Sayt test rejimida ishlamoqda

Есимбетова Барно Есенгелдиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Yu385. 
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Абдували Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Кудайбергенов Бахрам Куанышбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қасддан баданга шикаст етказиш фактлари бўйича ҳимоячининг ўзининг ҳимояси остидаги гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан ҳоли учрашиш ҳуқуқига эга эканлиги ва мазкур жараён видеоёзув орқали қайд этилиши мумкин эмаслиги асослантирилган; 
қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилишда гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш ёки экспертиза ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чоралари, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи каби эҳтиёт чораларидан бири қўлланилганда, унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндошларига ёки яқин кишиларига хабар берилиши, бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиниши шарт эканлиги асослантирилган; 
қасддан баданга шикаст етказиш фактлари бўйича шахсни яланғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтувни видеоёзув орқали қайд этиш мумкин эмаслиги, ушланган шахс иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари унга таржимон иштирокида биринчи сўроққа қадар тушунтирилиб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилиши шартлиги асослантирилган; 
қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойга суриштирувчи ёки терговчининг рухсатисиз тергов-тезкор гуруҳи аъзоларидан, шунингдек назорат қилувчи прокурор, ички ишлар органлари ҳамда тергов бўлинмалари бошлиқларидан ўзга шахсларнинг кириши қатъиян тақиқлаб қўйилиши зарурати асослантирилган;
баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларга оид хабарлар бўйича терговга қадар текширувни ўтказиш ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга тааллуқли бўлган ҳолларда, тузилган ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси тегишлилигига кўра йўлланма хат асосида юборилиши ва кўздан кечириш баённомаси ҳамда йўлланма хат нусхаси йиғма жилдда жамланиб, белгиланган тартибда сақланиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қасддан баданга шикаст етказиш фактлари бўйича ҳимоячининг ўзининг ҳимояси остидаги гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан холи учрашиш ҳуқуқига эга эканлиги ва мазкур жараён видеоёзув орқали қайд этилиши мумкин эмаслигига доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-617-сон қонунининг 1-моддаси 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 28 январдаги 06/1-05/323-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ишни судга қадар юритиш босқичида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида мавжуд ҳуқуқий бўшлиқлар ва турли қарама-қаршиликларнинг бартараф этилишига, шунингдек, қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари доирасида гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишини таъминланишига хизмат қилган;
қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини тергов қилишда шахсга нисбатан процессуал мажбурлов чораларидан бири қўлланилганда, унинг ушлаб турилган жойи тўғрисида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндош ёки яқин кишиларига хабар берилиши, шунингдек бу ҳақда иш ёхуд ўқиш жойига маълум қилиниши шарт эканлиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сон “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2021 йил 28 январдаги 06/1-05/323-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари доирасида процессуал мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар ҳақида дарҳол оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда эса бошқа қариндош ёки яқин кишиларига хабар берилишига, бу эса, ўз навбатида, ишни судга қадар юритиш босқичида процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтирилишига хизмат қилган; 
қасддан баданга шикаст етказиш фактлари бўйича шахсни яланғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтувни видеоёзув орқали қайд этиш мумкин эмаслиги, ушланган шахс иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари унга таржимон иштирокида биринчи сўроққа қадар тушунтирилиб, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилиши шартлиги тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сон “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2021 йил 28 январдаги 06/1-05/323-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилинишига хизмат қилган.
қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойга суриштирувчи ёки терговчининг рухсатисиз тергов-тезкор гуруҳи аъзоларидан, шунингдек назорат қилувчи прокурор, ички ишлар органлари ҳамда тергов бўлинмалари бошлиқларидан ўзга шахсларнинг кириши қатъиян тақиқлаб қўйилиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2017 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 100-сон буйруғининг 8-боб 54-банди “б” кичик бандининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаментининг 2022 йил 24 июндаги 18/5429-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ҳодиса содир бўлган жойда қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларини содир этилиши натижасида қолган изларнинг ҳолатини ўзгармаслиги, ишга тааллуқли бўлган нарса ва буюмларга тегилиши, жиноят излари, қуроли, ашёвий далиллар ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа нарсаларнинг йўқолиши, йўқ қилиниши, уларга шикаст етказилиши олди олиниб, жиноят изларини асл ҳолида сақланишига хизмат қилган.
баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларга оид хабарлар бўйича терговга қадар текширувни ўтказиш ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга тааллуқли бўлган ҳолларда, тузилган ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси тегишлилигига кўра йўлланма хат асосида юборилиши ва кўздан кечириш баённомаси ҳамда йўлланма хат нусхаси йиғма жилдда жамланиб, белгиланган тартибда сақланиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВ нинг 2017 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 100-сон буйруғининг 8-боб 54-банди “б” кичик бандининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаментининг 2022 йил 24 июндаги 18/5429-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши, қасддан баданга шикаст етказиш фактлари бўйича терговга қадар текширув босқичида ўтказилган тергов ҳаракатларига доир процессуал ҳужжатлардан бошқа ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмалари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида фойдаланишига ҳамда уларни ўрнатилган тартибда сақланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish