Каноков Закиржоннинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Квант ва мезоскопик системаларнинг марков ва номарков динамикаси», 01.04.02–Назарий физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/FM22.
Илмий маслаҳатчи: Мусаханов Мирзаюсуф Мирзамахмудович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Джолос Ростислав Владимирович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Абдумаликов Абдулазиз Абдувахабович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Усманов Пазлитдин Нуритдинович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: очиқ квант системаларнинг марков ва номарков динамикасини ифодаловчи формализмни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
квант термостат билан тўла боғланган гармоник осциллятор учун айланаётган тўлқин яқинлашиши ёндашиш доирасида ночизиқли стохастик тенгламалар системаси келтириб чиқарилган ва уларнинг аналитик ечимлари топилган;
номувозанатли квант системалар учун вақтга ошкора боғлиқ бўлган транспорт коэффициентларни аниқлашнинг ва квант флуктуацияларни аналитик ҳисоблашнинг усуллари ишлаб чиқилган;
умумлашган номарком стохастик тенгламадан зичлик матрицаси учун эквивалент номарков квант диффузия тенгламаси ва флуктуация-диссипация (ФД)нинг умумлашган квант боғланиши келтириб чиқарилган;
бир жинсли ташқи магнит майдондаги икки ўлчамли зарядланган квант осциллятор учун ностационар ишқаланиш ва диффузия коэффициентларининг аниқ ифодалари кўрсатилган;
икки ўлчамли зарядланган квант осциллятор учун транспорт коэффициентлар ва корреляция функцияларининг асимптотик қийматларини аниқловчи ифодалар келтирилган;
қуйи ҳарорат ва катта вақт оралиқлари учун осцелляторнинг корреляция функцияси емирилишининг даражали қонунга бўйсуниши башорат қилинган;
оғир ионлар иштирокида кечадиган реакцияларда квант ва номарков эффектларининг муҳимлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Номувозанатли квант системаларнинг марков ва номарков динамикасини ифодаловчи формализм бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
номувозанатли квант системаларнинг номарков динамикасининг назарий таҳлили ва квант стохастик тенгламаларни ечиш бўйича ишлаб чиқилган усул Россиянинг Бирлашган ядро тадқиқотлари институтида 01-3-1029-99/20032006 рақамли «Ядровий ва мезоскопик системалар динамикаси ва тузилманинг ҳосил бўлиши» (1999–2003) фундаментал лойиҳада назарий, экспериментал натижаларни асослаш ҳамда номувозанатли квант системаларнинг номарков динамикасини тушунтиришда қўлланган (Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг 2016 йил 12 июлдаги 300-20/15-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланиши кучли деформацияланган ядроларнинг ҳолатларини ифодалашнинг янги кластер усулини ишлаб чиқиш ва супердеформацияланган ядроларни тадқиқ қилишнинг янги спектроскопик усулини башорат қилинишига имкон берган;
ностационар транспорт коэффициентларни ва метастабил ҳолатларнинг емирилиш кенглигини аниқлаш усуллари 01-3-1029-99/2008 рақамли «Қуйи энергияларда ядро-ядро тўқнашувлари ва ядроларнинг хоссалари» (2003–2008) грант лойиҳасида ядроларнинг тўла қўшилиши, квазиемирилиш, емирилиш ва қамраб олинишини тавсифлашда қўлланган (Бирлашган ядро тадқиқотлари институтининг 2016 йил 12 июлдаги 300-20/15-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг қўлланиши кучли радиоактив ва стабил ионлар дастаси ёрдамида ортиқча нейтронли ноёб изотопларни олиш имконини берган;
квант системаларнинг номарков динамикаси, метастабил ҳолатларнинг емирилиши ва Кулон тўсиғи атрофида кечадиган оғир ионлар иштирокидаги реакцияларнинг номарков Ланжевен формализми хорижий илмий журналларда (Physics Letters A, 2009; Physical Review С, 2010; Modern Physics Letters A, 2014; Physical Review B, 2015; Physics Reports 2015; Physics Letters A, 2009; International Journal of Modern Physics B, 2015) оғир ионлар иштирокидаги ядро реакциялари натижасида ядроларнинг тўла қўшилиши, квазиемирилиш, емирилиш ва қамраб олиниши бўйича назарий, экспериментал натижаларни асослаш ҳамда номувозанатли квант системаларнинг номарков динамикасини тушунтиришга хизмат қилган.