Sayt test rejimida ishlamoqda

Мерганова Нигора Мамадодиловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис тилини мутахассислик сифатида ўрганувчи талабаларда оғзаки нутқ компетенциясини такомиллаштириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.Phd/Ped1374.    
Илмий раҳбар: Сайдалиев Саидумар, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Улуқов Носиржон Мухаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Хасанова Озода Қурвонали қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади немис тилида оғзаки нутқ компетенциясини такомиллаштириш лингвотехнологияси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет тилда оғзаки нутқ компетенциясини такомиллаштиришнинг психолингвистик омиллари оғзаки нутқнинг ёзма нутқдан фарқли бўлган олдиндан тайёрланмаганлик, автоматлашганлик, интерактивлилик каби жиҳатлари, лингвистик воситалар - талаффуз, лексика, грамматика, экстралингвистик воситалар - мимика, жест, имо-ишораларнинг оғзаки нутқни амалга ошишидаги аҳамиятини кўрсатиш орқали аниқлаштирилган;
рақамли технологияларга асосланган видеолавҳа, овозли хабар, маъруза тайёрлаш, подкаст лингвотехнологиялари ва “Жонли қўнғироқ” муаллифлик технологияси ҳамда чет тил ўргатишнинг оғзаки илгарилаш тамойили асосида ўзбек тилида сўзлашувчиларга немис тилини мутахассислик сифатида ўрганишда оғзаки нутқ устида ишлашнинг инновацион мультимедиа усуллари такомиллаштирилган;
немис тилида диалогик ва монологик нутқда учрайдиган она тилининг салбий таъсири ва грамматик интерференцион қийинчиликларни компенсация стратегияларини қўллаш орқали бартараф этиш зарурати асосланиб, амалда фойдаланилаётган суҳбат, кузатув, изоҳлаш каби педагогик усулларни мақсадли такомиллаштиришда она тили ва чет тили кўникмаларини ўзаро мувофиқлашган тарзда қўллаш имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг немис тилида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантириш моделининг амалий компоненти сифатида чет тил ўрганиш жараёнида учрайдиган, оғзаки нутққа таъсир этувчи қўрқув ва уялиш ҳисси, мотивация бериш каби психологик ва тил сиёсати каби социологик омиллар ҳамда интернет ва ахборот комммуникация воситаларининг таъсирини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис тилини ўқитишда талабаларнинг нутқий компетенциясини такомиллаштириш усуллари ва моделини ишлаб чиқиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
чет тилда оғзаки нутқ компетенциясини такомиллаштиришнинг психолингвистик омиллари оғзаки нутқнинг ёзма нутқдан фарқли бўлган олдиндан тайёрланмаганлик, автоматлашганлик, интерактивлилик каби жиҳатлари, лингвистик воситалар - талаффуз, лексика, грамматика, экстралингвистик воситалар - мимика, жест, имо-ишораларнинг оғзаки нутқни амалга ошиши хусусидаги усул ва тамойиллардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан (ЎУМ) фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари» (2015-2017 йй.) номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 январдаги 02-070110/04-сон маълумотномаси). Натижада чет тилда оғзаки нутқ компетенциясининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда чет тилни ўрганишда унинг амалий аҳамиятини аниқлаштириш имконияти яратилган; 
немис тилида диалогик ва монологик нутқда учрайдиган она тилининг салбий таъсири ва грамматик интерференцион қийинчиликларни компенсация стратегияларини қўллаш орқали бартараф этиш зарурати асосланиб, амалда фойдаланилаётган суҳбат, кузатув, изоҳлаш каби педагогик усулларни мақсадли такомиллаштиришда она тили ва чет тили кўникмаларини ўзаро мувофиқлашган тарзда қўллаш имкониятларига қаратилган тавсия ва хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (2015-2017 йй.) (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 январдаги 02-070110/04-сон маълумотномаси). Натижада немис тили йўналиши талабаларида нутқий компетенцияни ривожлантириш методикаси назариясини такомиллаштиришга эришилган; 
рақамли технологияларга асосланган видеолавҳа, овозли хабар, маъруза тайёрлаш, подкаст лингвотехнологиялари ва “Жонли қўнғироқ” муаллифлик технологияси ҳамда чет тил ўргатишнинг оғзаки илгарилаш тамойили асосида ўзбек тилида сўзлашувчиларга немис тилини мутахассислик сифатида ўрганишда оғзаки нутқ устида ишлашнинг инновацион мультимедиа усулларига оид тавсиялардан Болгария технология университетида 2014-2020 йилларида бажарилган 365/ АС-21 рақамли «Ein individueller Anzatz Deurschunterricht» (Немис тили дарсларида индивидуал ёндашув) номли лойиҳада фойдаланилган (Болгария технология университетининг 2021 йил 28 декабрдаги 365-сон маълумотномаси). Натижада немис тилини мутахассислик сифатида ўрганувчи талабаларнинг оғзаки нутқ компетенциясини инновацион методлар ва рақамли технологиялар орқали ривожлантириш йўлларини аниқлаштиришга эришилган; 
талабаларнинг немис тилида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантириш моделининг амалий компоненти сифатида чет тил ўрганиш жараёнида учрайдиган, оғзаки нутққа таъсир этувчи қўрқув ва уялиш ҳисси, мотивация бериш каби психологик ва тил сиёсати каби социологик омиллар ҳамда интернет ва ахборот комммуникация воситаларининг аҳамиятига оид тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Болалар учун”, “Таълим ва тараққиёт” радио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 10 январдаги 04-36-48-сон маълумотномаси). Натижада немис тили йўналиши талабаларининг оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконияти кенгайтирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish