Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамасолиев Икром Убайдуллаевичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги немис тилида илова конструкцияларнинг стилистик-прагматик функциялари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1590
Илмий раҳбар: Бегматов Мухтор, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil/Ped 83.01. 
Расмий оппонентлар: Яхшиев Ашур Абдиевич, филология фанлари доктори, профессор; Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матнда илова конструкциянинг  стилистик-прагматик функцияларини аниқлаш, матн таҳлили нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иловали элементлар гапнинг прагматик мазмунини кенгайтириб, узатилаётган ахборотга нисбатан тингловчининг эътиборини жалб этувчи ҳамда фикрни конкретлаштирувчи омил эканлиги аниқланган;
илова конструкцияда бадиий тасвир воситаларининг иловали элемент сифатида тасвирланаётган воқеа-ҳодиса ҳақида китобхонга тўлиқ маълумот берувчи, ҳодиса моҳиятини теран англаш ва фаҳмлаш учун қўлланилиб, унинг фикр-хаёлига ҳиссий таъсир этувчи эмоционал-экспрессив хусусиятлари очиб берилган;
ҳозирги замон немис тили илова конструкциясидаги иловали элементлар таркибига хос бўлган лексик-семантик компонентларнинг тил бирликлари ёрдамида намоён бўладиган матннинг мантиқий мазмунини китобхон онгига етказиб берувчи стилистик-прагматик хусусиятлари мавжудлиги далилланган;
илова конструкция таркибидаги нутқий бирликлар коммуникатив-прагматик маъносининг мулоқот мақсадларига эришиш воситаси сифатида фикрнинг мазмун-моҳияти ва асосий вазифаларини тушуниш имконини бериши сабабли функционал-семантик нуқтаи назардан тавсифланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар, ишланма ҳамда таклифлар асосида:
иловали элементлар гапнинг прагматик мазмунини кенгайтириб, узатилаётган ахборотга нисбатан тингловчининг эътиборини жалб этувчи ҳамда фикрни конкретлаштирувчи омил эканлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг I-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида мутахассислик фанлардан ахборот-коммуникацион технологиялари ёрдамида виртуал ресурслар яратишда иловали элементларнинг илова конструкция доирасида стилистик-прагматик маъносини таҳлил қилиш асосида, компонент таҳлил, тавсифий-таҳлилий, статистик методларидан фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 11 декабрдаги 3357/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада “Матннинг филологик таҳлили”, “Бадиий матннинг концептологик таҳлили”, “Ўрганилаётган тил назарий аспектлари”, “Ўқиш ва ёзиш кўникмалари” фанларидан талабаларга немис тилидаги илова конструкцияларнинг ифодаланиш усулларини татбиқ қилиш орқали прагматик нуқтаи назардан такомиллаштиришга хизмат қилган;
илова конструкцияда бадиий тасвир воситаларининг иловали элемент сифатида тасвирланаётган воқеа-ҳодиса ҳақида китобхонга тўлиқ маълумот берувчи, ҳодиса моҳиятини теран англаш ва фаҳмлаш учун қўлланилиб, унинг фикр-хаёлига ҳиссий таъсир этувчи эмоционал-экспрессив хусусиятларини очиб беришга доир мулоҳазалардан 2017-2020 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Erasmus+ 585845 EPP-1-2017-ES-EPPKA2-CBHE-JP “CLASS: Development of the interdisciplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian universities” (CLASS: “Марказий Осиё Университетларида компьютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 28 декабрдаги 3479/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик, лингвистик таржимашунослик ва компьютер лингвистикаси борасидаги билимларини ошириш ҳамда тил тизими билан боғлиқ муаммоларнинг амалий ечимига қаратилган ва аниқ мақсадга йўналтирилган дастурлар, шунингдек, матнларни таҳрирлаш, компьютер таржимаси, электрон луғатларини яратиш учун мўлжалланган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
илова конструкция таркибидаги нутқий бирликлар коммуникатив-прагматик маъносининг мулоқот мақсадларига эришиш воситаси сифатида фикрнинг мазмун-моҳияти ва асосий вазифаларини тушуниш имконини бериши сабабли функционал-семантик нуқтаи назардан тавсифланиши ҳақидаги хулосалардан Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг A-1-057- рақамли “Олий таълим муассасалари талабаларини модулли ўқитишда педагогларни компетентли тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари” мавзусидаги амалий давлат гранти тадқиқотида фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2021 йил 15 декабрдаги 724/01.01-сон маълумотномаси). Натижада олий ўқув юртларида илова конструкцияларнинг тил тизимида тутган ўрни ва илова ҳодисаси билан бевосита боғлиқ бўлган ташқи ва ички қонуниятларни параллел ўрганишдаги ўзига хослигини белгилаш тўғрисидаги маълумотлар тилшуносликда илова ҳодисасининг илмий-назарий асосларига доир билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш билан боғлиқ ассоциатив экспериментлар, сўровномалар ўтказиш имконини берган;
ҳозирги замон немис тили илова конструкциясидаги иловали элементлар таркибига хос бўлган лексик-семантик компонентларнинг тил бирликлари ёрдамида намоён бўладиган матннинг мантиқий мазмунини китобхон онгига етказиб берувчи стилистик-прагматик хусусиятлари мавжудлиги хусусидаги хулоса ва ечимлардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида илова конструкциялари стилистик-прагматик функцияларининг ифодаланишини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 18 январдаги 07-сон маълумотномаси). Натижада илова конструкциялар нутққа ўзига хос маъно ва экспрессив-стилистик тус бериши, ифоданинг айрим қисмларига катта маъно ва эмоционал вазифа юклаши, муаллиф фикрини ривожлантириши ва чуқурлаштириши, уни китобхонга экспрессивликни юқори даражада етказиш мақсадида яратилиши, диалог, монолог кўринишларида сўзлашув нутқининг ўзига хос хусусиятларини акс эттириши, китобхоннинг эътиборини тортишга, шу билан бирга ифоданинг тўлиқроқ, таъсирчан, эмоционал туйғуларга бой бўлишини таъминлашга қаратилиши, тингловчи билан жонли мулоқот атмосферасини яратиш, прагматик таъсирни кучайтириш, шунингдек, муаллиф фикрини ифодалаш учун хизмат қилиши, прагматик нуқтаи назардан, тилда қўшимча хабарни таъкидлаш, эмоционал-экспрессив, характерологик ва баҳоловчи функцияларни бажариш ҳақидаги илмий хулосалар илмий изланиш олиб бораётган тилшунослар ва адабиётшунослар учун муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish