Sayt test rejimida ishlamoqda

Избуллаева Гулчеҳра Валериевнанинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Марказий Осиёда XII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида педагогик фикрлар ривожи (дидактик асарлар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped273.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04 (бир марталик илмий кенгаш).
Илмий маслаҳатчи: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёда XII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида яратилган дидактик асарлардаги маънавий-маърифий қарашлар асосида таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида Марказий Осиёдаги ижтимоий ҳаёт ва таълим-тарбия жараёнлари ҳамда ушбу даврга тегишли маънавий-маърифий қарашлар (таълимий-ахлоқий, онг ва маданият, табиат, жамият ва тафаккур қонунлари)ни ўрганишнинг методологик асослари (кенг тадқиқотга жалб этиш, илмий-педагогик таҳлилларини яратиш, тематик таснифлаш)ни дидактик асарлар (мадҳ, дебоча, дунёнинг яратилиши, мазмуни ва таркиби)нинг структуравий ҳамда маданият, мактаб ва педагогик қарашлар уйғунлиги каби герменевтик жиҳатдан такомиллаштириш зарурати асосланган;
ижтимоий муносабатларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти ота-онанинг бола тарбиясидаги роли бурч, масъулият, огоҳлик, шоҳнинг аъёнлар ва халқ билан давлат бошқаруви борасида мурувватли, адолатли, хушхулқли, улуғларни қадрлаш, кечиримли, сабрли бўлиш, бунёдкорлик каби муносабатлар асосида очиб берилиб, узлуксиз маънавий тарбия концепциясидаги ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантиришдаги аҳамияти асослаб берилган;
XII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида педагогик фикрлар ривожида муҳим ўрин тутган Фаридудин Атторнинг “Асрорнома”, Саъди Шерозийнинг “Гулистон”, Носириддин Тусийнинг “Ахлоқи Носирий” асарларидаги илм эгаллаш йўллари ўгит, ҳикмат, ибрат, илм ва амал бирлиги заруратига оид ғояларининг педагогик баҳоланишини ишлаб чиқиш, инсон капиталини ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатишни такомиллаштириш каби замонавий таълим ва тарбия тизимининг стратегик мақсадларига ҳамоҳанглиги аниқлаштирилган;
Фаридуддин Атторнинг “Асрорнома” асаридаги маърифат ҳосил қилиш, атрофга маърифат бахш этиш, мақсад ва маслакни аҳли маърифат билан боғлаш каби ҳамда Носириддин Тусийнинг “Aдаб ул-мутааллимин” асаридаги узлуксиз маърифатга интилиш, илм эгаллаш, таълимни тартиб билан олиб бориш тўғрисидаги ғоялар асосида кучли фуқаролик жамияти қуриш концепциясининг маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолаш индикаторлари, тадрижийлик ва узлуксизлик тамойиллари, оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлигини ўрнатиш механизмлари таклиф этилган;
Янги Ўзбекистонда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, интеллектуал қобилиятларини намоён этаоладиган ва юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда маърифатни шакллантириш даражалари (зийнат, қурбат, қадр, соҳиб, содиқ ва садр) ва йўллари (илм, таҳсил, тадбир, заҳмат) ҳамда маънавий вужудга эришиш сифатлари (иймон-эътиқодли, бағрикенг, мард, иродали, матонатли, қалбига қулоқ тута оладиган, виждонли) орқали таълим-тарбия концепцияси таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиёда XII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида педагогик фикрлар ривожини тадқиқ этиш асосида илгари сурилган илмий янгиликлардан:
XII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида Марказий Осиёдаги ижтимоий ҳаёт ва таълим-тарбия жараёнлари ҳамда ушбу даврга тегишли маънавий-маърифий қарашлар (таълимий-ахлоқий, онг ва маданият, табиат, жамият ва тафаккур қонунлари)ни ўрганишнинг методологик асослари (кенг тадқиқотга жалб этиш, илмий-педагогик таҳлилларини яратиш, тематик таснифлаш)ни дидактик асарлар (мадҳ, дебоча, дунёнинг яратилиши, мазмуни ва таркиби)нинг структуравий ҳамда маданият, мактаб ва педагогик қарашлар уйғунлиги каби герменевтик жиҳатдан такомиллаштириш заруратига оид илмий хулосалар ва янгиликлардан Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган FZ-2016-0909111822 – “Дарсликлар ва ўқув адабиётларнинг мазмунида Шарқ педагогик тафаккур дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашувчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2018-2020 йй.) номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети 2022 йил 29 августдаги 02-07-2344/04-сон маълумотномаси). Натижада, дидактик асарларда оилавий муносабатларнинг шахс маънавий юксалишдаги ўрни ҳамда ижтимоий муносабатларга оид педагогик қарашларнинг жамият тараққиётидаги аҳамиятини асослаб беришга имкон яратган;
ижтимоий муносабатларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти ота-онанинг бола тарбиясидаги роли бурч, масъулият, огоҳлик, шоҳнинг аъёнлар ва халқ билан давлат бошқаруви борасида мурувватли, адолатли, хушхулқли, улуғларни қадрлаш, кечиримли, сабрли бўлиш, бунёдкорлик, каби муносабатлар асосида очиб берилиб, узлуксиз маънавий тарбия концепциясидаги ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантиришдаги ўрнига оид назарий умумлашмалар ва амалий тавсиялардан Бухоро давлат университетида бажарилган ОТ-FI-002 – “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги (2017-2020 йй) фундаментал лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети 2022 йил 29 августдаги 02-07-2344/04-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий тафаккурни такомиллаштиришга, таълим-тарбияни индуктив, дедуктив ташкил қилиш, болага таъсир қиладиган ижтимоий муҳитдан огоҳлик, уни ақлий, жисмоний, ахлоқий, эстетик жиҳатдан тарбиялаш, ўсмир ва ўспириннинг психологик ўзгариши, характер-хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таълимни ташкил қилиш тамойилларини аниқлашга, узлуксиз таълим - тарбия мазмунини педагогик таҳлил этишга хизмат қилган;
XII аср охири – XIV асрнинг биринчи ярмида педагогик фикрлар ривожида муҳим ўрин тутган Фаридудин Атторнинг “Асрорнома”, Саъди Шерозийнинг “Гулистон”, Носириддин Тусийнинг “Ахлоқи Носирий” асарларидаги илм эгаллаш йўллари ўгит, ҳикмат, ибрат, илм ва амал бирлиги заруратига оид ғояларининг педагогик баҳоланишини ишлаб чиқиш, инсон капиталини ривожлантириш, касб-ҳунарга ўргатишни такомиллаштириш каби замонавий таълим ва тарбия тизимининг стратегик мақсадларига ҳамоҳанглигига оид илмий хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган ОТ-FI-002 – “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги (2017-2020 йй.) фундаментал лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети 2022 йил 29 августдаги 02-07-2344/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда жамият тараққиётига хизмат қилувчи ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлашга оид дунёқарашни бойишига, таълим тизимидаги фанларнинг методик жиҳатдан замонавийлашувига хизмат қилган;
Фаридуддин Атторнинг “Асрорнома” асаридаги маърифат ҳосил қилиш, атрофга маърифат бахш этиш, мақсад ва маслакни аҳли маърифат билан боғлаш каби ҳамда Носириддин Тусийнинг “Aдаб ул-мутааллимин” асаридаги узлуксиз маърифатга интилиш, илм эгаллаш, таълимни тартиб билан олиб бориш тўғрисидаги ғоялар асосида кучли фуқаролик жамияти қуриш концепциясининг маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолаш индикаторлари, тадрижийлик ва узлуксизлик тамойиллари, оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлигини ўрнатиш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий янгиликлар ва тавсиялардан “Педагогика назарияси ва тарихи” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сони буйруғи, 233-0300-рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларда мамлакатимизда олиб борилаётган таълим-тарбияга оид ислоҳотларнинг мазмунини тушунтиршга, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга, педагогик лаёқатни ошишига, педагогик тушунча ва атамаларни сифат жиҳатидан бойитишга ҳамда педагогик таҳлилини амалга оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, интеллектуал қобилиятларини намоён этаоладиган ва юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда маърифатни шакллантириш даражалари (зийнат, қурбат, қадр, соҳиб, содиқ ва садр) ва йўллари (илм, таҳсил, тадбир, заҳмат) ҳамда маънавий вужудга эришиш сифатлари (иймон-эътиқодли, бағрикенг, мард, иродали, матонатли, қалбига қулоқ тута оладиган, виждонли) орқали таълим-тарбия концепцияси механизмларини такомиллаштиришга оид назарий умумлашмалар ва илмий янгиликлар асосида “Педагогика назарияси ва тарихи” дарслиги ишлаб чиқилган ва таълим тизимига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-1173-рақамли гувоҳномаси). Натижада, узлуксиз таълим-тарбия жараёнини ташкил қиладиган таълим мазмуни, шакл, метод ва воситаларини танлашнинг назарий ва амалий аҳамиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish