Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Мақсуда Ахмеджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотнинг организмга таъсирининг микробиологик жиҳатлари», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib1382.
Илмий раҳбар: Матназарова Гулбаҳор Султановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Абдухалилова Гулнора Кудратуллаевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Синяшина Людмила Николаевна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотнинг организмга таъсирининг микробиологик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тажрибада ген-модификацияланган соя таъсирида лаборатория хайвонлари йўғон ичагида чуқур дисбиозни тавсифловчи индиген микроорганизмлар миқдорининг камайиши, факультатив микрофлоранинг ошиши аниқланган;
илк бор Bifidobacterium spp ва Lactobacillus spp миқдорий кўрсаткичи камайиши, лактозапозитив Escherichia coli унмагани, Enterobacter spp ва Proteus spp назорат гуруҳига нисбатан 4,54 ва 3,75 мартага кўпайгани, граммусбат кокклар кўрсаткичларида гуруҳлараро номувофиқлик бўлиши, Candida spp 1,94 мартага кўп унгани йўғон ичак дисбиозининг бешта элементи сифатида кўрсатиб берилган;
тажрибавий тадқиқотлар асосида интакт лаборатория хайвонларида дисбиоз белгилари йўқлиги, ген-модификация қилинмаган соя билан боқилганларда дисбиоз белгилари заиф ривожлангани (I-даража), ген-модификациялангган соя билан боқилганларда дисбиоз белгилари яққол намоён бўлгани (II-даража) исботланган.
ген-модификацияланган маҳсулотнинг тажрибада организм меъёрий микрофлорасига таъсир хавфи даражаси кўрсатиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тажрибада ген-модификацияланган маҳсулот соянинг организмга микробиологик хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
ген-модификацияланган соянинг тажрибада йўғон ичак микрофлораси кўрсаткичларига таъсир даражасини аниқлаш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотларнинг йўғон ичак микрофлорасига таъсирини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 8н-з/288-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ген-модификацияланган соянинг тажрибада йўғон ичак микробиоценозига таъсирини баҳолаш орқали ушбу маҳсулот микробиологик жиҳатларини тўлиқ аниқлаш имконини берган; 
тажрибада ген-модификацияланган маҳсулотларнинг йўғон ичак микрофлорасига таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Хоразм вилояти санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Урганч шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими ва Шовот тумани санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимларига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 ноябрдаги 08-37669-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари ген-модификацияланган соя маҳсулотининг йўғон ичак меъёрий микрофлораси кўрсатгичларига ва бактериал транслокацияга таъсирини аниқлаш ва таҳлил қилиш ген-модификацияланган маҳсулотнинг биологик ва тиббий хавфсизлигини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish