Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаев Кудрат Юсуббаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро хусусий ҳуқуқда жисмоний шахснинг шахсий қонуни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Yu200. 
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Толибжон Абдуазизович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор; Ахмедов Азизхон Дилшодович, юридик фанлар доктори, доцент; Қўлдошев Нуриддин Абдуганиевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро хусусий ҳуқуқда жисмоний шахснинг шахсий қонунини аниқлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш ва ушбу масалаларга оид қоидаларни татбиқ этиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
консулликнинг мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси фуқароларига консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонунчилигида берилган барча ҳуқуқлардан фойдаланиши учун, агар бундай ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаса, чоралар кўриши шартлиги асослантирилган;
Ўзбекистон фуқароси чет элда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни йўқотганида консуллик мансабдор шахси томонидан унга тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилиши зарурлиги асосланган;
чет элда маблағсиз қолиб, консуллик округи ҳудудига кирган Ўзбекистон фуқаросига консуллик мансабдор шахси томонидан моддий таъминот ажратиш ва унинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатишига кўмаклашиш мажбурлиги асослантирилган;
консулликнинг мансабдор шахси фавқулодда вазиятлар, оммавий тартибсизликлар ҳолатида консуллик округи ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриши асосланган;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши зарурлиги асослантирилган;
Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистоннинг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, чет давлатга топширилиши мумкин эмаслиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро хусусий ҳуқуқда жисмоний шахснинг шахсий қонуни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонунчилигида берилган барча ҳуқуқлардан фойдаланишлари учун консулликнинг мансабдор шахси тегишли чораларни кўриши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон «Ўзбекистон Республикасининг консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги КХД-1/41-сон далолатномаси). Мазкур таклиф чет элдаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда консуллик идораларининг вазифаларини аниқлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни йўқотган ҳолларда консулликнинг мансабдор шахси унга Ўзбекистон Республикасига кириш (қайтиб келиш) ҳуқуқини берувчи вақтинчалик ҳужжатни расмийлаштириб беришига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон «Ўзбекистон Республикасининг консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги КХД-1/41-сон далолатномаси). Мазкур таклиф чет элда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига қайтиши учун зарур бўлган вақтинчалик ҳужжатларини олиш механизмини яратишга хизмат қилган;
чет элда маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқаросига консуллик мансабдор шахси томонидан моддий таъминот ажратиш ва унинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатишига кўмаклашишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон «Ўзбекистон Республикасининг консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги КХД-1/41-сон далолатномаси). Ушбу таклиф чет элда маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларга қийин вазиятда кўмаклашишнинг ҳуқуқий тартибини белгилаш имконини берган;
чет элдаги фавқулодда вазиятлар, оммавий тартибсизликлар ҳолатида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар консуллик мансабдор шахси томонидан кўрилиши лозимлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон «Ўзбекистон Республикасининг консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 27 январдаги КХД-1/41-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқий ҳолатини таъминлашнинг механизмини яратишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг халқаро шартномасида Ўзбекистоннинг фуқаролиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги ЎРҚ-610-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 4 январдаги 1-сон далолатномаси). Мазкур таклиф чет элда Ўзбекистон фуқаролигига оид масалаларни ҳал этиш шахсий қонунининг миллий режимга бўйсундирилишига хизмат қилган;
Ўзбекистон фуқаросини чет давлатга топширилиши мумкин эмаслиги, Ўзбекистоннинг халқаро шартномасида назарда тутилган бошқача қоида бундан мустаснолигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги ЎРҚ-610-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 4 январдаги 1-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини оширишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish