Sayt test rejimida ishlamoqda

Нугманова Умидахон Тахировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшдаги болаларнинг уйғун ривожланишининг илмий – амалий асосларини шакллантириш» 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Tib332.
Илмий раҳбар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хазм тизимининг айрим қисмлари шиллиқ қаватининг ривожланиши ва шаклланиши билан табиий (она сути) ва сунъий (бир хил турдаги сунъий сут аралашмалари) озиқлантириш билан ёш болаларнинг уйғун ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари фаолиятининг таркибий эквивалентлари табиий овқатланишдаги ўзгаришлар динамикасида ва улар ўртасидаги муносабатларда асосланган;
овқат ҳазм қилиш ҳазм тизими аъзолари фаолиятининг таркибий эквивалентлари бир хил турдаги (сунъий) овқатланишдаги ўзгаришлар динамикасида ва улар ўртасидаги муносабатларда асосланган;
сунъий озиқланишдаги овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари фаолиятинининг таркибий эквивалентлари ўзгаришларини ичак микрофлораси нормаллаш йўли билан тикланиши исботланган;
илк бор турли хилдаги озиқланиш турига, ҳамда ичак микрофлорасининг шакилланишига қараб овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари шиллиқ қаватининг ривожланиши ва шакилланишидаги ўзгаришларини болалар антропометрик кўрсаткичларини ўсиш динамикасидаги ўзгаришларининг боғлиқлиги аниқланган; 
 илк бор меъда-ичак тракти микрофлорасини нормаллаштириш орқали болаларни баркамол ривожланишини таъминлайдиган табиий ва сунъий озиқлантиришнинг модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эрта ёшдаги болаларнинг уйғун ривожланишининг илмий – амалий асосларини шакиллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий ва сунъий озиқлантириш билан ёш болаларга тиббий-профилактика ёрдами кўрсатиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ҳаётнинг эрта постнатал даврида экспериментал озиқлантириш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 8н-з/404-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома номутаносиб, меъёрий даражада бўлмаган овқат меъда ва ингичка ичак шиллиқ қаватидаги структур-функционал ўзгаришлар атрофияга сабаб бўлишини асослаб бериб, норационал озиқланишнинг салбий таъсирини олдини олиш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
бир турдаги сунъий  озиқланишда меъда ва ингичка ичакнинг структур-функционал мослашув жараёнини ўрганиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Рационал овқатланиш асосида болалар касалликларини даволаш ва олдини олиш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадида ҳазм қилиш ва сўрилишни жараёнини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 августдаги 8н-з/404-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома номутаносиб, меъёрий даражада бўлмаган овқат меъда ва ингичка ичак шиллиқ қаватидаги структур-функционал ўзгаришлар атрофияга сабаб бўлишини асослаб берди, норационал озиқланишнинг салбий таъсирини олдини олишга ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;
сунъий озиқланишда меъда ва ингичка ичакда кузатилган структур-функционал адаптация жараёнининг асослари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 46-сон оилавий поликлиникаси, 1-сон болалар клиник шифохонаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси Марказий илмий-амалий лабораториялари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 08-38977-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши она сути, ҳамда сунъий сут аралашмалари билан озиқланган 2 ёшгача бўлган болаларнинг ичак микробиоцинози фаолиятини нормаллаш натижасида антропометрик ва интеллектуал қобилиятининг ривожланишидаги нисбий фарқни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish