Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмова Ёрқиной Қобилованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Фарғона водийси ялангбалиқлари (Teleostei: Nemacheilidae) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2022.2.PhD/B733.
Илмий раҳбар: Мирзаев Улуғбек Тўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулахмет Раимбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Хусанов Алишер Каримович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси сув ҳавзаларида учрайдиган Nemacheilidae оиласига мансуб ялангбалиқларнинг тур таркиби, сув ҳавзалари бўйлаб тарқалиши, турларнинг морфометрик кўрсаткичларга асосланган таксономик фарқларини аниқлаш ҳамда водий ялангбалиқ турларининг тарқалиши бўйича геоахборот  маълумотларини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси сув ҳавзаларида учровчи Nemacheilidae оиласига мансуб ялангбалиқлар 4 уруғ 8 турдан иборат эканлиги аниқланган;
Сирдарё ҳавзасига кирувчи Сўх дарёсидан ялангбалиқларнинг янги тури –Triplophysa daryoae Sheraliev, Kayumova & Peng, 2022 фанда илк бор қайд этилган;
Triplophysa daryoae, T. elegans ҳамда T. uranoscopus ялангбалиқ турлари митохондриал ДНК (мтДНК) нинг цитохром оксидаза I (COI) гени нуклеотидлари асосида молекуляр идентификация қилинган;
Фарғона водийси сув ҳавзаларида тарқалган T. daryoae, T. ferganaensis, T. elegans, T. strauchii ҳамда ушбу уруғнинг бошқа зоогеографик минтақаларда тарқалган турларининг ўзаро филогенетик шажара дарахти Байес хулосаси (BI) ва максимал эҳтимоллик (ML) методлари асосида ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон, жумладан, Фарғона водийси сув ҳавзаларида тарқалган Triplophysa уруғи турлари ўзаро морфометрик қиёсий асосга кўра фенетик жиҳатдан асосланган;
Фарғона водийси ялангбалиқ турларининг қиёсий таҳлили ўзаро морфометрик жиҳатдан асослаб берилган;
камёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ялангбалиқ турларининг кадастри яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона водийси сув ҳавзаларида учрайдиган Nemacheilidae оиласига мансуб ялангбалиқ турларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Triplophysa daryoae, T. elegans, T. uranoscopus турларининг COI нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, blast.ncbi.hlm.hih.gov). Натижада, Triplophysa daryoae – OK377300, T. elegans – OK377301, T. uranoscopus – OK377302 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда ялангбалиқлар филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган;
Сўх дарёсидан илк марта топилган Triplophysa daryoae ялангбалиқ тури Зоология номенклатурасининг расмий реестри – ZooBank да рўйхатдан ўтказилган (https://zoobank.org/) ва тегишли тартибда махсус LSID (urn: lsid:zoobank.org:act:8CE5BCB5-F671-4270-BFA3-7884DEF0BED7) олинган. Натижада, мазкур тур халқаро зоология номенклатура Кодекси талаблари асосида Triplophysa уруғининг бутун фаунаси ҳамда Марказий Осиё тоғ ҳудудлари ихтиофаунасининг хилма-хиллигини аниқлаш ҳамда электрон базасини яратиш имконини берган.
Фарғона водийси сув ҳавзалари ялангбалиқлар ихтиофаунасига мансуб 3 уруғ, 5 турга мансуб жами 47 та балиқ намуналари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг «Зоология коллекцияси» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 5 октябрдаги 4/1255-2479-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд балиқлар коллекцияси фондини янги намуналар билан бойитган ва балиқлар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ва турларни систематик таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish