Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботирова Сайёра Якубжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Илмий билишда фанлараро ёндашувларнинг методологик муаммолари», 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fаl11

Илмий раҳбар: Абдуллаева Маҳбуба Нуруллаевна, фалсафа фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаҳҳорович, фалсафа фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Илмий билишда фанлараро ёндашув, унинг шаклланишига таъсир этувчи омилларнинг фалсафий-назарий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фанлараро ёндашувнинг фалсафий-назарий асослари ва намоён бўлишининг тизимли кўринишлари очиб берилган;

фанлараро ёндашув асосида соҳавий фанлар учун умумий тушунчалар, методология, концепцияларни вужудга келиш жараёнида фаннинг тизим сифатида такомиллашиб боришини статик ва ўзгарувчан жиҳатлари очиб берилган;

синергетиканинг фанлараро тадқиқот усули сифатидаги эвристик ва ночизиқли имкониятлари асосланган;

фалсафани ўқитишда фанлараро ёндашувнинг эпистемологик жиҳатларига асосланиб илмий тадқиқотларни чуқур ўрганиш, фалсафий таълимни диалог усулида олиб бориш такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Илмий билишда фанлараро ёндашувларнинг методологик муаммолари бўйича ишлаб чиқилган фалсафий-методологик таклиф ва тавсиялар асосида:

фанлараро ёндашувнинг фалсафий-назарий асослари, намоён бўлишининг тизимли кўринишлари ва эпистемологик жиҳатлари «Эпистемологиянинг замонавий муаммолари» номли олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган ўқув қўлланма II китобнинг IV бобида батафсил изоҳлаб берилган (I-II китоблардан иборат, Тошкент, 2012). Ўқув қўлланма мазкур йўналишдаги илмий тадқиқотлар учун назарий манба бўлиб хизмат қилинган;

фанлараро ёндашув асосида соҳавий фанлар учун умумий тушунчалар, методология, концепцияларни вужудга келиш жараёнида фаннинг тизим сифатида такомиллашуви методологияси таҳлилидан Наманган давлат университетида Давлат илмий-техникавий дастурлар доирасида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф-7-19-рақамли «Маҳаллий хом ашё манбаларидаги полисахаридлар поликомплексларининг молекуляр массавий ва конформацион тавсифлари ҳамда уларнинг таркиби, тузилиши ва хоссаларига таъсири» мавзусидаги фундаментал тадқиқотлар лойиҳасида қўлланиган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 12 октябрдаги ФТА-02-11/855-сон маълумотномаси). Ушбу фундаментал лойиҳани амалга оширишдаги биология, кимё ва физика фанларнинг ўзаро уйғунлиги фанлараро ёндашувларни акс эттирган ва иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган;

мамлакатимиз ёшлари маънавиятини юксалтириш, Ватанга садоқат, миллий ўзликни англаш, мустаҳкам эътиқод ҳамда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга оид тарбиявий ишларда синергетиканинг фанлараро тадқиқот усули сифатидаги эвристик ва ночизиқли имкониятлари, фалсафий таълимни диалог усулида олиб боришга оид таклиф ва тасиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази 2017 йилги иш режасининг «Маънавий-маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш» деб номланган 2-йўналиши 5-бандидаги «Мафкуравий имунитет» мавзуида ташкил этилган ўқув-семинар тренингларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил 25 октябрдаги 02/03-072-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшларда маънавий баркамоллик салоҳияти, миллий тафаккури юксалишига хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish