этилиб, бу усулда криминоген вазият энг кам эҳтимолий хато эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий ишнинг натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
латент ҳодиса сифатида коррупция кўламини ўлчаш қийинлигини эътиборга олиб, маълумотларни сақлаш, таҳлил қилиш ва кўрсатиш имконини берувчи ГАТ технологияларидан фойдаланиш орқали коррупцияни ҳудудий бирликларда ўлчаш мумкинлиги юзасидан таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сон “Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигини 2021 йил 30 ноябрдаги 11/12-2/1634 вх-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши мазкур турдаги жиноятлар масштаби,тарқалиши ва  сабаблари ҳақидаги аниқ ва тўлиқ маълумотларни билиш асосида жиноят процессида  иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш имконини  кучайтирган;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тартиб-қоидаларни соддалаштириш, «ягона дарча» тамойилини янада ривожлантириш, амалдорларнинг иммунитетларни бекор қилиш, уларнинг яқин қариндошлари учун ҳам йиллик даромадлар, харажатлар, мол-мулки ва қарзлар учун декларация тўлдириш амалиётини жорий этиш зарурлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257 сонли “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупцион омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини 2021 йил 30 ноябрдаги 11/12-2/1634 вх-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши коррупцион жиноятларни минималлаштириш ва огоҳлантириш, мансабдор шахслар фаолиятини назорат қилиш ва уларни ҳисобга олинмаган ёки ноқонуний даромадларини аниқлаш соҳасида ижобий самара берган;
коррупцион йўналишдаги латент жиноятларнинг пайдо бўлишига ижтимоий-психологик муҳитнинг турлича (ижобий-салбий) таъсири, шунингдек, салбий ижтимоий-психологик муҳитни мазкур жиноятлар кўламини ортишига қулай замин яратишини эътиборга олиб, бу турдаги жиноятларни оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ёрдамида, кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, унга қарши курашнинг самарали усулларидан бири эканлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сонли Қарори билан тасдиқланган “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 12/21-45вх-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши аҳолининг коррупцион йўналишдаги латент жиноятлар ва уларнинг келиб чиқишида ижтимоий-психологик омилни ўрни ҳақидаги тушунчаларини кенгайтирган, ҳуқуқий онг ва саводхонлигини кўтарилишига олиб келган; 
ўхшаш типдаги маъмурий бирликларда ва маълум жамоада коррупцион йўналишдаги латент жиноятларнинг маъмурий аналогия усулида ҳуқуқий баҳолаш механизми таклиф этилиб, бу усулда криминоген вазият энг кам эҳтимолий хато эканлиги юзасидан таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят, жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-658-сон Қонунни қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини 2021 йил 30 ноябрдаги 11/12-2/1634 вх-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ҳудудий бирликларда криминоген вазиятни ҳамда коррупцион йўналишдаги латент жиноятлар миқдорини қиёсий ўлчаш, огоҳлантириш ҳамда расмий статистик маълумотлар ҳаққонийлигини текшириш, ёлғон ахборот тарқатишни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish