Sayt test rejimida ishlamoqda

Менглиев Ислом Абдумуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг фанлараро боғлиқликни ўрганиш бўйича касбий компетентлигини шакллантиришда ахборот технологияларини қўллаш методикаси (табиий фанлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1975.
Илмий раҳбар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Тўраев Расул Нортожиевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент; Лутфуллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари табиий фанлар таълим йўналишларида фанлараро боғлиқликни ахборот технологиялари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий фанларда талабаларнинг фанлараро боғлиқликни ўрганиш бўйича касбий компетентлигини шакллантиришга оид турли типдаги  масалаларни  ўқитиш ҳолатини ўрганиш ва танлаш механизмлари ахборот технологияларига асосланган ечиш методикаси  жараёнида психологик таъсир кўрсатиш ҳамда амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминотидан унумли фойдаланиш орқали  такомиллаштирилган; 
кимё таълим йўналишлари талабаларининг касбий компетентлигини шакллантиришда углеродород молекуласи атомларининг топологик хоссалари бўлган молекуладаги углерод атомлари сони, углерод-углерод боғланишлари сони ва молекуладаги халқалар сонини ахборот технологияларига асосланган модель-алгоритм-дастур учлиги  ғайриодатий моҳиятдан воқеликга ўтиш асосида такомиллаштирилган;
биология ва тиббиёт таълим йўналишлари талабаларининг фанлараро боғлиқликни ўрганиш бўйича касбий компетентлигини шакллантиришда қандли диабет касаллигида инсон организмидаги қанд ва инсулин миқдорнинг ўзгариши динамикасини ахборот технологияларига асосланган модель-алгоритм-дастур учлиги фанлараро боғлиқликни тадқиқ этишнинг ҳисоблаш экспериментига асосланган технологиясини ишлаб чиқиш такомиллаштирилган; 
фанлараро боғлиқликка оид турли масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ахборот технологияларига асосланган ечиш методикаси стратегиясининг метод, шакл, восита ва йўлларини аниқлаш, уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари таклиф этилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларига фанлараро боғлиқликни ўрганишга оид турли типдаги масалаларни танлаш, тузиш тамойиллари ва ахборот технологияларига асосланган ечиш методикасини такомиллаштиришда талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
табиий фанларда талабаларнинг фанлараро боғлиқликни ўрганиш бўйича касбий компетентлигини шакллантиришга оид турли типдаги  масалаларни  ўқитиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ва танлаш механизмлари ахборот технологияларига асосланган ечиш методикаси  жараёнида психологик таъсир кўрсатиш ҳамда амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминотидан унумли фойдаланиш орқали босқичларини аниқлаштириш асосида  такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Атех-2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web-иловасини дастурий таъминотини яратиш” амалий тадқиқотлари илмий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 10 июндаги 01-1471-сон маълумотномаси). Натижада, табиий фанларда талабаларнинг фанлараро боғлиқлик бўйича касбий компетентлигини шакллантиришни модель-алгоритм-дастур учлиги асосида тадқиқ этиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
кимё таълим йўналишлари талабаларининг касбий компетентлигини шакллантиришда углеродород молекуласи атомларининг топологик хоссалари бўлган молекуладаги углерод атомлари сони, углерод-углерод боғланишлари сони ва молекуладаги халқалар сонини ахборот технологияларига асосланган модель-алгоритм-дастур учлиги  ғайриодатий моҳиятдан воқеликга ўтиш асосида такомиллаштиришни  қўллашга  таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат университетининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф4-64 “Биржинслимас ғовак муҳитларда суюқлик сизиши ва моддалар кўчиши гидродинамик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 17 июндаги маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, топологик хоссалари бўлган молекуладаги углерод атомлари сони, углерод-углерод боғланишлари сони ва молекуладаги халқалар сонини ахборот технологияларига асосланган модель-алгоритм-дастур учлигига оид масалаларни сонли ечиш алгоритми ва дастурий таъминоти яратилган;
биология ва тиббиёт таълим йўналишлари талабаларининг фанлараро боғлиқликни ўрганиш бўйича касбий компетентлигини шакллантиришда қандли диабет касаллигида инсон организмидаги қанд ва инсулин миқдорнинг ўзгариши динамикасини ахборот технологияларига асосланган модель-алгоритм-дастур учлиги фанлараро боғлиқликни тадқиқ этишнинг ҳисоблаш экспериментига асосланган технологиясини ишлаб чиқиш ва дастурий таъминотини яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Атех-2018-519 “Компьютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web-иловасини дастурий таъминотини яратиш” амалий тадқиқотлари илмий лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 10 июндаги 01-1471-сон маълумотномаси). Натижада, табиий фанларда талабаларнинг фанлараро боғлиқлик бўйича касбий компетентлигини шакллантиришни модель-алгоритм-дастур учлиги асосида тадқиқ этиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
фанлараро боғлиқликка оид турли масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ахборот технологияларига асосланган ечиш методикаси стратегиясининг метод, шакл, восита ва йўлларини аниқлаш, уларнинг самарадорлигини оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан бажарилиши Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиалининг 2022-2023 йилларга мўлжалланган ИЛ-392103072 “Чорвачилик комплексларини электрон бошқаришнинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиалининг 2022 йил 23 июндаги маълумотномаси). Натижада, қандли диабет касаллигини таҳлил қилиш дастурий таъминоти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish