Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Отабек Якупджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда абдоминал операцияларда мультимодал анестезия ва аналгезия», 14.00.09-Педиатрия ва 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1. PhD/Tib1109.
Илмий раҳбар: Сатвалдиева Эльмира Абдусаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика болалар миллий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/01.02.2022.Tib.147.01.
Расмий оппонентлар: Сабиров Джурабай Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Шомансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда абдоминал операцияларда мултимодал умумий анестезия ва эпидурал анестезия (МУА+ЭА) оптималлаштирилган услубни тадбиқ қилиш ва анестезиологик таъминотни самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бупивакаин билан эпидурал анестезия асосидаги паст газ оқими бўйича пропофол, фентанил ва севофлуранли мултимодал умумий анестезия усули (МУА+ЭА) каби оптималлашган усули ишлаб чиқарилган;
 болалардаги травматик абдоминал операцияларда марказий ва периферик гемодинамика, стерсс-гормонлар миқдори, симпато-адренал тизим, кислота-асос ва қондаги газлар ҳолати, капнометрия ва пульсоксиметрия кўрсаткичлари, шунингдек, операциядан кейинги эрта даврда оғриқ синдромини баҳолаш билан кечуви ҳамда ушбу услуб самарадорлигини комплекс текширувига асосланган;
бупивакаин билан МУА+ЭА кўп босқичли блокадасини ўтказиш усули абдоминал профилли болаларда анестезиологик ҳимояни ортишига ёрдам бериши тасдиқланди, жарроҳлик стрессининг муқобил таъсиридан самарали ҳимояга эришиши аниқланган; 
тавсия этилган бупивакаин билан МУА+ЭА усули стресс-жавобни яхши бостиради, симпато-адренал ва гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими активлигини пасайтиради, марказий ва периферик гемодинамика кўрсаткичларини аниқланган;
оптималлаштирилган бупивакаин билан  МУА+ЭА услуби операциядан кейинги эрта даврнинг давомий 5-7 соатгача оғриқсиз, кам асоратли қулай кечишини таъминлаб, операциядан кейинги эрта даврида ҳаёт сифатини яхшиши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда абдоминал операцияларда мултимодал анестезия ва аналгезия технологияларини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалари асосида:
болаларда қорин бўшлиғи операцияларида мултимодал анестезия қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда қорин бўшлиғи операцияларида мултимодал анестезия қўллаш орқали  оғриқсизлантириш самарадорлигини ошириш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 8н-р/617-сон маълумотномаси).  Натижада минимал дозадаги турли хил препаратлар билан комбинирланган мультимодал оғриқсизлантириш беморларда травматик абдоминал жарроҳлик аралашувлари ўтказилганда юрак-қон томир тизими функцияси учун қулай шароитларни юзага келишига имконини берган;

болаларда қорин бўшлиғи операцияларида комбинирланган мультимодал анестезиянинг компоненти сифатида севоранни қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Болаларда қорин бўшлиғи операцияларида комбинирланган мультимодал анестезиянинг компоненти сифатида севоранни қўллаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигинин 2020 йил 18 июндаги 8н-р/161-сон маълумотномаси). Натижада болаларда қорин бўшлиғи операцияларида комбинирланган мультимодал анестезиянинг компоненти сифатида севоранни қўллашда давонинг самарадорлигини исботлаш имконини берган;
болаларда қорин бўшлиғи операцияларида бупивакаин билан МУА+ЭАда анестезия кечиши ва ўтказиш усулини танловини оптималлаштириш имконини берган. Қорин бўшлиғи операцияларида мултимодал анестезия ва аналгезияни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали болалар анестезиологияси, реаниматология ва интенсив терапия бўлими амалиётига тадбиқ этилган. Натижада анестезиологик ёрдамнинг таклиф этилган усулини тадбиқ этиш натижалари операция давридаги ва операциядан кейинги асоратларни 2 бараварга, реанимацион бўлимда беморлар қолиш вақтини, шунингдек жарроҳлик муолажасига бўлган сарф-ҳаражатни анъанавий опиоид анестезия билан таққосланганда 1,5 баробар қисқаришини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish