Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббасова Наргиза Кабиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига инглиз тили мақол ва маталларини ўқитиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.Phd/Ped1374.    
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахмедович, филология фанлари профессор; Обидова Гулмира Кўзибаевна, педагогика  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим рус тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг чет тилидаги коммуникатив компетенциясини шакллантиришда инглиз мақол ва маталларидан фойдаланиш технологиясининг илмий-педагогик жиҳатдан асослаш ва жараённинг самарадор усуллари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим рус тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили мақол ва маталларидан фойдаланиш технологияси тил ва маданият ўртасидаги алоқаларнинг тизимлилик, функционаллик, услубий фарқлаш, тил билиш даражаси каби лингвистик ҳамда белгилаш, мослашувчанлик, ҳамкорлик, рефлексив сингари методологик тамойиллари аниқлаштирилган;
умумтаълим мактаб ўқувчиларига инглиз тили мақол ва маталларини ўқитиш методикаси ўқувчилар сўз бойлигини оширишга хизмат қилувчи ўқитишнинг интеллект харитаси, креатив хикояларни модделаштириш ва график органайзерлар, инновацион ҳамда интерактив методларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган ;  
инглиз тили мақол ва маталларини ўқитишда ўқувчиларнинг лексик, грамматик ва коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш билан боғлиқ таққослаш, креатив ҳикоя, интеллектуал харита тузиш машқлари таклиф этилган; 
ўқувчиларнинг чет тилида коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришда инглиз тили мақол ва маталлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган «Чумоли уяси» («Муравейник») интерактив лингвотехнологиясининг аҳамияти асосланган ва уни дарсда қўллаш технологияси кўрсатиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим ўқувчиларининг чет тилида коммуникатив компетенциясини инглиз тили мақол ва маталлари асосида шакллантиришга доир эришилган илмий натижалар асосида:
ўқувчилар сўз бойлигини оширишга хизмат қилувчи ўқитишнинг интеллект харитаси, креатив хикояларни модделаштириш ва график органайзерлар, инновацион ҳамда интерактив методларидан фойдаланиш асосида умумтаълим мактаб ўқувчиларига инглиз тили мақол ва маталларини ўқитиш методикаси  хусусиятларидан фойдаланишга доир хулоса ва тавсиялардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2021 йилларга мўлжалланган S-ECAGD-18-CA-0067 (PO20002335) «FY 2018 English Access Microscholarship Programm» номли АҚШ давлат департаменти, таълим ва маданият ишлари бюроси томонидан тасдиқланган «ACCESS MICROSCHOLARSHIP» халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2021 йил 11 декабрдаги 4609-сон маълумотномаси). Натижада тил ва маданият билан боғлиқ назарий фикрлар илмий асосланишига эришилган, лойиҳа доирасида ташкилланган дарс машғулотлари ва семинарлар илмий далиллар билан бойиган; 
таълим рус тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларида инглиз тили мақол ва маталларидан фойдаланиш технологияси тил ва маданият ўртасидаги алоқаларнинг тизимлилик, функционаллик, услубий фарқлаш, тил билиш даражаси каби лингвистик ҳамда белгилаш, мослашувчанлик, ҳамкорлик, рефлексив сингари методологик тамойилларга асосланган педагогик  назариялардан Н.Г.Чернышев номидаги Саратов давлат университетининг «Инглиз тили дарсларида оғзаки нутқни ривожлантиришда мақол ва маталларнинг роли» мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасида фойдаланилган (Саратов давлат университетининг 2021 йил 23 июндаги 61-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида кўзда тутилган  тажриба-синов ва тест жараёнлари етарлича илмий асосланишига эришилган; 
инглиз тили мақол ва маталларини ўқитишда ўқувчиларнинг лексик, грамматик ва коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш билан боғлиқ таққослаш, креатив ҳикоя, интеллектуал харита тузиш машқларини дарс жараёнига татбиқ этишга оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Программа развития гармоничного образования в Узбекистане» номли дастурини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 01/11-02/02-1805-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизнинг умумий ўрта таълим мактабларида инглиз мақол ва маталларини ўргатиш сифатининг ошишига эришилган; 
ўқувчиларнинг чет тилида коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришда инглиз тили мақол ва маталлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган «Чумоли уяси» («Муравейник») интерактив лингвотехнологиясининг аҳамияти асосланган ва уни дарсда қўллаш технологияси, «Русча-ўзбекча-инглизча мақол ва маталлар луғати»дан «Ўзбекистон» телерадиоканали ДМ «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» таҳририяти томонидан тайёрланган «Таълим ва тараққиёт», «Болалар ва биз»  радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 5 майдаги 04-36-522-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашган ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish