Sayt test rejimida ishlamoqda

Айтмуратов Ринат Бахытовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон ҳуқуқий тизимининг шаклланиши ва ривожланиш истиқболлари», 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Yu322.
Илмий раҳбар: Реймова Зухра Абатбаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Саид-Газиева Нилуфархон Шерзодовна, юридик фанлар доктори; Ҳамидова Маҳбуба Алижановна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон ҳуқуқий тизимининг шаклланиши ва ривожланишининг асосларини, моҳиятини, тузилишининг асосий элементларига оид муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги” тушунчасини ҳуқуқий категория сифатида конституцион норма даражасида мустаҳкамлаш зарурлиги асослаб берилган;
қонун ҳужжатлари нормалари даражасида тартибга солинадиган масалаларни қонуности ҳужжатлари билан белгиланишига йўл қўйилмаслиги тартибини жорий қилиш зарурлиги асослаб берилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қабул қилинган қонунлар Қорақалпоғистондаги расмий манбаларда эълон қилиниши орқали юридик кучга эга бўлиши асослаб берилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилиши тартиби асослаб берилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ташқари алоҳида тартибда илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирокида мутахассислар муҳокамасидан ўтказиш зарурлиги асослантириб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
“Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги” тушунчасини ҳуқуқий категория сифатида конституцион норма даражасида мустаҳкамлашга оид таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил 12 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясиниг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 109/XV-сонли Қонуни 1-моддасининг 40-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 27 июндаги  03-ҳқ-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Қорақалпоғистон қонунчилик тизимига “қонунчилик” тушунчасини жорий этилишига хизмат қилган;
қонун ҳужжатлари нормалари даражасида тартибга солинадиган масалаларни қонуности ҳужжатлари билан белгиланишига йўл қўйилмаслиги тартибини жорий қилиш зарурлигига оид таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги 178/XXIII-сонли Қонуни 11-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган  (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 27 июндаги 03-ҳқ-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши қонуности ҳужжатларининг тартибга солиш доираларини белгилаш жорий этилишига хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қабул қилинган қонунлар Қорақалпоғистондаги расмий манбаларда эълон қилиниши орқали юридик кучга эга бўлишига оид таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил 12 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясиниг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 109/XV-сонли Қонуни 1-моддасининг 37-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 27 июндаги 03-ҳқ-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Қорақалпоғистон қонунларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилингач, юридик кучга киришининг конституцион нормалари билан мустаҳкамлашга хизмат қилган;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилишига оид таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги 178/XXIII-сонли Қонуни 19-моддаси еттинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 27 июндаги  03-ҳқ-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга доир ишларини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширишга хизмат қилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ташқари алоҳида тартибда илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари иштирокида мутахассислар муҳокамасидан ўтказиш зарурлигига оид таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги 178/XXIII-сонли Қонуни 20-моддаси бешинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 27 июндаги  03-ҳқ-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар муҳокамаси доидасида иштирок этувчилар доирасини белгиланишида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish