Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Шукурулла Хайруллаевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон архитектураси ордерлар тизими эволюцияси ва уларни амалиётда қўлланилиши», 18.00.02–Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/А9.
Илмий маслаҳатчи: Уралов Атхам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори; Зохидов Мансур Махмудович, техника фанлари доктори; Мукимов Рустам Самадович, архитектура фанлари доктори, профессор (Тожикистон).
Етакчи ташкилот: “ТошуйжойЛИТИ” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ордерлар тизимининг эволюцион босқичларини тарихий изчилликда аниқлаш, Ўзбекистон архитектура мактаблари устун-тўсин тизими (ордерлар) услубларини замонавий бино ва иншоотларда қўлланилиши, ордерлар тизимининг композицион шаклланиши, ўзбек миллий ордери қонуниятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ордерлар тизимининг шаклланишига Қадимги Миср, Месопатамия ва Эрон архитектураси ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланиб, улар архитектурасининг ўзаро боғлиқлиги очиб берилган;
Ўзбекистон архитектурасида ордерлар тизими Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм каби 7 та архитектура мактабларига бўлиниши аниқланиб, уларда ордерлар тизимининг ўзига хос халқ меъморчилик мактаблари яратилганлиги далилланган; 
бино ва  иншоотларни функциявий-шаҳарсозлик ташкиллаштирилишига кўра устунли-тўсинли бино ва иншоотларда уларнинг шаҳарсозлик ансамблларидаги ўрни ва ролидан келиб чиқиб, ҳар бир Ўзбекистон архитектура мактабининг устун тўсин тизими ўзига хос биноларда очиқ ва ёпиқ муҳитли фазовий ечим ва турар жой архитектурасидаги меъморий композицион ва бадиий хусусиятлари очиб берилган; 
устунли-тўсинли бино ва иншоотларни лойиҳалашда архитектуравий-режавий, ҳажмий фазовий, архитектоник, конструктив хусусиятлар ўзига хос меъморий бадиий ечимларда қўлланилганлиги далиланган;
ўзбек миллий ордерини қўллашда миллий архитектура мактаблари бўйича амалий-ижодий йўналишлар яратишнинг лойиҳа-график кўринишлари ҳамда турар жойлар ва жамоат биноларида қўллашнинг архитектуравий концептуал тизими таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон миллий ордерлар қўлланилиши асосида ишлаб чиқилган меъморий-лойиҳавий асослари тадқиқотчи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бино ва иншоотларни функциявий-шаҳарсозлик ташкиллаштирилишига кўра устунли-тўсинли бино ва иншоотларда уларнинг шаҳарсозлик ансамблларидаги ўрни ва ролидан келиб чиқиб, ҳар бир Ўзбекистон архитектура мактабининг устун тўсин тизими ўзига хос биноларда очиқ ва ёпиқ муҳитли фазовий ечим ва турар жой архитектурасидаги меъморий композицион ва бадиий хусусиятлари юзасидан олинган илмий янгиликлар Фарғона вилоят қурилиш бошқармаси амалиётига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 04-06/11494-сон маълумотномаси). Натижалар жамоат биноларида миллий устун-тўсинли тизими айвоннинг яхлит композициясини белгилаб бериб, хусусан айвоннинг очиқ муҳитни шакллантиргани, ёпиқ муҳитни фазовий композициясидан кенг фойдаланиш имконини яратган;
устунли-тўсинли бино ва иншоотларни лойиҳалашда архитектуравий-режавий, ҳажмий фазовий, архитектоник, конструктив хусусиятлар ўзига хос меъморий бадиий ечимларда қўлланилганлиги каби таклифлар Андижон вилоят қурилиш бошқармаси амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 04-06/11494-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона мактаби миллий ордер тизимидан самарали ва унумли фойдаланишга орқали Фарғона архитектура мактаби миллий ордер тизими ҳаётга қайта тиклаш учун имконият яратган;
ўзбек миллий ордерини қўллашда миллий архитектура мактаблари бўйича амалий-ижодий йўналишлар яратишнинг лойиҳа-график кўринишлари ҳамда турар жойлар ва жамоат биноларида қўллашнинг архитектуравий концептуал тизими юзасидан олинган натижалар Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 04-06/11494-сон маълумотномаси). Натижада турар жой фасад деталларида бадиий ва композицион уйғунлик  ечим учун миллий устун намуналаридан фойдаланилган;
Ўзбекистонда ордерлар тизимининг шаклланишига Қадимги Миср, Месопатамия ва Эрон архитектураси ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланиб, улар архитектурасининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда Ўзбекистон архитектурасида ордерлар тизими Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадар, Сурхондарё каби 7 та архитектура мактабларида ордерлар тизимининг ўзига хос меъморий композицион тизим яратилганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 04-06/11494-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон архитектурасида устунли-тўсинли биноларда ўзининг бадиий кўриниши ва образини яратиб бино композициясида меъморий мукаммалликни акс эттириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish