Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонов Ферузжон Қамариддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Денгизкўл сув ҳавзасидаги балиқлар турларини аниқлаш ва улардан ўтхўрларини кўпайтириш биотехнологияси», 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/В619.
Илмий раҳбар: Бўриев Сулаймон Бўриевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02. 
Расмий оппонентлар: Муродова Сайёра Собировна, биология фанлари доктори, профессор; Жумаев Фарҳод Ҳожиқурбонович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Денгизкўлнинг гидрокимёвий таркиби, балиқ турлари ҳамда юксак ва тубан сув ўсимликларининг етакчи турларини аниқлаш орқали истиқболли ўтхўр балиқлар турлари маҳсулдорлигини оширишнинг биотехнологик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Денгизкўл кўлида альгофлоранинг 4 бўлим, 9 синф, 19 тартиб, 25 оила, 32 туркумига мансуб 123 тури ва тур хиллари, юксак ўсимликларнинг 24 оилага мансуб 69 тури учраши, шундан 17 тури кўл сувида ва 52 тури унинг атрофидаги майда сув ҳавзаларида тарқалганлиги аниқланган.
Денгизкўл сувининг гидрокимёвий таркиби ва унинг мавсумий ўзгарувчанлиги аниқланган;
Сhlorella vulgaris Beijer. ва Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz. нинг альгологик тоза ҳужайраси, Lemna minor L.ва Azolla caroliniаna Willd. юксак сув ўсимликлари ажратиб олиниб, лаборатория шароитида сувларни органо-минерал моддалардан тозалаш даражалари асосланган;
Сhlorella vulgaris Beijer. ва Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz., Lemna minor L. ва Azolla caroliniаna Willd. ларнинг турли озиқа муҳитларида кўпайиши ва юқори даражада биомасса ҳосил қилиш хусусиятлари очиб берилган;
илк бор,оқ дўнгпешона ва оқ амур балиқлари биотехнологик усулда етиштирилган тубан ва юксак сув ўсимликлари биомассасини озиқа сифатида қўлланган ҳолда оқ дўнгпешона 16,5 ва oқ амур балиғининг маҳсулдорлик даражаси 5,8-8,0 фоизга ошириш  баҳоланган;
илк бор, оқ дўнгпешона Сhlorella vulgaris Beijer. ва Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz. ва оқ амур балиғини Lemna minor L. ва Azolla caroliniаna Willd. биомассалари билан озиқлантиришнинг самарадор ва кам харажат биотехнологик усуллари ишлаб чиқилган.
V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Денгизкўл сув ҳавзасидаги балиқ турларини аниқлаш ва улардан ўтхўрларини кўпайтириш биотехнологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сhlorella vulgaris Beijer. ва Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz. ўсимликлари Денгизкўлдаги “Жавоҳир Мирзо Саховат Балиғи” МЧЖ ва “Умиджон Чарос Файз” МЧЖ балиқчилик фермер хўжаликларида оқ дўнгпешона балиқларига озуқа сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2022 йил 18 февралдаги 09/161-сон маълумотномаси). Натижада, балиқ маҳсулдорлиги қўшимча 100-104 кг/га дан 116-121,7 кг/га яъни 16,5% га ошириш имконини берган;
Денгизкўл сув ҳавзасининг гидрокимёвий ҳолатини яхшилаш ва табиий озуқа базасини ривожлантириш учун “Жавоҳир Мирзо Саховат Балиғи” МЧЖ ва “Умиджон Чарос Файз” МЧЖ балиқчилик фермер хўжаликларида микроскопик сув ўсимликлари Сhlorella vulgaris Beijer. ва Scenedesmus obliquus (Turp.) Kütz. юксак сув ўсимликлари Lemna minor L., Azolla caroliniаna Willd.дан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 06 апрелдаги 02/23-665-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба ҳовузларида наслли ўтхўр ота-она балиқларининг стресс ҳолати камайиб, икраларнинг табиий оталаниш давригача сақланган она балиқлар увилдириқ маҳсулдорлигини 22% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish