Sayt test rejimida ishlamoqda

Муталибов Анвар Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси диагностикаси ва жарроҳлик  усулининг замонавий жиҳатлари», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2575.
Илмий раҳбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Сатаев Валерий Уралович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Юсуф Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади янги кам инвазив жарроҳлик усулларини ишлаб чиқиш орқали болаларда кўкрак қафасининг гирдобсимон деформациясини даволаш натижаларининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятида кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясининг учраш частотаси, оғирлик даражасини беморларнинг ёшига нисбатан тобелиги аниқланган;
кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясининг турли оғирлик даражаларида инструментал диагностик усулларни (МСКТ, ЭхоКГ, спирография) қўллаш орқали  юрак-қон томир ва нафас олиш тизими патологияларнинг частотаси ва кечиш хусусиятлари аниқланган;
кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясининг II ва III оғирлик даражаларида бир вақтнинг ўзида кўкрак қафасининг иккала плеврал бўшлиғини назорати остида махсус металопластинани ўрнатиш орқали видеоторакопластика жаррохлик усули такомиллаштирилган;
болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси учун видеотора-копластиканинг такомиллаштирилган кам инвазив усулини қўллаш натижасида интраоперацион ва операциядан кейинги асоратларни сезиларли даражада камайганлиги сабабли даволаш самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси диагностикаси ва жарроҳлик усулининг замонавий жиҳатлари бўйича олинган илмий натижаларига асосида:
кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси билан касалланган беморларни ташхислаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган «Кўкрак қафаси деформацияси билан оғриган беморларни текширишнинг замонавий усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 октябрдаги 8н-р/1115-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясининг тури, кечиши ва оғирлик даражасига кўра диагностика усулларини такомиллаштириш имконини берган;
болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясини даволаш усулларни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган «Болаларда кўкрак қафаси деформациясини жарроҳлик йўли билан даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқлаган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 03 октябрдаги 8н-р/1058-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясида замонавий кам инвазив жаррохлик даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган;
кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси билан касалланган беморларни диагностика қилиш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятида, хусусан, жумладан Самарқанд давлат тиббиёт университети ихтисослаштирилган болалар хирургияси клиникаси, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 ноябрдаги 08н-з/598-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болаларда кўкрак қафаси гирдобсимон деформацияси видеоторакопластиканинг янги кам инвазив усулини  қўллаш орқали болаларда касалликни яқин ва узоқ муддатли даврларда учрайдиган асоратлар частотасини камайтириш, уларни олдини олиш ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish