Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Дилмурод Адилжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Физиологик фаол моддалар тутган ўғитлар ва дефолиантлар олишнинг физик-кимёвий асослари», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Т471.
Илмий маслаҳатчи: Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Тожиев Рустамбек Расулович, техника фанлари доктори, доцент; Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карбонатли бирикмаларни нитрат ва хлорид кислоталарда парчалаб, кальций-магний нитратлари ҳамда кальций-магний хлорат препаратларини олиш ҳамда озуқлантирувчи, физиологик фаол моддалар тутган ва этилен ҳосил қилувчи бирикмалар асосида комплекс таъсир этувчи ўғитлар ва дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўғитлар ва дефолиантлар олиш жараёнини асословчи кальций ва магний нитратлари, нитрат моноэтаноламмоний, кальций ва магний хлоратлари, кальций ва магний хлоратлари ва хлоридлари, карбамид, этанол, этилацетат, 2-хлорэтилфосфонат ва сирка кислоталарининг моноэтаноламмонийли тузлари асосида 9 та мураккаб сув системаларининг эрувчанлиги аниқланиб, улар асосидаги системаларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари қурилган ва қаттиқ фазаларнинг хусусиятлари аниқланган;
янги 4 та кимёвий бирикмаларнинг Ca(ClO3)2·Мg(ClО3)2∙ 8СО(NH2)2·4H2O, Ca(ClO3)2·2H2O, Ca(ClO3)2·ClCH2CH2PO(OH)2· 2NH2CH2CH2OH, MgOHClO3·NH2CH2CH2OH·2H2O физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида фазаларнинг мавжудлиги аниқланган;
кальций нитрат, нитрат моноэтаноламмоний, кальций ва магний хлоратлари ва хлоридлари, карбамид, этанол, этилацетат ва сирка кислоталарининг моноэтаноламмонийли тузлари иштирокидаги системаларнинг реологик хоссалари аниқланиб, “таркиб-хосса” диаграммалари қурилган;
“Навбахор” кони доломитини нитрат кислота билан парчаланиш меъёрлари, кўпикланиш жараёни, CaO ва MgO ларини эритмага ўтиш даражалари, фильтрлаш, эритманинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
“Навбахор” кони доломитини хлорид кислотаси билан парчаланиш кинетикаси, концентрацияси, ҳарорат ва вақт давомийлигига боғлиқлиги, кальций-магний хлорид эритмасини мақбул технологик меъёрлари ишлаб чиқарилган;
кальций-магний хлоридини натрий хлорати билан конверсия жараёнини мақбул шароитлари аниқланган;
таркибида асосий таъсир этувчи моддаси 37-41% бўлган кальций-магний хлоратларини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
янги турдаги физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи ўғитлар ва дефолиантларни мақбул таркиблари ва олиш жараёнларини технологик тизимлари ҳамда уларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таркибида кальций нитрат, нитрат моноэтаноламмоний, кальций-магний хлоратли препарат, карбамид ва этилен ҳосил қилувчи бирикмалар асосида самарали, комплекс таъсир этувчи ўғитлар ва кам заҳарли дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Фандеф-аъло» дефолианти учун техник шарт Ўзстандарт агентлиги стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси тамонидан тасдиқланган (Ts 04643516-15:2018). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнини назорат қилиш имконини берган;
янги кам заҳарли «Фандеф-аъло» дефолиантлари Фаргона вилояти ўтлоқи соз тупроқ шароитида Кува туманидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадкикот институтида (ПСУЕАИТИ) хамда шу тумандаги фермер хўжаликлари дала майдонлари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/025-3732-сон маълумотномаси) Натижада, ғўза баргларини тўкилишини ва кўсакларни пишиб очилишини тезлаштирувчи кам заҳарли дефолиантлари ишлаб чиқариб, ҳозирда ишлатилаётган суюқ магний хлорат дефолиантига нисбатан пахтадан 1,5-2,0 ц/га ортиқ ҳосил олиш имконини берган; 
олинган таркибида N, Са, Mg ли ўғитлар Фаргона вилояти ўтлоқи соз тупроқ шароитида Кува туманидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадкикот институтида (ПСУЕАИТИ) хамда шу тумандаги фермер хўжаликлари дала майдонлари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/025-3732-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида етиштирилган пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиб олишни, маҳаллий хом ашёлар асосида кўп функцияли таъсирга эга бўлган, кам заҳарли дефолиантлар олиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish