Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухтарова Лобар Абдиманнабовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3141.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели табиий фанлар бўйича саводхонлик компетенциялари, табиий-илмий контекстлар ҳамда экологик билимларни ўзлаштиришнинг когнитив даражасини бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш механизмини  аниқловчи “Хавфсизлигинг – ўз қўлингда” деб номланган методика асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг шахсий эҳтиёж, ижтимоий интуиция, башоратлаш ва мослашув параметрлари асосида фанлараро, тузилмавий-функционал, коммуникатив-жараёнли, натижавий-мантиқийли муносабат орқали ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти  шахсий ва жамоавий фаолликни экологик таълимга устуворлик бериш асосида ўқувчиларнинг экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш моделини ривожлантирувчи “Хавфсиз экомаданият” дастури орқали такомиллаштирилган; 
дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда ўқувчилар экологик саводхонлигини оширишга доир бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш методикасини такомиллаштиришга қаратилган дарсларни ташкил этиш ва ўқув жараёнига татбиқ қилиш юзасидан  тавсиялар берилиб,  замонавий экологик таълим “Ҳаёт қадриятлари”, ”Экологик тасаввур”, “Хавфсиз соғлом  кўникма”, “Хавфсиз фаолият” каби диагностик машқлар асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришнинг когнитив, акмеологик, аксиологик омиллари реал бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизликнинг тузилмаси ва компонентлари таълимий шароитда аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини шакллантиришнинг когнитив, акмеологик, аксиологик омиллари реал бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизликнинг тузилмаси ва компонентларининг таълимий шароитдаги мазмуни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқув фанлари концепцияларида, ўқув режа, дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 28 февралдаги 01/11-01/10-252-сон маълумотномаси). Натижада, экологик таълимнинг интеграциялашган инновацион тизимини яратишга хизмат қилган;
экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели табиий фанлар бўйича саводхонлик компетенциялари, табиий-илмий контекстлар ҳамда экологик билимларни ўзлаштиришнинг когнитив даражасини бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш механизмини  аниқловчи “Хавфсизлигинг – ўз қўлингда” деб номланган методика асосида такомиллаштиришга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар натижаларидан “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат”  давлат қўмитасининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитасининг 2022 йил 7 июлдаги 04.02/7-1120-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда оламнинг яхлит табиий-илмий манзараси ҳақидаги тасаввурлар шакллантирилган ҳамда экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларнинг шахсий эҳтиёж, ижтимоий интуиция, башоратлаш ва мослашув параметрлари асосида фанлараро, тузилмавий-функционал, коммуникатив-жараёнли, натижавий-мантиқийли муносабат орқали ўқув-билиш фаоллигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти  шахсий ва жамоавий фаолликни экологик таълимга устуворлик бериш асосида ўқувчиларнинг экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш моделини ривожлантирувчи “Хавфсиз экомаданият” дастури орқали такомиллаштиришга оид  Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Замин саховати”, “Огоҳлик масъулияти”, “Обод маҳалла”, “Кўз ўнгимизда’,  “Тараққиёт ва фаравонлик сари”, “Инсон қадри”, “Таълим ва тараққиёт” номли эшиттиришларни тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 15 июндаги 01-01/68-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг экологик онги ва маданиятини ошириш, уларни экологик қонунчиликка оғишмай риоя қилиш руҳида тарбиялаш ҳамда табиатшунослик фани ўқитиш самарадорлиги такомиллаштирилган;
дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда ўқувчилар экологик саводхонлигини оширишга доир бошланғич синф ўқувчиларида экологик хавфсизлик маданиятини фанлараро шакллантириш методикасини такомиллаштиришга қаратилган дарсларни ташкил этиш ва ўқув жараёнига татбиқ қилиш юзасидан  тавсиялар берилиб,  замонавий экологик таълим “Ҳаёт қадриятлари”, ”Экологик тасаввур”, “Хавфсиз соғлом  кўникма”, “Хавфсиз фаолият” каби диагностик машқлар асосида такомиллаштиришга оид  “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат”  давлат қўмитасининг «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида атроф-муҳитга бўлган шахсий масъулиятини ошириш, экологик қонунчиликка оғишмай риоя қилиш руҳида тарбиялаш самарадорлиги такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish