Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Зиёда Тахировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рационал озиқланиш ва ичак микробиоценози асосида эрта ёшдаги болаларнинг психосоматик ҳолатининг шаклланиши (клиник-экспериментал тадқиқот)» 14.00.02–Морфология ва 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib331.
Илмий раҳбарлар: Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хайдаров Нодир Қодирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанова Дилноза Aхроровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Эргашева Наргиза Обиджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гўдак ёшдаги болаларни табиий ва сунъий озиқлантиришда нормал ичак микрофлораси ҳамда уйқу ва бедорлик шаклида уйғун психосоматик ҳолат шаклланиши ўртасидаги динамик боғлиқликни аниқландан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ва сунъий озиқлантириш шароитида туғруқ давридан сўнг гўдаклар  ичак микробиоцинозининг ривожланиши ва ингичка ичак шиллиқ қавати лимфоид аппаратининг шаклланиши ўртасида мутаносиблик аниқланган; 
табиий ва сунъий озиқлантириш шароитида туғруқ давридан сўнг гўдакларнинг ичак микробиоцинози ривожланиши билан бирга гўдакларнинг психосоматик ҳолатининг шаклланиши аниқланган; 
табиий ва сунъий озиқлантиришда гўдак ёшдаги болаларнинг нормал ичак микрофлораси ҳамда уйқу-бедорлик цикли шаклида уйғун психосоматик ҳолатнинг ривожланиши ва нейрофизиологик кўрсаткичлар ўртасидаги динамик боғлиқлик аниқланган;
табиий ва сунъий озиқлантириш шароитида ичак микрофлорасини тартибга солиш орқали, гўдак ёшидаги болаларда психосоматик ҳолатни бошқариш механизмлари асосланган;
табиий ва сунъий озиқлантиришда ошқозон-ичак тракти микрофлорасини нормаллаштириш орқали гўдак ёшидаги болаларнинг нейрофизиологик ривожланиши профилактикаси алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рационал ва нотўғри озиқлантиришда ингичка ичакнинг структуравий-функционал ўзгаришларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли озиқлантиришда ингичка ичак структуравий-функционал тизимининг мослашиш имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқотнинг  илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ичак микрофлорасини нормаллаштириш орқали гўдак ёшидаги болаларнинг уйғун психосоматик ривожланишини учун муҳим шароитларни оптималлаштириш» номли усулбий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 июлдаги 8н-з/382-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ингичка ичак структурасининг ўзгаришларига сабаб бўладиган нотўғри овқатланишни баҳолаш, нотўғри овқатланишнинг салбий таъсирини олдини олиш имконини берган;
табиий ва сунъий озиқлантиришда органлараро ва ички органлар мослашувининг структуравий механизмларини ўрганиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Гўдак ёшидаги болаларни уйғун психосоматик ривожлантириш мақсадида нормал ичак микрофлорасини нормаллаштириш дастури» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 июлдаги 8н-з/382-сон маълумотномаси). Мазкур дастур табиий ва сунъий озиқлантириш билан гуруҳларда антропометрик ва интеллектуал фарқларнинг пасайишига олиб келадиган пробиотикларни жорий этиш самарадорлигини аниқлаш имконини берган;
табиий (кўкрак) ва сунъий озиқлантиришда гўдак ёшдаги болаларнинг нормал ичак микрофлораси ҳамда уйқу-бедорлик цикли шаклида уйғун психосоматик ҳолатни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 46-сон оилавий поликлиникаси ва 1-сон болалар клиник шифохонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 декабрдаги 08-38976-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволаш ва олдини олиш мақсадида баланслаштирилган нутриентли терапияни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish