Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллоев Фируз Нўмонжоновичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш методикаси (moodle платформаси мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped360.
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Маҳмуд Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак информатика ўқитувчиларининг “Педагогик дастурий воситалар” фанини ўқитишда moodle платформасидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришда ўқитишнинг фаолиятга,  жараёнга ва тизимга ҳамда занжирсимон тизимга йўналтирилган замонавий тенденцияларини яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар ва ўқув-методик материалларини уйғунлаштириш орқали аниқлаштирилган;
фандан тайёрланган дидактик таъминот талабаларнинг назарий-методик тайёргарлиги прагматик педагогик тамойиллари ва педоцентризм ғояларини замонавий технологиялар воситасида ўқитувчиларнинг ахборот таълим ресурслари, замонавий адабиётларнинг электрон каталоглари продуктив таълим билан қайта алоқасини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг назарий-методик тайёргарлигининг дидактик таъминоти ахборотлар билан ишлаш компетенцияси креатив фаолиятни ривожлантиришга қаратилган методик, технологик, интегратив тест, савол-топшириқларни бажариш методлари уйғунлаштирилиб, уларнинг антиномия қобилиятлари ташкилий-методик компонент сифатида инновацион ўқитиш асосида такомиллаштирилган; 
 бўлажак информатика ўқитувчиларининг moodle платформаси асосида ўқитиш самарадорлигини аниқловчи квалитологик баҳолаш мезонлари ва тайёргарлигини ривожлантириш даражаларига оид таълим жараёни субъектларининг ҳамкорликдаги фаолияти ташкилий-ижрочилик, рефлексив-умумлаштирувчи босқичларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришда moodle платформасидан фойдаланиш методикаси бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришда ўқитишнинг фаолиятга,  жараёнга ва тизимга ҳамда занжирсимон тизимга йўналтирилган замонавий тенденцияларини яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-методик материалларини уйғунлаштиришга доир амалий тавсиялар “Pedagogik dasturiy vositalar” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи, 166-162 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг методик жиҳатларини таҳлил қилиш асосида таълим жараёнида фойдаланиш имкониятларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг назарий-методик тайёргарлигининг дидактик таъминоти ахборотлар билан ишлаш компетенцияси креатив фаолиятни ривожлантиришга қаратилган методик, технологик, интегратив тест, савол-топшириқларни бажариш методлари уйғунлаштирилиб, уларнинг антиномия қобилиятлари ташкилий-методик компонент сифатида инновацион ўқитишга доир таклиф ва тавсиялар 5110700–Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш Тадқиқотлари ва Илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 22 сентябрдаги 02/01-01-44-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда касбий фаолиятни ташкил этиш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминоти инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларининг moodle платформаси асосида ўқитиш самарадорлигини аниқловчи квалитологик баҳолаш мезонлари ва тайёргарлигини ривожлантириш даражаларига оид таълим жараёни субъектларининг ҳамкорликдаги фаолияти ташкилий-ижрочилик, рефлексив-умумлаштирувчи босқичларга устуворлик бериш асосида амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Бухоро давлат университетининг ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланганлик даражаларини тадқиқ қилиш услуби” қисмини  бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 8 февралдаги 1-04/01-0311-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг moodle платформаси орқали ўзини ўзи назарий-методик ривожлантириш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish