Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухиддинов Аброр Ҳикмат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминолоик жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu498.
Илмий раҳбар: Закирова Адина Гулямовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ниёзова Саломат Сапаровна, юридик фанлар доктори, профессор; Каримов Хуршид Акрамович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини комплекс очиб бериш, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишни тўғри квалификация қилиш, унинг олдини олишда мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш, соҳага оид назарияни, амалиётни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддасининг биринчи қисмини “Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш” таҳририда баён этиш зарурати асослаб берилган;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши лозимлиги мазкур норманинг профилактик хусусиятини кучайтириши асослантирилган;
ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишнинг телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилиши жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши лозимлиги асослантирилган;
субъектив томондан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш эгри қасд ёки оқибатига нисбатан эҳтиётсизлик билан содир этилиши судлар томонидан жазо қўллашда инобатга олиниши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятининг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси ЖК 103-моддасининг биринчи қисмини “Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш” таҳририда баён этишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-436-сон қонунининг 11-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 сентябрдаги 04/2-09/4408-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қилмишни жиноят сифатида баҳолаш ва унга нисбатан жазо тайинлашда жиноят қонунининг қонунийлик ва инсонпарварлик принципларига риоя этилишига хизмат қилган;
ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишнинг бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилишини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-436-сон қонунининг 11-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 сентябрдаги 04/2-09/4408-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши содир этилган ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятларини тўғри квалификация қилинишига хизмат қилган;
ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишнинг телекоммуникация тармоқлари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилишини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-436-сон қонунининг 11-моддаси билан Ўзбекистон Республикаси ЖКга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 сентябрдаги 04/2-09/4408-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши содир этилган ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятларини тўғри квалификация қилинишига хизмат қилган;
ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятининг субъектив томондан эгри қасд ёки оқибатига нисбатан эҳтиётсизлик билан содир этилиши мумкинлигини ҳуқуқий мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”ги 46-сон қарорининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 1 июндаги ПЛ-31-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши қилмишга судлар томонидан тўғри баҳо берилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish