Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Гулнара Турсунпулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш», 13.00.01 –Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.3.PhD/Ped2682.
Илмий раҳбар: Чариев Иргаш Тўраевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Термиз давлат университети  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилноза Исомжоновна, педагогика фанлари доктори,  профессор;  Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.     
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий маданият тушунчаси мазмунининг фалсафий, педагогик, психологик, социологик тавсифи ҳамда мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини  ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари рефлексив кўникмалар билан алоқадорлиги  аниқлаштирилган;
мактаб ўқитувчиларида  касбий маданият ривожланганлигини белгиловчи қадриятли, гносеологик, фаолиятли-ижодий ва рефлексив-баҳолашга доир мезонлари   импровизация ва рефлексивлик принципларига устуворлик  бериш  асосида аниқлаштирилган;
гуманистик-қадриятли, акмеологик, креативлик, рефлексивлик, деонтологик ёндашувлар устуворлигини таъминлаш ҳамда мазмунли, методологик, фаолиятли-технологик ва натижавий-баҳолаш каби компонентларнинг узвий алоқадорлигини инобатга олиш асосида мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий-функционал модели амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминотидан унумли фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситаларини ўзига хос хусусиятларига асосланган ҳолда  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:    
касбий маданият тушунчаси мазмунининг фалсафий, педагогик, психологик, социологик тавсифи ҳамда мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини  ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари рефлексив кўникмалар билан алоқадорлигини  аниқлашга доир таклиф ва тавсиялардан 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон  фармони мазмунига сингдирилган, асосий мақсад, халқ таълими ходимларининг касбий маданияти ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб боришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантиришда, фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларда ўқитувчи касбий маданияти, касбий фаолиятига йўналтирилган вазифаларини ишлаб чиқишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактаб ўқитувчиларида  касбий маданият ривожланганлигини белгиловчи қадриятли, гносеологик, фаолиятли-ижодий ва рефлексив-баҳолашга доир мезонлари   импровизация ва рефлексивлик принципларига устуворлик  бериш  асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли фармони билан тасдиқланган миллий дастурга асосан “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси учун ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастури асосида педагог кадрлар учун махсус контентларни яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларда касбий маданиятни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
гуманистик-қадриятли, акмеологик, креативлик, рефлексивлик, деонтологик ёндашувлар устуворлигини таъминлаш ҳамда мазмунли, методологик, фаолиятли-технологик ва натижавий-баҳолаш каби компонентларнинг узвий алоқадорлигини инобатга олиш асосида мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий-функционал модели амалий машғулотларни ташкил этишнинг методик таъминотидан унумли фойдаланиш орқали босқичларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга  доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли фармони билан тасдиқланган миллий дастурга асосан “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси учун ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастури асосида педагог кадрлар учун махсус контентларни яратишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларда касбий маданиятни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизими такомиллаштирилган.
мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси мақсадли-мотивли, ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш каби босқичларнинг ўзаро ички интеграциясини фанлараро алоқадорлик мазмунидаги шакл, метод ва воситаларини ўзига хос хусусиятлари ва уларни  амалиётга жорий этиш механизмига асосланган ҳолда  ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон  фармони мазмунига сингдирилган, асосий мақсад, халқ таълими ходимларининг касбий маданияти ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб боришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 майдаги 01/11-02/02-748-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларда касбий маданиятни ривожлантиришнинг  механизми такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish