Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишманова Зоҳида Убайдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимоясиҳақидаэълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон таълим муҳити шароитида аналитик кимё фанини ўқитишда инновацион ёндашув», 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2545.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Шодиев Нарзиқул, педагогика фанлари доктори, профессор; Ражабов Худаёр Мадримович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчиташкилот: Навоий давлат педагогика  институти.
Диссертация йўналиши: назарийва амалий аҳамиятгамолик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим мухити шароитида «Аналитик кимё»  фанини ўқитишнинг методик таъминотини яратиш ва ундан самарали фойдаланиш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳити шароитида аналитик кимё фанининг касбий йўналтирилган ахборот-таълим мазмуни меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжлари ва амалий дастурларни (Ispring, AutoPlay Media Studio 8, Macromedia Flash8, Movavi Video Editor Plus, Bandicam, Audacity)инновацион электрон дарсликни ишлаб чиқишга қўйиладиган эргономик (қулайлиги, тушунишнинг осонлиги, визуаллиги) талабларнинг интенсив қайта алоқага киришувини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий компетентлик даражасининг мотивацион, коммуникатив, ташкилий, гностик, креатив, рефлексив, таҳлилий компонентларининг педагогик имкониятлари талабаларнинг репродуктив, эвристик, продуктив билиш фаолияти турлари ички (мнемоник) ва ташқи (ўқув ҳаракатлари) намоён бўлишининг креативлик даражаси барқарорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологларни касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш модели аналитик кимё фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компонентларнинг репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологларнинг ўқитиш самарадорлиги ва касбий фаолият олиб боришга тайёрлигини аниқловчи адекват баҳолаш мезонлари касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларинингжорий қилиниши. Талабаларга электрон таълим муҳитида аналитик кимё фанини ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон таълим муҳити шароитида аналитик кимё фанининг касбий йўналтирилган ахборот-таълим мазмуни меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжлари ва амалий дастурларни (Ispring, AutoPlay Media Studio 8, Macromedia Flash8, Movavi Video Editor Plus, Bandicam, Audacity)инновацион электрон дарсликни ишлаб чиқишга қўйиладиган эргономик (қулайлиги, тушунишнинг осонлиги, визуаллиги) талабларнинг интенсив қайта алоқага киришувини бевосита ҳисобга олиш ҳамда талабаларда касбий компетентлик даражасининг мотивацион, коммуникатив, ташкилий, гностик, креатив, рефлексив, таҳлилий компонентларининг педагогик имкониятлари талабаларнинг репродуктив, эвристик, продуктив билиш фаолияти турлари ички (мнемоник) ва ташқи (ўқув ҳаракатлари) намоён бўлишининг креативлик даражаси барқарорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган илмий янгиликлар 60720900-Нефт ва газ  саноати  технологияси таълим йўналиши талабаларига “Аналитик кимёдан амалий ва лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 0929-рақамли  нашр гувоҳномаси). Натижада, техника олий ўқув юртларида аналитик кимёни ўқитишда амалий ва лаборатория машғулотларини электрон дарсликлардан фойдаланиб ўргатиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак технологларни касбий компетентли мутахассис сифатида тайёрлаш модели аналитик кимё фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи компонентларнинг репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва статистик кўрсаткичлари ҳамда бўлажак технологларнинг ўқитиш самарадорлиги ва касбий фаолият олиб боришга тайёрлигини аниқловчи адекват баҳолаш мезонлари касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни стратегик прогнозлаш асосида оптималлаштирилганлиги бўйича тавсиялар 60720900-Нефт ва газ  саноати  технологияси таълим йўналиши талабаларига “Аналитик кимёдан амалий ва лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 0929-рақамли  нашр гувоҳномаси). Натижада,“Аналитик кимё” фанини ўқитиш сифати оширилган ва талабаларнинг мутахассисликка бўлган қизиқишларини ортиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish