Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Лола Тоҳировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг социолингвистик компетенциясини электрон ресурслар асосида такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1321.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil/Ped 83.01. 
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Урунбоевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуганиева Джамиля Рустамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филологик олий ўқув юртлари талабаларининг cоциолингвистик компетенцияларини инглиз тили материалидан фойдаланган ҳолда электрон ресурслар орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон манбаларнинг контент, структур жиҳатига хос матн, тасвир, мултимедиа хусусиятлари аниқланиб, инглиз тилини ўқитишда баҳолаш, мониторинг қилиш, иловалар, веб-сайтлар билан ишлаш жараёнидаги  практик аҳамияти асослаб берилган;
электрон манбалар ёрдамида тинглаш, ўқиш, ёзиш ва гапиришни ривожлантиришда саломлашиш, танишиш, хайрлашиш каби социолингвистик компетенцияни ўзлаштириш билан боғлиқ ижтимоий, прагматик факторлар шакллантирилиши исботланган; 
талабалар томонидан ўрганилаётган материални ўзлаштириш сифатини ошириш мақсадида интерфаол, синхрон усулларга асосланган ақлий ҳужум, савол-жавоб, гапни мантиқий якунлаш каби амалий машғулотларида Kahoot, Padlet, Moodle, Canvas электрон манбалардан фойдаланиш самарадорлиги асослаб берилган;
филологик олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўргатишда электрон ресурслардан фойдаланган ҳолда социолингвистик компетенцияни қиёсий, лингвопрагматик аспектда такомиллаштириш экспериментал назорат методикаси услубий-дидактик, вербал, новербал ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филологик олий ўқув юртлари талабаларининг cоциолингвистик компетенцияларини инглиз тили материалидан фойдаланган ҳолда электрон ресурслар орқали такомиллаштириш билан боғлиқ илмий ва амалий натижалар асосида:
электрон манбаларнинг контент, структур жиҳатига хос матн, тасвир, мултимедиа хусусиятлари аниқланиб, инглиз тилини ўқитишда методик, практик аҳамияти асослаб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Erasmus +585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS «Computational Linguistics at Central Asian Universities» лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1159/30.02.01-сонли 2021 йил 7 июндаги маълумотномаси). Натижада электрон ресурслар, дарсликлар асосида олинган назарий ва амалий билимлар такомиллаштирилган;
электрон манбалар ёрдамида тинглаш, ўқиш, ёзиш ва гапиришни ривожлантиришда саломлашиш, танишиш, хайрлашиш каби социолингвистик компетенцияни ўзлаштириш билан боғлиқ ижтимоий, прагматик факторлар шакллантириши ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган И-ОТ-2017-4-2 «Услубий тизимда компьютер симуляция моделлари асосида виртуал ресурсларни яратиш ва уларни имконияти чекланган ёшларни тарбиялашда жорий этиш» ва И-2016-4-15 «Кутубхона ресурсларидан мобил тармоқ дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (Олий таълим муассасалари мисолида)» мавзусидаги лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 1344/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўқув топшириқлари ва машқларининг бажарилиши, тегишли атама иборалар таҳлили талабаларнин социолингвистик компетенциясининг оширилишига эришилган;
талабалар томонидан ўрганилаётган материални ўзлаштириш сифатини ошириш мақсадида интерфаол, синхрон усулларга асосланган ақлий ҳужум, савол-жавоб, гапни мантиқий якунлаш каби амалий машғулотларида Kahoot, Padlet, Moodle, Canvas электрон манбалардан фойдаланиш самарадорлиги асослаб берилган. Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган №И-204-4-5«Ахборот-коммуникация технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва инглиз тили мутахассисликларини ўқув жараёнига жорий этиш» мавзусидаги илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 3 июндаги 1098/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада электрон таълим ресурслардан фойдаланиш бўйича тавсияларнинг қулланиши ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларни такомиллаштиришга амалий жиҳатдан ёрдам берган;
филологик олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тилини ўргатишда электрон ресурслардан фойдаланган ҳолда социолингвистик компетенцияни қиёсий, лингвопрагматик аспектда такомиллаштириш экспериментал назорат методикасини услубий-дидактик, вербал, новербал ёндашувлари такомиллаштиришга оид тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 5 июндаги «Самарқанд садоси» телерадиокомпаниясига топшириш сценарийсига киритилган ва уни тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 июндаги 09-01/257-сон маълумотномаси). Натижада илмий-тадқиқот ишларидан фойдаланиш ундаги тил меъёрларига риоя қилиш, мулоқот жараёнида социолингвистик компетенциянинг аҳамияти, халқлар дўстлигини мустаҳкамлашда тилнинг ўрни каби муҳим масалаларни ёритиб берганлиги туфайли самарали таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish