Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Алишер Исоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб ўқувчиларига физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1667.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқувчиларига физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасидан фойдаланиб ўқувчиларнинг экологик билими, кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришнинг интеграцион модели ўқувчиларнинг экологик маданиятининг педагогик компонентларини  ривoжлантириш мазмуни мультипредметлилик ва яхлитлик тамойилларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришнинг интеграцион модели ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик компонентларини тизимли аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикаси дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш ҳамда фанлараро интегратив хусусиятларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш қобилиятлари ўйинли технологиялар воситасида дарс ҳамда дарсдан ташқари машғулотларда табиий фанларни ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик вocиталарини ишлаб чиқиш медитация методларига устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечишга йўллари физик қонунлар, экологик билимларга доир тушунча ва маълумотларнинг инсон ҳаёти фаолиятидаги касбий фаолиятига тайёргарлигини адекват мезонлар (мотивацион, когнитив, инновацион фаолиятли) асосида комплекс баҳолаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари  ўқувчиларига физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришнинг интеграцион модели ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик компонентларини  ривoжлантириш мазмуни мультипредметлилик ва яхлитлик тамойилларини аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Физикадан экологик мазмунда масала танлаш ва ечиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 14 апрелдаги 01/11-01/9-487-сон маълумотномаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 июлдаги 89-03-2512-сон маълумотномаси, Ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қумитаси 2022 йил 07 июлдаги 04-02/7-1121-сон маълумотномалари). Натижада, ўқувчиларнинг физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга кўмаклашилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришнинг интеграцион моделини ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик компонентларини аниқлаштириш асосида такомиллаштириш Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2018-2020 йилларда бажарилган “Физика ва астрономия фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишда виртуал муҳитни шакллантириш”  мавзусидаги амалий-тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган.  (Ўзбекистон Республикаси Халқ  таълими вазирлиги   ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 14 апрелдаги   01/11-01/9-487- сон маълумотномаси, Ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қумитаси 2022 йил 07 июлдаги 04-02/7-1121-сон маълумотномалари). Натижада, экологик мазмундаги масалаларни танлаш, тузишнинг методик таъминоти бойитилган ва ўқувчиларнинг уларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физикадан экологик мазмунда турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш қобилиятлари ўйинли технологиялар воситасида дарс ҳамда дарсдан ташқари машғулотларда такомиллашган интегратив ёндашув асосида трансформациялаш орқали табиий фанларини ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик вocиталар ишлаб чиқиш медитация методларига устуворлик бериш асосида ривожлантириш Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2018-2020 йилларда бажарилган “Физика ва астрономия фанларини ўқитиш самарадорлигини оширишда виртуал муҳитни шакллантириш”  мавзусидаги амалий-тадқиқот лойиҳаси доирасида бажарилган. (Ўзбекистон Республикаси Халқ  таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 14 апрелдаги 01/11-01/9-487-сон  маълумотномаси, Ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қумитаси 2022 йил 07 июлдаги 04-02/7-1121-сон маълумотномалари). Натижада, ўқувчиларнинг физикадан экологик турли мазмунда  масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш қобилиятлари ўйинли технологиялар воситасида дарс ҳамда дарсдан ташқари машғулотларда такомиллашган интегратив ёндашув асосида ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish